Амалиёт бўйича ҳимоя балли: Сана: 2019й


“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ”Акциядорлик жамиятида ваколат ва жавобгарлик доираларининг белгиланиши



Download 1,22 Mb.
bet15/24
Sana03.03.2022
Hajmi1,22 Mb.
#481420
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
Ўзбекистон Республика товар хомашё

4. “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ”Акциядорлик жамиятида ваколат ва жавобгарлик доираларининг белгиланиши
Биржа акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи биржанинг бошқарув органларидир.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятни бошқаришнинг олий органидир.Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишини) ўтказиши шарт.
Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги, аудиторлик текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш тўғрисидаги масалалар, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш масалалари ҳал этилади, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлар қараб чиқилади.
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:

  • жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

  • жамиятни қайта ташкил этиш;

  • жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

  • жамият кузатув кенгашининг миқдор таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;

  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

  • жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;

  • жамиятнинг устав фондини камайтириш;

  • ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;

  • агар жамият уставига кўра жамият ижроия органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказо), унинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган бўлса, ана шу масалаларни ҳал қилиш;

  • жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;

  • аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • жамиятнинг йиллик бизнес-режасини, йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;

  • жамият кузатув кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш;

  • акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

  • умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

  • акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

  • битимлар тузиш;

  • жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштириши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш;

  • қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

Биржа кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ушбу Қонун билан акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.Биржа акциядорларининг умумий йиғилиши биржанинг кузатув кенгашини (бундан буён матнда биржа кенгаши деб юритилади) сайлайди.
Биржа кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

  • биржани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;

  • биржа савдоси қоидаларини тасдиқлаш;

  • биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиб туриш, тугатиш тартибини тасдиқлаш;

  • биржа фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

  • биржа савдоси қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг миқдорларини ва уларни ундириш тартибини белгилаш;

  • аъзолик бадалларининг ва биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг миқдорини белгилаш;

  • тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш фондини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш.

2-жадвал
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ кузатув кенгаши таркиби




Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish