3.4-расм. Алюминий оксиди микрозарраларини ўз ичига олган хромли қоплама кристалли структурасининг нуқсонлилиги ток зичлигига боғлиқ ҳолда ўзгариши. Электролитлар ҳарорати 50 ℃
1-микрозарраллар таркиби Ал2О3-20г/л, 2-микрозарраллар таркиби. Ал2О3-40г/л, 3- микрозарраллар таркиби. Ал2О3-60г/л, 4- микрозарраллар таркиби. Ал2О3-80г/л
5- тоза хромли қоплама
3.5-расм. Алюминий оксиди микрозарраларини ўз ичига олган хромли қоплама дислокатсияси зичлигининг ток зичлигига боғлиқ ҳолда ўзгариши. Электролит ҳарорати 50℃
1- микрозарраллар таркиби. Ал2О3-20г/л, 2- микрозарраллар таркиби. Ал2О3-40г/л
3- микрозарраллар таркиби. Ал2О3-60г/л, 4- микрозарраллар таркиби. Ал2О3-80г/л
5- тоза хромли қоплама
Рентген чизиғининг кенгайиши алюминий оксиди микрозарралари консентрацияси 40 дан 50 г/л гача. Бу ҳолда, рентген чизиғининг энг кичик кенгайиши соф хром қопламасида қайд этилган. Хром қопламасидаги алюминий оксиди микрозарралари таркибининг шунга ўхшаш таьсири дислокатсия зичлигини ҳисоблашда кузатилади. Шундай қилиб, шуни таькидлаш мумкинки, хром қопламаси микроқаттиқлиги, таркибида 40 дан 50 г/л гача алюминий оксиди микрозарралари бўлганда энг юқори қийматга эга бўлади. Аммо унинг максимал қиймати 50А / дм2 ток зичлигига тўғри келади. Бу натижа хром қопламасидаги алуминий оксиди микрозарралари миқдорининг ортиши билан изоҳланади, бу хромли қопламанинг кристалли структурасининг нуқсонлилиги ва шунга мос равишда дислокатсия зичлиги ошишида намоён бўлади.
Электролит хром, кристаллларининг ўлчамлари 0,001-0,01 мкм бўлган майда кристалл тузилма билан ажралиб туради. Хром чўкмалари қатлам-қатламлилиги ва юзасида 50 мкм ва ундан ортиқ қалин қоплама чўктирилганда кузтиладиган характерли ўсимталар билан хусусиятлидир. [90;122-125, 91;213-215]
Ялтироқ хромлашда элементар катакчасини параметри а= 2,878А ва зичлиги 7,1 г/см3. бўлган ҳажмий-марказлаштирилган куб панжарали хром-2 ҳосил қилади [91;101-105].
Электролитик чўктирилган хром ўртача 0,04 – 0,5 % Н2 ва 0,2 – 0, 5 % гача О2 ҳамда кам миқдорда N2 дан ташкил топган. Водород қопламада гидрид таркибида ва эритилган ҳолатда бўлади. Таркибида Сч2О3 бўлган катод парда заррачаларни тутиб олганда кислород чўкмага тушади. Таркибида N2 бўлиши хром қопламалар мўртлигининг асосий сабаби ҳисобланади. Юқорида баён қилинганларга биноан хромлашдан сўнг, термик ишлов бериш зарур операция ҳисобланади. Ишда газларнинг асосий қисми 200 температурада ажралиб чиқиши аниқланган [92;213-214]. Бундан ташқари, электр чўктириш жараёнида хром қопламаларида чўзилиш кучланиши ҳосил бўлади. Бу кучланишларнинг ҳосил бўлиш сабаби –беқарор гексагональ структуранинг ҳажмий-марказлаштирилган куб структурага ўтишида чўкма ҳажмининг қисқаришига сабаб бўладиган структура ўзгариши [91;101-105]. Бу кучланишлар термик ишлов бериш билан олиб ташланади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда соф хром қоплама ва алюминий оксиди дисперс заррачали композицион қопламаларнинг ғадир-будирлик параметрлари Ra ўлчанди. Натижалар соф хром қопламанинг ғадир-будирлиги 0,12 мкмни ва композицион қопламанинг ғадир-будирлиги 0,25 мкм ни ташкил этишини кўрсатди. Шундай қилиб алюминий оксиди заррачаларининг сингдирилиши соф хром қопламаларга нисбатан катта ғадир-будирлик профилини яратади.
Бундан ташқари қопламанинг асосий металл билан илашиш мустаҳкамлигининг синови ўтказилди. Синов қопламаси бор ясси намунани эгиш йўли билан ўтказилди. (3.3-3.5. расмлар). Бу расмлардан кўриниб турибдики, соф хром қоплама эгилганда энли ёриқлар ҳосил бўлади ва хромнинг асосий металлдан қатлам бўлиб кўчиши рўй беради. Композицион хром қопламада ҳам энсиз ёриқлар ва асосий металлдан қатлам бўлиб кўчиши орқали рўй беради. Ёриқлар ички кучланиши соф хром қопламаникига нисбатан жуда кам эканлигини кўрсатади. Металлографик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 3.6-3.7.расмлар соф хром қоплама сиртида ёриқлар тўри мавжуд, бу ички кучланишлар ҳисобига ҳосил бўлади ва хром қопламалар учун одатдаги ҳол ҳисобланади.
а х150
Do'stlaringiz bilan baham: |