Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ. ФАННИНГ



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ. ФАННИНГ 
ИҚТИСОДИЁТ ФАНЛАРИ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ 
 
“Иқтисодиёт” фани иқтисодиёт ва унинг таркибидаги алоҳида 
соҳаларнинг ўзига хос аниқ йўналишлари (масалан, ердан фойдаланиш 
иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти), фаолият турлари (солиқ, 
бюджет, бизнес ва тадбиркорлик), бошқарув вазифалари (башоратлаш, 
режалаштириш ва лойиҳалаш), ишлаб чиқариш омиллари (меҳнат, капитал 
(инвестиция) иқтисодиёти), мамлакатлар ёки мамлакатлар гуруҳи 
(трансмиллий ёки минтақавий иқтисодиёт), алоҳида муаммолар (кўчмас мулк 
иқтисодиёти, хусусийлаштириш ва ер бозори) борасидаги амалий 
билимларнинг асоси бўлган иқтисодий назарияни ўз ичига олади. 
“Ердан фойдаланиш иқтисодиёти” тушунчаси маълум бир тамойиллар 
ва қоидалар талаблари доирасида ерни тасарруф қилиш, унга эгалик қилиш ва 
ундан фойдаланиш жараёнида ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш, 
тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш юзасидан ерда ижтимоий-
иқтисодий, хўжалик фаолиятини юритиш натижасида жамият ва иқтисодиёт 
учун зарур неъматларга бўлган эҳтиёжларни таъминлаш билан боғлиқ 
муносабатларни ифодалайди. Замонавий шароитда “ердан фойдаланиш 
иқтисодиёти” икки хил, яъни:
аниқ бир мамлакат (мамлакатлар гуруҳи, жаҳон)нинг алоҳида тармоқлар 
мажмуаси (ишлаб чиқариш иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва 
ҳ.к.)ни ўз ичига олган иқтисодиёт маъносида;
кишиларнинг хўжалик фаолияти, унинг қонуниятлари, аниқ шарт-
шароитлари, ишлаб чиқаришнинг таркибий қисмлари (аҳоли жойлашуви, 
меҳнат, бошқариш)ни ўрганувчи фан маъносида қўлланади.
“Ердан фойдаланиш иқтисодиёти” тушунчаси ташкилий-ҳуқуқий, 
ижтимоий-иқтисодий, экологик, технологик ва ҳудудий муносабатлар ва 


14 
механизмларнинг мураккаб тизимини англатиб, ер ресурсларидан фойдала-
ниш жараёнининг моддий ва абстракт йўналишларини ўз ичига олади.
Ердан фойдаланиш иқтисодиёти асослари жамият ва иқтисодиётда ерни 
тасарруф қилиш, ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш шакллари, ерни 
такрор ишлаб чиқариш цикли ва унинг даврлари, ер муносабатларини 
тартибга 
солишда 
иқтисодий 
жиҳатларнинг 
устуворлиги, 
ердан 
фойдаланишнинг иқтисодий тамойиллари, тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар 
бўйича ерларнинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши, қишлоқ ҳўжалиги 
ер турлари, ер ижараси муносабатлари, ер рентаси, ернинг нарх кўринишидаги 
баҳосини белгилаш, ер ресурслари учун тўловлар (ер солиғи ва ер ижараси 
ҳақи), ипотека кредитлари, ердан фойдаланишни бошқаришнинг иқтисодий 
вазифалари, ерни хусусийлаштириш, ер бозори, ернинг инвестициявий 
хусусиятлари, ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги каби кўплаб 
муҳим иқтисодий категориялардан таркиб топган. 
Ердан фойдаланиш иқтисодиёти “барқарор ривожланиш”, “барқарор 
фойдаланиш” каби тушунчалар билан узвий боғлиқ. Ердан “барқарор 
фойдаланиш” дейилганда, ердан фойдаланишнинг нафақат ҳозирги замон 
эҳтиёжларини қондирувчи шакллари ва турлари, балки келажак авлодларнинг 
ҳам ўз эҳтиёжларини қондира олиш имкониятлари назарда тутилади. Шу 
билан бир қаторда, ҳозирги босқичда ва келажакда жамиятнинг барча 
табақалари ҳаёт кечириши ва иқтисодиётнинг “барқарор ривожланиши” учун 
зарур эҳтиёжларни қондириши асносида ердан “барқарор фойдаланиш” 
жараёни атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида жамият ва иқтисодиёт 
томонидан айрим чеклашларни ҳам ўз ичига олади. 
Ердан фойдаланиш иқтисодиёти ривожланишининг даражаси – ердан 
барқарор фойдаланишнинг пировард натижаси бўлиб, бунда ер ўзининг 
табиий ва иқтисодий ресурс, хўжалик юритиш ва кўчмас мулк объекти 
сифатидаги асосларини сақлаб қолади. Ҳозирги босқичдаги ердан 
фойдаланиш тизимининг даражасининг самарасиз бўлишига сабаб, у нафақат 


15 
жамият ва иқтисодиёт манфаатларига, балки табиат қонунлари талабларига 
ҳам тўлиқ жавоб бермаётганлиги бўлиб, амалиёт кўрсатишича, ер 
ресурсларининг деградацияси (таназзули)га олиб келмоқда.
Шунинг учун ҳам ердан фойдаланишнинг шундай тизими зарурки, у бир 
вақтнинг ўзида ҳам аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришни (озиқ-
овқат, кийим-кечак ва бошқа моддий неъматлар, меҳнат билан банд бўлиши 
учун етарли ер ресурслари) яхшилашга, ҳам табиий хилма-хилликни (табиий 
тизимларнинг 
ўзаро 
мутаносиблиги, 
атроф-муҳитнинг 
сақланиши) 
таъминлашга, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлари, шунингдек ижтимоий 
соҳаларнинг ер ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга (саноат, 
транспорт, тадбиркорлик фаолияти, инфраструктура тармоқлари, таълим, 
соғлиқни сақлаш ва бошқалар), давлатнинг ўз қонуний ваколат ва 
вазифаларини амалга ошириши учун зарур бўлган ерлар билан таъминлашга, 
қишлоқ ўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ва, энг аввало, ернинг мавжуд 
унумдорлигини (сифати, хўжалик, технологик хусусиятлари) сақлаб қолиш ва 
оширишга қаратилган бўлиши керак. 
Холбуки, манбаларни таҳлил қилиш ҳозирги вақтда назарий ва амалий 
жиҳатдан ердан фойдаланиш тизими комплекс ижтимоий-иқтисодий жараён 
сифатида етарли ўрганилмаганлигини, унинг моҳияти тўлиқ очиб 
берилмаганлигини ва ушбу тушунчанинг аниқ таърифи келтирилмаганлигини 
кўрсатмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида ердан 
фойдаланиш тизими тушунчаси берилмаган. Энциклопедик луғатларда у 
ўрнатилган тартибда ерни ишлатиш, эксплуатация қилиш тарзида талқин 
қилинган, яъни унинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатига урғу берилган. Айрим 
ҳолларда ердан фойдаланиш жойда аниқ чегараларга эга ва муайян 
субъектларга фойдаланиш учун берилган ер участкаси сифатида талқин 
қилинади, ер кадастрида эса, ердан фойдаланиш деганда асосий ер-кадастр 
бирлиги тушунилади. Бошқа ҳолларда ердан фойдаланиш тизимини ерни 
хўжалик мақсадида ишлатишнинг технологик жараёни сифатида тушунилади. 


16 
Мазкур тушунчалар ердан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий жараён, 
унинг муайян тизимга эга эканлигини назарда тутмаган чекланган 
тушунчалар, ернинг табиатда, жамият ва иқтисодиётдаги кенг қамровли 
ролига жавоб бермайди, дейиш мумкин.
Ердан фойдаланишнинг аниқроқ тушунчасини С.Ткачук “Ердан 
фойдаланиш бу – табиат қонунлари билан ҳамоҳанг тарзда иқтисодий 
қонунлардан онгли асосда фойдаланиш билан объектив ривожланадиган ер 
ресурслардан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий шакллари ва ишлаб 
чиқариш усулларининг йиғиндисидир”
1
деб ифодалайди. Лекин ҳозирги кунда 
ушбу таъриф етарли эмас: ердан фойдаланишнинг тизимли жараён эканлиги 
четлаб ўтилган бўлиб, ердан фойдаланишнинг фақат ишлаб чиқариш усуллари 
акс этган.
А.Чертовицкий ва А.Базаровлар эса, ердан фойдаланиш тизимига янада 
кенгроқ таъриф беришга ҳаракат қилишган. Уларнинг таъкидлашича ердан 
фойдаланиш тизими бу - “жамият ва табиат ривожланиши қонунларидан онгли 
равишда фойдаланиш асосида ривожланадиган жамият томонидан ер 
ресурсларидан тўхтовсиз, циклли, кўпмақсадли фойдаланиш услублари ва 
ушбу жараённи бошқаришнинг бозор усуллари йиғиндисидир”
2
дейилган.
Бироқ, ердан фойдаланиш тизими тушунчасига берилган мазкур 
таърифда айрим қарама-қарши талқинлар мавжуд. У ҳозирги замон ердан 
фойдаланиш мазмунининг барча жиҳатларини қамраб олмаган, яъни ердан 
фойдаланиш тизими муайян муносабатлар таъсирида бўлади, услуб ва усуллар 
тегишли муносабатларни тақозо ва ифода қилади. Шунинг учун ҳам ушбу 
таърифни муайян муносабатлар орқали ифода қилиш зарур. Қолаверса, ушбу 
таърифда фақат бозор усуллари орқали бошқариш ҳақида айтилган, лекин 
бозор шароитида жараёнларни бошқариш эмас, балки уларни тартибга солиш 
1
Ткачук С.А. Управление земельными ресурсами (Вопросы общей теории): Учебное пособие. – 
Целиноград, ЦСХИ, 1986. – 92с. С.11. 
2
Чертовицкий А.С., Базаров А.К. Система землепользования Узбекистана. - Т: «Фан». 2007. – 415 с. 


17 
муносабатлари амал қилишини, бунда эса давлат усулларини назарда тутиш 
лозим. Бошқача айтганда, ердан фойдаланишнинг тизимлилик характери ва 
унинг мазмун-моҳияти жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва бошқа 
муносабатлар орқали намоён бўлади. Масалан, инсоният барча замонларда 
ердан авваламбор моддий неъматларга ва яшаш маконига бўлган ўзининг 
эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланган. Демак, ердан фойдаланиш 
биринчи 
навбатда 
ижтимоий-иқтисодий 
мазмунга 
эгадир. 
Ердан 
фойдаланишнинг ривожланиши ва такомиллашиши уни қонунчилик 
услублари билан тартибга солишни зарур қилиб қўяди ва натижада ердан 
фойдаланишнинг ҳуқуқий мазмуни вужудга келади. Ердан фойдаланишнинг 
тўхтовсиз характери, ер ресурсларидан тизимсиз ва нооқилона фойдаланиш 
табиатнинг ёмонлашишига олиб келиши билан эса, ердан фойдаланишнинг 
экологик мазмунга эга эканлиги маълум бўлади. Ер бозорининг ривожланиши 
эса, ердан фойдаланишга бозор ва фискал тавсифни беради ва ернинг 
жамиятдаги муносабатларнинг энг муҳим объекти сифатидаги ролини янада 
юқори даражада кучайтиради ва ҳокозо. 
Мазкур ҳолатларнинг барчаси ердан фойдаланишнинг объектив, жамият 
ва иқтисодиёт ривожланишининг зарурий шарти эканлигини ифодалайди. Ўз 
навбатида жамият ва иқтисодиёт ривожланган сайин ердан фойдаланишнинг 
кўпфункциялилик тавсифи мураккаблашиб боради, ердан фойдаланишнинг 
шакллари ва характери ўзгариб боради, бу эса ердан фойдаланишнинг 
диалектик моҳиятини ифодалайди, унинг доимо ривожланиб борадиган, 
муайян тенденцияларга эга бўлиб борадиган динамик жараён эканлигини 
билдиради. Мазкур билиш эса, ердан кўпмақсадли ва кўпфункцияли 
фойдаланишнинг асосий жиҳатлари ва жараёнларига жамият ва 
иқтисодиётнинг доимий ўсиб борувчи эҳтиёжларини ва табиат, жамият ва 
иқтисодиётнинг уйғун ривожланишини таъминлашга бўйсундирувчи 
мақсадли ва самарали таъсир қилиш имконини беради. 


18 
Ердан фойдаланиш тизими ва уни гавдалантирувчи муносабатлар 
яхлитлик, унсур, тизимости, алоқалар, муносабатлар, тузилма ва бошқа 
тушунчалар билан узвий боғлиқдир. Унга тизим сифатида нафақат уни ташкил 
қилувчи унсурлараро алоқа ва муносабатлар мавжудлиги, балки ердан 
фойдаланишнинг яхлитлигини ифодалайдиган мустаҳкам ягоналик ҳам 
характерлидир. Шу маънода мураккаб тизимларни, шу жумладан ердан 
фойдаланишни ҳам тадқиқ қилишда тизимли таҳлил ва ёндашувни қўллаш 
мақсадга мувофиқдир.
Шу нуқтаи назардан 1.1 – расмда ердан фойдаланиш тизими ва унинг 
элементлари ифодаланган. Унга кўра, жамият ва иқтисодиёт томонидан ердан 
фойдаланишнинг турлари (шу жумладан, асосий ишлаб чиқариш воситаси 
(меҳнат предмети, меҳнат қуроли), ишлаб чиқариш воситаси, макон асоси), 
ердан фойдаланиш механизмлари (шу жумладан, иқтисодий, экологик, 
ижтимоий, рекреацион), ердан самарали фойдаланишни таъминлашнинг асосий 
жиҳатлари (ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий, ташкилий-ҳудудий, техно-экологик), 
ерни такрор ишлаб чиқариш цикли (ерлардан уларнинг тоифалари ва турларига 
кўра фойдаланиш), жамият ва иқтисодиётда ер муносабатларини тартибга 
солиш (ер қонунчилиги, эгалик шакллари ва ерга бўлган ҳуқуқ турлари, 
шакллари, ердан фойдаланиш соҳасидаги норматив актлар), ерлардан бевосита 
фойдаланишни тартибга солиш (давлат ер кадастрига оид ахборот билан 
таъминлаш, ер мониторинги ягона тизими, ер тузиш, ишлаб чиқарувчи 
кучларни жойлаштириш, ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни назорат 
қилиш, ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш) каби элементлар тизимни 
ташкил этувчилар сифатида ифодаланган. Ушбу элементлар бир вақтнинг ўзида 
ҳам алоҳида ва ҳам ўзаро узвий боғлиқдир. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish