Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Юқоридаги фикр ва хулосаларни 
инобатга олган ҳолда ер ресурсларидан фойдаланиш тизими бу
– жамият ва 
табиат ривожланиши қонунларидан онгли равишда фойдаланиш асосида 
ривожланадиган иқтисодиёт ва жамият томонидан ер ресурсларини тўхтовсиз, 
циклли, кўпмақсадли тасарруф қилиш, унга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш 


19 
ЕЕЕЕЕЕ 
1.1– расм. Ердан фойдаланиш тизими ва унинг элементлари
3
3
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган 
Ер сиёсати ва уни 
амалга ошириш
Ернинг вазифалари 
Ердан фойдаланиш 
механизмлари
Ерларнинг 
тақсимланиши ва 
қайта тақсимланиши 
Ер муносабатларини
 
тартибга солиш
 
Ахборот-
таҳлилий 
Техно-
экологик 
Ташкилий-
ҳудудий 
Меъёрий-
ҳуқуқий 
Меъёрий-
ҳуқуқий
Давлат ер 
кадастри 
Ерлар
ни 
ҳуқуқий 
муҳофаза қилиш 
Ер 
ҳуқуқбузар-
лигига 
жазонинг 
муқаррарлиги 
Ер тузиш 
ишлари 
Ишлаб 
чиқариш 
кучларини 
жойлаштириш 
Ерлар 
унумдорлиги
ни такрор 
ишлаб 
чиқариш 
Ердан 
фойдаланиш ва 
уни муҳофаза 
қилиш 
назорати 
Ерлар 
эрозиясинин
г олдини 
олиш ва 
рекультивац
ия қилиш 
Ерларни 
мелиорация 
қилиш 
Ер муносабатларини тартибга солиш вазифалари 
Ерларнинг 
экологик 
ҳолатини 
ячшилаш 
Ердан фойдаланиш 
жараёни 
Қишлоқ ва ўрмон 
хўжалигида асосий 
ишлаб чиқариш
воситаси 
Бошқа тармоқларда 
ишлаб чиқариш
воситаси 
Тармоқлараро 
Ерлар тоифалари 
ва турлариаро 
Экологик 
Иқтисодий 
Жойлашишнинг макон 
асоси 
Ижтимоий 
Рекреацион 
Ердан фойдаланиш 
тизими 
Ҳудудлараро 
Ер 
мониторинги
нинг ягона 
тизими 
Давлат ва 
жамоат 
экспертизаси 
Меҳнат предмети
Меҳнат қуроли 
Табиий ресурс 
Иқтисодий ресурс 
- капитал 
Кўчмас мулк 
объекти 
Хўжалик юритиш 
объекти 


20 
ҳамда мазкур жараённи тартибга солишда содир бўладиган муносабатлар 
тизимидир.
Ердан фойдаланиш иқтисодиёти “ер ресурслари” тушунчаси билан 
чамбарчас боғлиқ. “Ресурс” бу - ишлаб чиқариш жараёнида қўлланадиган ва 
сарф бўладиган манбаларни англатади.
Ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи ресурслар ишлаб чиқариш 
омиллари дейилади.
Табиий ресурсларга ишлаб чиқаришда табиий, такрор 
ишлаб чиқарилмаган кўринишда қўлланадиган манбалар, шунингдек маълум 
бир ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириладиган макон киритилади. 
Қишлоқ хўжалигида моддий неъматларни яратиш учун ернинг 
унумдорлигидан фойдаланилади; саноат ишлаб чиқариши, транспорт, хизмат 
кўрсатиш соҳаларида эса, ер меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг 
муҳим моддий омилидир. 
Маълумки, иқтисодий назариянинг мақсади иқтисодий қонунларни 
ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш механизми ва амалий қўллашнинг 
усулларини ишлаб чиқишдан иборат бўлса, унинг вазифаси эса, тармоқлар, 
ҳудудлар, ташкилот ва муассасалар, у ёки бу мамлакат, мамлакатлар гуруҳи 
ёхуд жаҳон иқтисодиётининг умумий ва ўзига хос хусусиятлари, иқтисодий 
тараққиётнинг қонуниятларини аниқлаш, шу асосда макро ва микро-
шароитларда ижтимоий-иқтисодий самарали бошқарув учун тавсиялар ишлаб 
чиқишдир. Шу нуқтаи назардан ер муносабатлари ҳам иқтисодий 
муносабатлар сингари, жамият ва иқтисодиёт тараққиёти қонуниятларига 
мувофиқ ривожланади, шу билан биргаликда ернинг жамият ва 
иқтисодиётдаги роли ва унинг ўзига хослигини белгилаб беради. Ердан 
фойдаланиш жараёнининг умуминсоний объектив қонунлар талаблари нуқтаи 
назардан ўзига хос хусусиятларидан энг асосийлари сифатида қуйидагиларни 
кўрсатиш мумкин. 
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари, ишлаб чиқариш 
кучлари даражасининг ишлаб чиқариш муносабатлари характерига мос 


21 
келиши қонунининг мазмун-моҳиятини иқтисодиётнинг аграр соҳаси 
мисолида аниқ кўриш мумкин. Масалан, мамлакатимизда XX-асрнинг 90-
йилларига қадар ер ва бошқа ишлаб чиқариш омил ва воситаларига давлат 
мулкчилигига асосланган хўжалик юритишнинг шакллари (давлат ва 
жамоа)да ер ва бошқа ишлаб чиқариш омиллари ва воситаларидан 
фойдаланиш даражаси аграр соҳани жадал ривожлантириш эҳтиёжларини 
қондириш характеридаги ишлаб чиқариш муносабатларига мос келмай қолган 
эди. Бошқача айтганда ушбу хўжалик юритиш шаклларининг том маънодаги 
мазмун-моҳияти жамият ва иқтисодиёт ривожланишини устун тарзда янада 
ривожлантириш мақсад ва вазифаларини таъминлаш талабларини бажариш 
имкониятларига эга бўлмай қолди. Натижада ер ва бошқа ишлаб чиқариш 
муносабатларини ислоҳ қилиш жараёнида улар аввал қишлоқ хўжалиги 
кооперативлари (ширкатлар), жамоа хўжаликларига, кейинчалик эса, ердан 
фойдаланиш ва меҳнатни оилавий ташкил этишга асосланган фермер 
хўжаликларига айлантирилди. Бунда аввалгидай ерларни уларга фойдаланиш 
учун “бериб” қўйилмасдан, балки ер ижараси муносабатларига асосланган 
ердан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакли жорий 
қилинди. Энди мазкур фермер хўжаликларининг нафақат ер майдонлари, 
улардан фойдаланиш характери, балки ердан фойдаланиш ва ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш натижаларини тасарруф қилиш услублари ҳам 
аввалги хўжалик юритиш шаклларидан кескин фарқ қилади. 
Ерларни узлуксиз ва пропорционал тақсимлаш қонунига мувофиқ, 
ислоҳотлар иқтисодиёт тармоқлари, соҳалари, ҳудудлари ва алоҳида ердан 
фойдаланувчилар ўртасида ерларни қайта тақсимлашни талаб этади. Масалан, 
мамлакатимизда саноат ишлаб чиқариши, транспорт, алоқа ва бошқа ишлаб 
чиқариш, бозор ва ижтимоий инфраструктура объектларининг қурилиши, 
бизнес ва инвестиция жараёнларининг янада ривожлантирилиши туфайли 
қишлоқ хўжалиги тармоқлари ер майдонлари сезиларли ўзгарди, ерларни 
иқтисодиёт тармоқлари ичида, тармоқлараро, ҳудудлараро, ижтимоий 


22 
соҳалари учун, шунингдек ердан фойдаланувчилар ўртасида қайта тақсимлаш 
жараёнлари доимий тарзда амалга оширилмоқда. Натижада 2000 йилдан сўнги 
18 йил ичида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар майдони 1,64, саноат, 
транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар 
майдони 2,12 марта камайган бўлса, аҳоли пунктларининг ерлари 1,12, ўрмон 
фонди ерларининг майдони 4,45, сув фонди ерлари 1,35, захира ерлар 1,49 
мартадан ортиқроқ ошди. Масалан, республикамизда қишлоқ хўжалиги 
корхоналари ва ташкилотларининг сони фермер хўжаликлари билан 
биргаликда олганда, 2018 йил 1 январ ҳолатига кўра, 166708 та бўлиб, уларга 
бириктириб берилган ерларнинг умумий ер майдони 20261,6 минг гектарни, 
шу жумладан қишлоқ хўжалик ер турлари майдони 15543,7 минг гектарни, 
шундан 3702,4 минг гектари суғориладиган ерларни ташкил қилади. Фермер 
хўжаликлари ер майдонлари 2016 йил 1 январ ҳолатига кўра 5994,4 минг га ни 
ташкил қилмоқда. 2000 йилда фермер хўжаликлари сони 43,8 мингтани 
ташкил қилиб уларга бириктириб берилган ер майдони 889,7 минг гектарни 
ташкил қилган бўлса ўз навбатида 2005 йилда 125700 та, 3775,3 минг гектар, 
2008 йилда 218600 та 5896,8 тани ташкил қилган. 2000 йилга нисбатан фермер 
хўжаликлари ер майдонлари 6,7 мартага кўпайган.
Ер муносабатларининг ривожланишига ер ва бошқа ишлаб чиқариш 
воситаларининг концентрациялашуви тўғрисидаги қонуни бир бирлик ер 
майдонида ишлаб чиқариш воситаларини тўплаш самарадорлигининг 
иқтисодий чегараси мавжудлигини тақозо қилади. Бу қонуннинг талаблари ер 
майдонларини оптималлаштириш масалаларининг иқтисодий мақбул схема ва 
механизмини ишлаб чиқишда қўллаш лозимлигини уқтиради. Масалан,
мамлакатимизда пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжаликлари ер майдони 
ҳажмининг фақат энг кам миқдори 30 га қилиб белгиланган, лекин унинг энг 
юқори чегараси ҳам белгиланишини ушбу қонун талаб қилади, чунки ер 
майдонининг энг кам ҳажмигача ва энг юқори ҳажмидан кейин ер ва бошқа 


23 
ишлаб чиқариш воситаларининг концентрациялашуви самарали бўлмай 
қолади. 
Ер ресурсларини (истеъмол қийматини) кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқариш тўғрисидаги қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши, айниқса, аграр 
муносабатларда ёрқин намоён бўлмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқариш ерларнинг 
унумдорлигини “истеъмол қилиш” билан боғлиқ. Жамият ва иқтисодиётнинг 
ер ресурслари миқдори ва сифатига бўлган эҳтиёжларининг тобора ортиб 
бориши ерларнинг истеъмол қийматини кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқариш, ерлар унумдорлигини ошириш борасида махсус тадбирлар амалга 
оширилиши, янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш, қишлоқ хўжалиги 
ерларини бошқа ноқишлоқ хўжалиги тармоқлари мақсадларида фойдаланиш 
учун ижтимоий-иқтисодий, техноэкологик ва бошқа жиҳатлардан 
асосланмасдан ўтказилишига чек қўйилишини тақозо этади. Чунки бундай 
ёндашув нафақат қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари, айниқса 
интенсив (суғориладиган) фойдаланиладиган ерлар миқдори чекланганлиги, 
балки бошқа ноқишлоқ хўжалиги ерларининг истеъмол қийматини 
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам чекланганлиги, 
янги қурилиш объектлари учун тежамкорлик асосида ер майдонларини 
ажратиш лозимлиги, эски объектларни улар эгаллаган майдонларни 
қисқартирган ҳолда қайта реконструкция қилиш зарурлиги билан 
ифодаланади. 
Жамият 
ва 
иқтисодиётда 
ер 
муносабатлари 
тараққиёти 
диалектикасининг асосий қонуниятлари ана шундай хусусиятларга эга. Ушбу 
қонуниятларнинг намоён бўлиш шакли ернинг ҳар қандай ишлаб чиқариш 
учун энг муҳим асос, бозор муносабатларининг объекти сифатидаги 
моҳиятидан келиб чиқади. Мазкур қонуниятларнинг намоён бўлиш 
шаклларига: 
ерга мулкчилик ва эгалик шакли,
ижара муносабатлари,


24 
хўжаликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари,
ҳуқуқ ва сервитут турлари,
маконда ернинг чекланганлиги ва унинг кўчмас объектлиги,
ердан фойдаланишнинг кўпмақсадлилиги ва таркибий ҳар хиллилиги,
ерлар унумдорлигининг хилма-хиллиги ва уни такрор ишлаб чиқариш,
ердан фойдаланишнинг тўлов асосида амалга оширилиши,
ернинг нарх кўринишидаги баҳоланиши каби ҳолатлар киради. 
Ер муносабатларида асосий масала ерга мулкчилик ва эгалик шаклидир.
Ерга мулкчилик ва эгалик шакли ер муносабатларининг бутун тизимига 
таъсир этиб, унинг хусусиятларини белгилаб беради, зеро, ер ишлаб 
чиқаришнинг умумий шарти, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида эса, ишлаб 
чиқаришнинг асосий воситаси сифатида намоён бўлади. Рента муносабатлари 
ер муносабатларининг асосий ички мазмуни сифатида қаралади, чунки ер 
доимо кимнингдир мулки сифатида мавжуд бўлади, рента муносабатлари эса, 
ер муносабатларига аниқ иқтисодий мазмун беради. Ҳозирги шароитда рента 
муносабатларининг шакли бўлиб ер рентаси хизмат қилади. 
Ижара ер муносабатлари моҳиятан мулкчилик муносабатлари билан 
диалектик бирликни ифода этади: ер эгалигисиз ижара муносабатлари мавжуд 
бўлолмайди. Мулкдор ердан ўзи фойдаланиши мумкин ёки келишилган тўлов 
асосида маълум бир муддатга бошқаларга ижарага бериши мумкин. Шунинг 
учун ижарачисининг ердан фойдаланиш шартлари ва ижара ҳақи ер ижараси 
муносабатларининг амалиётдаги аниқ кўринишидир. 
Хўжаликларнинг 
ташкилий-ҳуқуқий 
шакли 
реал 
ҳаётда 
ер 
муносабатларининг муҳим шакли сифатида намоён бўлади. Қишлоқ 
хўжалиги, ўрмон хўжалигини ташкиллаштиришнинг асосий шакли фермер ва 
деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, хўжаликлараро бирлашмалар, ўқув-
тажриба хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари, ўрмон хўжаликлари 
саналади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ердан фойдаланувчилар 
қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган корхона, ташкилот, муасассалардир. Ердан 


25 
фойдаланувчиларнинг 
кўпсонли 
гуруҳини 
деҳқончилик, 
томорқа-
боғдорчилик, индивидуал турар жой қурилиши, хизмат кўрсатиш 
майдонларига эга бўлган фуқаролар ташкил этади. 
Ер муносабатларининг кейинги шакли ер майдонларига ҳуқуқлар ва 
сервитутлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикада ер майдонлари мулк, 
эгалик қилиш, ижара ва фойдаланиш ҳуқуқлари асосида берилади. Бундай 
ҳуқуқ турларига сервитут ҳам киради. Ишлаб чиқариш, коммерция 
мақсадидаги объектлар, шунингдек индивидуал турар жой қурилишлари учун 
ажратилган ер майдонларига мулкдорлик вужудга келиши мумкин. 
Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик ваколатхоналарга 
ер майдонлари мулк сифатида берилади. Кўпсонли жисмоний шахслар – 
томорқа, боғдорчилик, индивидуал турар жой ер майдонлари эгалари 
авлоддан-авлодга умрбод мерос бўлиб ўтувчи ерга мулкдорлик ҳуқуқига 
эгадирлар. Давлат объектлари (маъмурий бинолар, ижтимоий объектлар ва 
бошқалар) учун ажратилган ер майдонлари фойдаланиш ҳуқуқи асосида 
берилади. Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган юридик шахслар – корхона, 
ташкилот ва муассасалар, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ерни ижарага олиш 
ҳуқуқига эгадирлар. Фермерларга ва бошқа ердан фойдаланувчиларга қишлоқ 
хўжалиги товарлари ишлаб чиқариш фаолиятини юритишлари учун ердан 
ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади. 
Ер 
муносабатларининг 
навбатдаги 
шакли 
ернинг 
маконда 
чекланганлиги билан боғлиқ. Мазкур ҳолат ерни тақсимлаш, қайта тақсимлаш 
ва ундан фойдаланиш илмий асосланган ва қайд этилган миқдорда амалга 
оширилишини талаб этади, ер майдонларини ўлчаш ва майдон чегараларини 
белгилаш зарурати вужудга келади. Ердан фойдаланиш ер майдонларининг 
кўчмаслиги билан боғлиқ, уни маконда жойини ўзгартириб бўлмайди, бу эса 
ер майдонларини аниқ мақсадда фойдаланиш ва маъмурий-ҳудудий 
жойлашувига қараб тақсимлашни талаб этади. Ердан фойдаланувчилар, 


26 
иқтисодиёт тармоқлари, вилоятлар ва туманлар ўртасида ерни тақсимлаш ва 
қайта тақсимлаш вақт ва макон нуқтаи назаридан бир маротаба бўлиши 
мумкин эмас. Ерларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқарилиши қонуни ва 
унинг асосида иқтисодий муносабатлар ислоҳотлари тўғрисидаги меъёр ва 
механизмларнинг татбиқ этилиши ерни узлуксиз қайта тақсимланишини 
тақозо этади, бу ҳолат ҳам ер муносабатлари шаклларини доимий тарзда 
такомиллаштиришни ифодалайди. 
Ер муносабатларининг яна бир шакли ердан фойдаланишнинг 
кўпмақсадлилиги ва унинг таркибий ҳар хиллилиги билан боғлиқ. 
Жамиятнинг моддий ва бошқа неъматларга, иқтисодиётда эса, ердан 
фойдаланишнинг кўпмақсадлилиги кенгайиб бориши бу борада тобора ўсиб 
бораётган эҳтиёжларни таъминлаш мамлакатнинг ердан фойдаланиш таркиби, 
ер тоифалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалари, объектларни 
тўғри ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан самарали шакллантиришга боғлиқ. 
Шу 
сабабли, 
ердан 
фойдаланиш 
таркибини 
барча 
соҳаларда 
такомиллаштириш ер муносабатлари шаклларидан биридир.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида ерлардан фойдаланиш 
тупроқнинг унумдорлиги, унинг хилма-хиллиги билан боғлиқ, ер 
унумдорлигидан фойдаланиш уни қайта тиклашни ҳам талаб этади. 
Унумдорликни кенг миқёсда тиклаш ташкилий-техникавий, мелиоратив, 
агротехник, ўрмон-мелиоратив, ерлар эрозиясига қарши каби энг муҳим
тадбирларни амалга ошириш орқали эришилади, бундай тадбирлар амалиёти 
ҳам ер муносабатларининг ифода шаклидир. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришида маҳсулот тури, маҳсулот ҳажми, таннархи, ишлаб 
чиқариш рентабеллиги, даромад ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар чорва ва 
экин майдонлари таркибига боғлиқ бўлиб, улар ҳам ердан самарали 
фойдаланиш бўйича ер муносабатларининг шаклини ифодалайди. 
Ердан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш тамойили ер солиғи, ижара ҳақи, ер 
майдонларини қайтариб олишда кўрилган зарарлар учун товон пули, мулк, 


27 
ижара ва эгалик ҳуқуқини гаровга қўйиб кредит олиш, умрбод авлоддан-
авлодга меросга ўтувчи ер эгалиги ҳуқуқининг нархи, ернинг кадастр қиймати, 
бозор нархи ва меъёрий қиймати, ер участкасини хусусийлаштириш кабилар 
ҳам ер муносабатларини ифодаловчи ўзига хос шакл ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикаси қонунчилигида ер майдонига мулк, умрбод мерос қилиб 
қолдириладиган эгалик, фермерлар томонидан ер ижараси ҳуқуқларини 
кредит учун гаровга қўйиш, аукционларда танлов асосида индивидуал турар 
жой қуриш учун ер майдонларини сотиб олиш, компенсацион тўловларни 
амалга ошириш, ер участкаларини хусусийлаштириш, уларнинг кадастр, бозор 
нархларини шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар берилган. Ушбу 
ҳуқуқий меъёрлар халқаро ва миллий тажрибалар, тарихий ўзига хосликлар ва 
анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганлиги учун ҳам 
мамлакатимизда ер муносабатларини бозор иқтисодиёти талаблари ва 
шартларига мос тарзда ривожлантириш имкониятларини яратади. 
Ер муносабатларининг рационал шакллари билан бир қаторда 
иррационал шакллари ҳам мавжуд. Ер табиий, тарихий жисм (материя) бўлиб, 
инсон меҳнати маҳсули эмас, у қийматга эга эмас, балки фақат истеъмол 
қийматига эга, натижада ернинг “қиймати” ер муносабатларининг иррационал 
шаклидир. Демак, ер муносабатларининг рационал ва иррационал шакллари 
мавжуд. 
Ер муносабатларининг қатор ўзига хос кўринишлари ҳам мавжуд бўлиб, 
уларга ер муносабатларини тартибга солиш шаклларини киритиш мумкин. Ер 
муносабатларини тартибга солиш шакллари ижтимоий-сиёсий, ташкилий-
ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, экологик, табиий-ҳудудий, технологик, 
молиявий, инвестициявий-инфраструктуравий, бозор, бизнес ва ишлаб 
чиқариш каби жиҳатларни қамраб олади. Жамият ва иқтисодиётда муайян
ислоҳотларни 
амалга 
ошириш 
туфайли 
ер 
муносабатларининг 
барқарорлигини таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга 
солишнинг юқоридаги шаклларини ҳам доимий тарзда ислоҳ қилиб бориш


28 
зарур. Бир қарашда, ер муносабатларини тартибга солишда ижтимоий-сиёсий 
жиҳат асосий бўлиб кўринади, зеро, мулкдорлик ва ер ҳуқуқий 
муносабатларининг ўзгариши сиёсий ироданинг натижасидир. Бироқ, ердан 
фойдаланиш, ернинг жамият ва иқтисодиёт учун зарур бўлган ўзига хос 
ҳолатини сақлашнинг барқарор тизимини шакллантириш сиёсий қарорлар 
қабул қилинишидан аввалроқ амалга оширилади. Ерга эгалик муносабатлари, 
яратилаётган маҳсулотлар тақсимоти иқтисодий категориялардир, шу сабабли 
ер муносабатларини тартибга солишнинг иқтисодий томони асосий жиҳат 
саналади. Ҳуқуқий муносабатларнинг мазмун-моҳияти жамият ва иқтисодиёт 
манфаатлари йўлида ер ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий 
вазифаларини амалга оширилишига бўйсундирилган бўлади. 
Мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиётини барпо этиш мақсадидаги иқтисодий ислоҳотлар доирасида ер 
ресурсларидан фойдаланиш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари ва 
манфаатларини таъминлаш билан узвий боғлиқдир. Ер ресурсларидан 
фойдаланиш экологик талаблар ва меъёрлар доирасида ташкил қилиниши, 
табиий-ҳудудий хусусиятларга мос келиши ва улардан оқилона ва самарали 
фойдаланишга қаратилиши, ерларнинг хўжалик-технологик афзалликларини 
аниқлаш масалаларига эътибор ва аҳамият бериш орқали амалга оширилиши 
зарур. Булардан ташқари ер ресусларидан фойдаланиш тизимини уларнинг 
молиявий, инвестициявий-инфраструктуравий, бозор, бизнес ва ишлаб 
чиқариш функцияларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши 
ва бошқарилиши пировард натижада ер ислоҳотининг самарадорлигини ва 
ердан фойдаланишнинг барқарорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. 
Томорқа ерларининг кенгайтирилиши, фуқароларга боғдорчилик учун 
дала-ҳовлиларининг берилиши ер ислоҳотининг муҳим жиҳатларидан 
биридир. Бу ҳолат эса “ ... меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини жалб этиш, 
ишсизликнинг ошиб кетиш хавфининг олдини олиш, аҳолининг 
даромадларини кўпайтириш, ҳаётий зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан 


29 
таъминлашдаги қийинчиликларни бартараф этиш, индивидуал турар жой 
қурилиши миқёсини сезиларли даражада кенгайтириш, республикада 
ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш”
4
имконини берди.
Ер бозорининг ташкил этилиши бозор иқтисодиётининг ривожланиши 
учун кучли омил бўлиб хизмат қилади ва кўчмас мулк бозори фаолияти; 
мамлакат иқтисодиётида ерни хусусийлаштириш, кўчмас мулкни рўйхатга 
олиш учун тўлов йиғимларининг давлат бюджетига тушиши; мамлакат 
иқтисодиётида хусусий мулкчиликнинг улуши ортиши, бизнеснинг кейинги 
ривожи; кредитлар олиш, ипотека институтининг ривожланиши ва ишлаб 
чиқариш ва уй-жой қурилиши секторига инвестицияларнинг ортиши, уй-жой 
бозорининг ривожланиши; ер олди-сотди қора бозорига барҳам бериш 
имконини таъминлайди. Ер бозорининг ташкил этилиши ердан фойдаланиш 
самарадорлигини оширади, унинг бутун тизими, бошқарув услубларига 
ўзгартиришлар киритади, қатор иқтисодий муаммолар (ерни нархлаш, ер 
солиғи, ижара ва субижара муносабатлари, ер ва кўчмас мулк бозорини йўлга 
қўйиш, ипотекани ривожлантириш ва ер унумдорлигини яхшилашга 
қаратилган тадбирлар учун инвестициялар киритиш механизмларини 
такомиллаштириш)нинг ҳал этилишини талаб этади.
Юқорида баён этилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, ердан 
фойдаланиш иқтисоди фан бўлиб, унинг ўрганиш предмети ва объекти 
жамиятда ернинг фаолият шакллари, ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш, 
ер муносабатларининг қонун ва қонуниятлари, ердан фойдаланишнинг 
барқарор бошқарувидир. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish