Лойихалаштирилувчи трасса магистрали учун кабел танлови ва унинг конструктив ҳисоби
6.1 Оптик кабелларнинг синфларга бўлиниши Оптик кабеллар умумий холатда мураккаб кўп компонентли тузилишга эга бўлиб, у оптик толалардан ва элементлар жамланмасидан иборат бўлиб биринчи навбатда оптик толаларни кабел тайёрлаш жараёнида, уларни транспортировка қилишда, ётқизишда ва оптик кабелларнинг эксплуатацияси жараёнида ҳосил бўлувчи механик кучланганликдан ҳимоя қилса, иккинчи навбатда эса оптик кабелни 25…30 йил мобайнида хизмат кўрсатиш жараёнида оптик толаларнинг узатиш параметрларини стабил ҳолда сақлаб туриш учун қўлланади. Бундан ташқари оптик кабелларнинг конструктив тузилиши кабел монтажи жараёнини осон ҳолда бўлишини таъминлаб бериши ҳамда оптик кабел нархини кичик бўлиши билан боғлиқдир.
Одатда оптик кабеллар турли информацион тармоқларда қўлланиб улар турли ва ҳар томонлама хосил бўлувчи ҳамда мухитни ўраб турувчи хавфли таъсирлар остида бўлади. Шунинг учун оптик кабелнинг конструктив тузилиши турли хил кўринишда бўлиши билан бирга ҳар қандай ташқи таъсир жараёнларида эксплуатация қилинувчи бўлиши лозим.
Бугунги кунда қўлланувчи оптик кабеллар қўлланиши бўйича қуйидаги гурухларга бўлинади:
- магистрал;
- ҳудудий;
- маҳаллий-шаҳар ва қишлоқ;
- объект ичи (локал);
- дала шароитида қўлланувчи.
Магистрал ва ҳудудий оптик кабеллар каттадан-катта масофаларга турли хил маълумотларини узатиш учун қўлланади, шунинг учун бундай кабеллар кичик қийматдаги йуқотувчанликга ва дисперсияга (каттадан-катта кенг ўтказиш полосали) эга бўлишлари лозим.
Шаҳарда қўлланувчи оптик кабеллар асосан станцияларни бир-бири билан боғлаш учун боғловчи линия вазифасини бажаради ва улар 5…10 км бўлган кичик масофаларда маълумотларни узатиш учун қўлланади.
Обьект ичи (локал) тармоқларда турли хил маълумотларни катта тезликларда корхона ёки битта бино ичида хамда харакатдаги обьектларда, локал ҳисоблаш тармоқларида қўлланса, монтаж учун қўлланувчи оптик кабеллар эса аппаратура ва компьютер ичида ва блоклар орасида монтаж учун қўлланади.
Дала шароити учун қўлланувчи оптик кабеллар эса электр ва оптик кабел магистралларда авария натижасида шикастланган жойларни ва авария тиклаш ишлари билан боғлик бўлган жойларда қўлланади.Бундан ташкари дала кабеллари беркитилган алока учун ва харбий тактик ишлар учун қўлланади.
Оптик кабелларни ётқизиш шароити ва эксплуатация шароити буйича қуйидаги гурухларга бўлинади:
- ер ости;
- телефон кабел канализациясида, коллекторларда ва қувурларда ётқизиладиган;
- сув ости;
- осма;
- ички (станция учун).
Ер остида ётқизилувчи оптик кабеллар ҳамма категориядаги тупроқли ерларга, унча чуқур бўлмаган дарёларнинг кечув жойларида ва кемалар қатнамайдиган дарёлар кечувида ётқизилади.
Иккинчи гурухга таълуқли бўлган оптик кабеллар эса аҳоли истиқомат қилувчи манзилгохлардаги телефон кабел канализацияси ичида, қувурлар ичида, коллекторларда, шахталарда ва кўприкларда ётқизилади.
Сув ости оптик кабеллари эса денгиз магистралларида, анча чуқур бўлган сув хавзаларида ётқизилади чунки бундай кабелларнинг механик мустахкамлиги юқори даражада бўлиши керак.
Осма оптик кабеллар электр узатиш линияларининг яшиндан мухофазаловчи тросларида ва фаза симлари ичида, электрлаштирилган темир йўлларнинг контакт тармоқларида ётқизиш учун осилади.Бундан ташқари бундай гурухдаги оптик кабеллар шаҳар шароитида битта бинодан иккинчи бинога ўтиш қурилмаларида ва ҳаво алоқа линияларининг симёғочларига ётқизиш учун осилади, қишлоқ жойларда эса бундай кабеллар махсус таянчларга осилади.
Ички ёки локал тармоқлари оптик кабеллари асосан битта бино ичида ётқизиш учун хамда харакатдаги обьект ичида ётқизиш учун қўлланади.
Оптик кабелнинг конструктив элементларини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:
-оптик толанинг мухофазаловчи қатлами;
-оптик кабелнинг ўзаги;
-кучлантирувчи (қаттиқловчи) элементлар;
-ажратувчи қатламлар;
-ташқи мухофазаловчи қобиқлар;
-зирх қатламлар;
-гидрофоб тўлдиргичлар.