Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга



Download 277,5 Kb.
bet19/20
Sana23.02.2022
Hajmi277,5 Kb.
#142445
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Allohga ishonch

Биринчи табақа: Ҳар тарафлама диндор бўлган ёшлар. Улар Исломнинг одоби, ахлоқи ва билҳосса ижтимоий қонунларига боғлангандирлар. Бу гуруҳга доҳил бўлган ҳар бир ёш йигирма ёки ўттиз ёш орасида мутлақо уйланади. (Аммо айрим истисноли ҳоллар ҳам мавжуддир.) Йигирма ва ўттиз ёш орасида бўлган ёшлар учун уйланиш, рўза тутган кишининг ифтор соати кабидир. Дунёвий барча амалларини бир жойга тўплайди ва дунёвий саодат таянчи ҳолига келтиради. Бу гуруҳга доҳил ёшлар ўзлари севган ҳаёт тарзини ўзлаштирган қизларни қидирадилар. Иймон иқлимида етишган, ҳижоб ҳавосидан нафас олган қизларни истайдилар. Баъзан турли сабабларга кўра, бу доирадан ташқарига чиқмоқ мажбуриятида қолсаларда, уйланадиган қизларининг ҳаётида дин йўқ бўлса, у қиз йигитни қониқтирмайди.
Бу ёшлар аёлнинг шакли ва ахлоқини ёқтирар эканлар, уларнинг билими ва маданияти билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдилар ҳам. Чунки Аллоҳнинг шариати бу масалани ҳал этгандир. Ҳатто эркакнинг аёл билан қизиқиши, суҳбатлашиши, иршод ва даъват этиши ҳам шариатда ўз ифодасини тогпан. Биринчи марта уни танимоққа ва уйланиш учун етарли даражада кўролмаган тақдирида иккинчи ва учинчи марта у билан кўришиши мумкин.
Иккинчи табақа: Диннинг олийликлари ва ҳукмларидан узоқ бўлган ёшлардир. Булар хоҳ ҳалол йўлдан, хоҳ ҳаром йўлдан бўлсин, барибир лаззатлардан истифода қилишни ўйлайдилар. Улар уйланадиган бўлсалар, бу ишни ҳаётларининг ўртаси ва охирига қолдирадилар. Яъни, улар орасида ўттиз беш ёшдан кейин уйланганларни ҳам кўрамиз. (Табиийки бу ерда ҳам истиснолар йўқ эмас) Бундай инсонлар назарида оила қуриш лаззатнинг барча ҳаракатларидап маҳрум. куч-қувватнинг барчасинп ҳаржлаб бўлгап сайсҳнинг уйга қайтишини эслатади. У ҳориб чарчагандан кейин роҳат ва сукунат топмоқ учун уйига қайтади. Ўзи барча лаззатлардан тўйиб биққанча олган. Энди эса аёлдан истагани роҳат ва сукунатни олиши керак. Яъни, хотини билан уйланиш завқини сурмасдан ва саодатни барҳам кўрмасдан, ундан фойдаланмоқ истайди.
Бундай ёшлар бир неча марта уйланмоқчи бўлиб, хабарлар тарқатадилар. У ердан бу ердан баъзи қизларни ёқтирадилар ҳам. Бу қизлар ўзларининг зийнатлари, назокат ва гўзалликларини унга бағишлайдилар. Ва улар кўча-кўйлардан очиқ-сочиқ юриш ҳақида бу йигитлардан ширин гаплар эшитадилар, алдовларга учадилар ва улар истаган йўлга юрадилар. Вақт ўтиши билан сунъий равишда яқинлаштирилган орага сунъий равишда совуқлик туширилади. Улар ажрашадилар. Бундан кейин севгп ҳам. ошиқлик ҳам, кўнгил қўйиш ҳам оний, вақтинчалик, бир кунлик омонатга айланади.
Нафснинг шаҳвоний орзуларини қўлга киритмоқ мусобақасида эркак ва аёл орасида бир фарқ бордир. Бу мусобақада ҳамма вақт аёл жинси енгилади. Чунки аёл дин ва одобнинг қайдлари, шартларидан қанчалик қутулса. у оилага қовушишдан шунчалик узоқлашади. Табиийки, у бир кун она бўлиши мумкин. Лекин эркаги оила масъулиятларидан ўзини олиб қочмасада, лаззат дунёсига қараб югуради. Баҳосиз бир лаззат иқлимини қидиради. Қалбига мутлақ ҳоким бўладиган бир ишонч излайди. Ана шундай шароитда улар дастурхон қаршисидагина юзлашадилар ва бу ерда ҳам аёл мағлуб тараф бўлишдан қутулолмайди.
Буларнинг ҳаммаси кўриниб турган ҳақиқатлардир. Фақат тушуниш ва уйғоқликни талаб этади. Зеро, диндор ёшлардаги уйланишга интилиш даражаси очиқ-сочиқ ёшларникидан икки карра зиёддир. Диндорлар солиҳ оилалардан уйланадилар ва фақат ахлоқ. дин билан зийнатланган гўзаллик излайдилар. Бунинг акси эса, деярли барча ҳолларда оила қуриш дин қоидасидан ва ҳукмидан узоқ, диний тарбиядан маҳрум қолган оилаларда кўзга ташланди.
"Эй мусулмон сингилларим! Кўриб турибсизларки, сизга англатганларим тўғри ва мантиқли бўлиб, Аллоҳнинг шариатига бўйинсунишингиз сизга фақат Аллоҳ ризолигини кафолат этибгина қолмасдан, бунинг ёнида дунёвий саодатингиз сабабларинп ҳам кафолат остига олажагини уқтиришдан иборат эди. Саодатингиз тасаввурингиздаги хаёлларингизни рўёбга чиқаришдагина эмас, балки сизни қаноатлантириб, ҳаётингизни роҳат ва фароғат этгувчи саодатдир.
Сизга буларни тушунтиргандан кейин навбат Аллоҳ таоло ҳукмига уйғун бўлишингизга келди. Қанча вақтдир унутиб инкор этгандан кейин у билан юзма-юз бўлиш замони етди. Яъни, энди унга қовушмоқ учун унинг йўлини тутасиз ва шафоатчи бўлиш учун севгисини дилларингизга жойлайсиз.
Халқнинг танқид ва ҳисобини бир четга қўйинг. Чунки эртага Аллоҳнинг ҳисоби яна ҳам шиддатли ва яна ҳам буюк бўлади.
Атрофингиздаги инсонларнинг ризолигини қозонмоқ учун уларнинг орзуларини амалга оширишдан воз кечинг. Чунки Аллоҳнинг ризосига эришмоқ сиз учун яна ҳам бахтли ва яна ҳам саодатлидир.
Аллоҳнинг йўлига қайтишга ғайрат қилар экансиз, сизнинг туйғуларингизни ҳар хил ғийбатлар билан чалғитмоқчи бўладилар, сизни эркаклар олдида вужуднинг гўзаллигини кўрсатган баъзи бир машҳур ёки хушсуҳбат аёлларни мисол келтириб, алдамоқчи бўладилар.
Мен эса сизга ишончли ва илоҳий ҳукмни эслатаман. Ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай буюрадилар:
"Умматимдан икки тоифани ҳеч кўрмадим: қўлида сигирларнинг думлари каби қамчиларни тутиб у билан халқни урганлар ва кийингани ҳолда яланғоч кўринган аёллар, улар эгиладилар ва уларни эгдирадилар. Бошлари эгилмиш туяларнинг букрилари каби эгикдир, на жаннатга кирарлар, на да жаннат ҳидини насимини биларлар, ваҳоланки унинг ҳиди маълум бир масофадан билинади. Имоми Муслим ва Имоми Аҳмад)
Ҳа, фосиқлар дуненинг гўзаллигини, лаззатлари ва уларнинг тўйиб бўлмас қаноатларини хотирлатадилар. Мен эса оқибатнинг таҳликасини ва сизни кутган натижаларни эслатмоқдаман. Мутлақ ишонишингизга қарамай қиёмат кунини ва Аллоҳ таолонинг шу хитобини ёдингизга солмоқчиман:
"Кофир бўлган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинадиган КУНда (уларга дейилур): "Сизлар ўз ҳузур -ҳаловатларингизни ҳаёти-дунёларингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бу КУН ерда ноҳақкибру ҳаво қилганларингиз ва итоатсиз бўлганларингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланурсизлар" (Аҳқоф сураси 20)
Илло, сизни алдовчилар фақат ўз нафсларининг истаклари ва орзуларига қарайдилар. Мен ҳам ўз нафсимнинг манфаатини истасам эдим, улар каби сўйлаб, уларнинг гуруҳига қўшилардим. Зеро, барча инсонларнинг нафсларида шаҳват орзулари бўлгани каби мен ҳам нафсимда уларга соҳиб одамман. Фақат валлоҳи қиёмат кунида ўз гуноҳим ҳамда сизнинг гуноҳингиз билан қаршилашмоқни истамайман. Сизни ҳаққа юз буриб саодатга эришган аёл бўлишингизни исташ билан сизнинг савобингизни ва ўзимнинг мукофотимни ортирмоқ истайман. Ўзим учун ҳам, сиз учун ҳам ҳар қандай шаҳватдан, ҳар қандай лаззатдан ва ҳар қандай орзудан муқаддасроқ ва шарафлироқ бир нарса истайман! Бу Аллоҳ таолонинг ризосидир.
Мен сизни шунга чақираман. Чунки ана шундагина ҳам дунё ва ҳамда охират бахтига эришмоқ мумкин.

Download 277,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish