Дори моддалар қуйидаги кетма-кетликда белгиланади. Дастлаб — адренергик препаратлар (адреналин, норадреналин) киритилади. Препаратларнинг миқдори — терапевтик микдордан то энг юқори миқдоргача бўлиши мумкин. Кейин гистаминга қарши препаратлар (супрастин, тавегил, димедрол) қўлланилади. Ундан кейин эса буйрак усти безлари пўстлоқ қисми гормон- лари — глюкортикоидлар (преднизолон ва унга ўхшаш препаратлар) киритилади. Кейин нафас ва юрак фао- лиятини яхшилайдиган препаратлар (коргликон, строфантин, кофеин, кордиамин, лобелин) белгиланади. Беморга албатта кислород берилади. Шокнинг бўғилиш билан келадиган турларида қўшимча равишда эуфил- лин қилинади. Пенициллиндан шок юзага келган ҳолларда пенициллиназа ферменти киритилади. Талва- са, тиришиш ҳолатлари бўлганда аминазин қўлланилади. - Дори моддалар қуйидаги кетма-кетликда белгиланади. Дастлаб — адренергик препаратлар (адреналин, норадреналин) киритилади. Препаратларнинг миқдори — терапевтик микдордан то энг юқори миқдоргача бўлиши мумкин. Кейин гистаминга қарши препаратлар (супрастин, тавегил, димедрол) қўлланилади. Ундан кейин эса буйрак усти безлари пўстлоқ қисми гормон- лари — глюкортикоидлар (преднизолон ва унга ўхшаш препаратлар) киритилади. Кейин нафас ва юрак фао- лиятини яхшилайдиган препаратлар (коргликон, строфантин, кофеин, кордиамин, лобелин) белгиланади. Беморга албатта кислород берилади. Шокнинг бўғилиш билан келадиган турларида қўшимча равишда эуфил- лин қилинади. Пенициллиндан шок юзага келган ҳолларда пенициллиназа ферменти киритилади. Талва- са, тиришиш ҳолатлари бўлганда аминазин қўлланилади.
Агар ўтказилган чора-тадбирлар ижобий натижа бермаса, юқорида кўрсатилган ҳамма тадбирлар 30—40 дақиқадан кейин қайтарилади. Анафилактик шокни бошдан ўтказган ҳамма беморлар ҳаёт учун муҳим аъзоларни текшириш ва даволаш мақсадида албатта шифохонага ётқизилади. Клиник ўлим ҳолати юз бер- ганда бемор жонлантириш (реанимация) бўлимига ўтказилади. У ер да сунъий ўпка вентиляцияси, мияда ҳароратни пасайтириш (гипотермия), юракни бевосита ва билвосита уқалаш (массаж) ишлари ўтказилади. Юқорида кўрсатилган барча тадбирлар беморнинг аҳволи яхшилангунга қадар бажарилади. - Агар ўтказилган чора-тадбирлар ижобий натижа бермаса, юқорида кўрсатилган ҳамма тадбирлар 30—40 дақиқадан кейин қайтарилади. Анафилактик шокни бошдан ўтказган ҳамма беморлар ҳаёт учун муҳим аъзоларни текшириш ва даволаш мақсадида албатта шифохонага ётқизилади. Клиник ўлим ҳолати юз бер- ганда бемор жонлантириш (реанимация) бўлимига ўтказилади. У ер да сунъий ўпка вентиляцияси, мияда ҳароратни пасайтириш (гипотермия), юракни бевосита ва билвосита уқалаш (массаж) ишлари ўтказилади. Юқорида кўрсатилган барча тадбирлар беморнинг аҳволи яхшилангунга қадар бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |