Аллергия тўгрисида омма орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, шу жумладан ўз-ўзини даволашнинг зарарлари ҳамда шифокорлар орасида поли- прагмазияга (бир неча дори моддаларини бир вақтда белгилаш) йўл қўймаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилади. Дори моддаларни оқсилли қисмлардан яхшироқ тозалашга эришиш, озиқ-овқат маҳсулот- ларидан антибиотиклар, бўёқлар, кимёвий консервант- ларни истисно қидиш ҳам яхши натижаларни беради. Аҳолининг тиббий варақасига дори аллергияси борлиги ҳақида маълумотларни ёзиб қўйиш зарур. Аҳоли орасида аллергологик хизматни ривожлантириш, тиббий кўриклар ўтказиб бориш ҳам шулар жумласига киради. Беморлар ҳам кўпчилик дори моддалар умумий ан- тигенли детерминатга эга эканлиги ҳақида билишлари зарур. Масалан: амидопирин — реопирин, барбитал натрий — теофедрин, сульфидин - новокаин, тетрациклин — морфоциклин ва бошқалар. - Аллергия тўгрисида омма орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, шу жумладан ўз-ўзини даволашнинг зарарлари ҳамда шифокорлар орасида поли- прагмазияга (бир неча дори моддаларини бир вақтда белгилаш) йўл қўймаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилади. Дори моддаларни оқсилли қисмлардан яхшироқ тозалашга эришиш, озиқ-овқат маҳсулот- ларидан антибиотиклар, бўёқлар, кимёвий консервант- ларни истисно қидиш ҳам яхши натижаларни беради. Аҳолининг тиббий варақасига дори аллергияси борлиги ҳақида маълумотларни ёзиб қўйиш зарур. Аҳоли орасида аллергологик хизматни ривожлантириш, тиббий кўриклар ўтказиб бориш ҳам шулар жумласига киради. Беморлар ҳам кўпчилик дори моддалар умумий ан- тигенли детерминатга эга эканлиги ҳақида билишлари зарур. Масалан: амидопирин — реопирин, барбитал натрий — теофедрин, сульфидин - новокаин, тетрациклин — морфоциклин ва бошқалар.
Дори аллергиясининг кечиши ва оқибатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Бутунлай согайиб кетиш ҳолатлари дори аллергиясининг енгил, ўткир кечадиган шаклларида, аксарият ҳолларда бир мартаба ва қисқа вақт давомида қабул қилинганда ёки ўз вақтида қабул қилишни тўхтатилган ҳолатларда кузатилади. Бундай натижа қаварчиқларда, Квинке шиши- да, бронхлар сиқилишида (бронхоспазм) қайд этилади. Ўз вақтида ташҳислаш ва дори моддани қабул қилишни тўхтатиш муваффақиятли даволашнинг гаро- ви ҳисобланади. Ҳатто касалликнинг огир шаклларида ҳам (Лайелла синдроми, анафилактик шок) бутунлай согайиб кетиш кузатилади. Тез-тез қайталаниш билан сурункали давом этиш тургун сенсибилизацияда қуйидаги касалликларда: бронхиал астма, эритродермия, нефрит ва артрит л ар да қайд этилади. - Дори аллергиясининг кечиши ва оқибатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Бутунлай согайиб кетиш ҳолатлари дори аллергиясининг енгил, ўткир кечадиган шаклларида, аксарият ҳолларда бир мартаба ва қисқа вақт давомида қабул қилинганда ёки ўз вақтида қабул қилишни тўхтатилган ҳолатларда кузатилади. Бундай натижа қаварчиқларда, Квинке шиши- да, бронхлар сиқилишида (бронхоспазм) қайд этилади. Ўз вақтида ташҳислаш ва дори моддани қабул қилишни тўхтатиш муваффақиятли даволашнинг гаро- ви ҳисобланади. Ҳатто касалликнинг огир шаклларида ҳам (Лайелла синдроми, анафилактик шок) бутунлай согайиб кетиш кузатилади. Тез-тез қайталаниш билан сурункали давом этиш тургун сенсибилизацияда қуйидаги касалликларда: бронхиал астма, эритродермия, нефрит ва артрит л ар да қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |