Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
91
торайиши, янги ибораларнинг пайдо бўлишини кузатиш), ўрганиш, анъанавий ва замонавий
луғатлар тузишда кенг имкониятли дастурлаштирилган тизим” [Менглиев Б., Элов Б., 2021: 5]
сифатида баҳоланар экан, ўзбек тилининг лексик тизимидаги ҳар бир бирликнинг семантик-
структур хоссаларига, ўзаро лексик-семантик муносабатларига алоҳида эътибор ва ёндашув
лозимлигини тақозо қилади.
Ўзбек тили миллий корпуси таркибида илмий матнлар ички корпусининг мавжудлиги тил
лексик тизимидаги алоҳида микротизимни ташкил қилувчи соҳа тушунчаларини ифодаловчи
терминларга ҳам диққат қаратиш, илмий текшириш, тил корпусида жойлаштириш билан боғлиқ
масалалар муҳокамасини кун тартибига чиқаради. Илм-фан, техника ва турли соҳа тушунчаларини
англатишга хизмат қилувчи терминлар ҳам умумлексик бирликлар сингари ўзига хос семантик-
грамматик табиатли. Бу терминологик бирликлар турли соҳа ҳодиса ва тушунчаларини англатиши
жиҳатидан алоҳида терминлар тизимидан бирига ёки бир нечта терминосистемага мансуб бўлади.
Жумладан, ўзбек тилининг терминлари тизимида географик ҳодиса ва тушунчаларни ифодалашга
хизмат қилувчи терминологик бирликлар мавжуд бўлиб, улар ўзига хос семантик кўлами,
лисоний-структур хусусиятлари билан лексик тизимда алоҳида ўрин ва аҳамият касб этади. Ўзбек
тили миллий корпусида соҳа терминларига доир маълумотлар базасини шакллантириш,
бойитишда терминларга хос ҳар қандай лексик, грамматик, терминологик белги ва хусусиятларни
эътиборга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Илмий матнлар микрокорпуси нафақат соҳа
мутахассислари, балки кенг ўқувчилар оммасига ҳам хизмат қилади. Шунга мувофиқ,
терминларни тил корпусларида акс эттиришда уларнинг барча лексик-семантик, грамматик,
стилистик хусусиятларини диққат марказида тутмоқ лозим.
Ўзбек тилидаги терминларни ўзида жамлаган қатор махсус луғатлар мавжуд бўлиб, турли
электрон луғатлар ҳамда катта имкониятлар туҳфа қилувчи тил корпуслари учун бой лингвистик
база сифатида хизмат қилади. Мавжуд соҳа терминлари луғатлари, Ўзбек тилининг изоҳли луғати
асосида лексема-терминлар ва соф терминларнинг лексикографик талқин ва тавсифларига
асосланиб ҳар бир терминологик бирликларнинг семантик структурасини кузатиш, таҳлил қилиш,
терминларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаш орқали уларнинг тил корпусида мукаммал
даражадаги ўринлашувини таъминлаш имконияти яратилади. Масалан, ўзбек тилининг географик
терминларини илмий микрокорпусда жойлаштиришда уларнинг семантик структурасига алоҳида
диққат қаратиш лозим бўлади. Изоҳли луғатимизда географик ҳодиса ва тушунчалар билан боғлиқ
юзлаб лексема ва терминлар мавжуд бўлиб [Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2006-2008], уларнинг
бир қисми ҳам умумистеъмолдаги лексемаларга хос маъно такрибига эга бўлиб, бир қисми соф
терминологик бирликлар сифатида тавсифланган.
Тоғ, қир, адир, чўққи, водий, жар, текислик,
баландлик, тепа, камар, майдон, довон
кабилар айни пайтда ҳам умумистеъмол, ҳам терминологик
белгиларга эга бирлик саналади. Умумистеъмол бирлик сифатидаги
тепа
ёки
адир
лексемаларининг лексикографик талқинида умумлексик белгилари берилган. Шунингдек, бу
лексемалар географик терминлар тизимида терминологик бирлик сифатида ҳам қайд қилинади.
Бунда терминологик бирлик мавқеидаги
тепа
ёки
адир
соҳа тушунчасини ифодалаганда уларнинг
маъноси ихтисослаштирилиб, аниқ тушунча ифодачиси сифатида тавсифланиши лозим бўлади. Бу
эса тил корпусида лексемалик ва терминологик бирлик белгиларнинг аниқ чегараланиши билан
боғлиқ. Шунга мувофиқ,
тепа
ёки
адир
каби лексема-терминларни битта бирлик сифатида эмас,
балки умумлексик тизимда алоҳида бирлик, терминологик тизимда алоҳида термин мавқеида
қараш лозим. Буни таъминлашнинг ягона йўли уларнинг лексикографик талқинини алоҳида-
алоҳида тарзда амалга ошириш ҳисобланади. Шу ўринда
адир
лексемасининг лексикографик
талқинларига диққат қаратсак.
Адир
лексемаси “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қуйидагича
изоҳланган: “
АДИР
Тоғларга яқин, тоғ этакларидаги алоҳида тепалик ерлар”[ Ўзбек тилининг
изоҳли луғати, 2006:40]. Географик терминларнинг изоҳли луғатида эса
адир
лексемаси термин
сифатида “
Адирлар
– Ўрта Осиё тоғлари этагидаги чўл ва чалачўл қирлар... Адирларнинг мутлақ
баландлиги 400-500 м дан 1000-1500 м гача боради…” тарзида изоҳланади [Ғуломов П., 1994:7].
Адир
лексемасининг юқорида келтирилган икки хил изоҳига таяниб, унинг семаларини ҳам
икки кўринишда бериш мумкин.
Адир
умумистеъмол бирлик мавқеидаги лексема семемаси
таркиби “умумистеъмолга оид”, “ер юзаси кўриниши”, “баландлик” каби семадан ташкил топган.
Адир
терминининг географик семемасини эса қуйидагича белгилаш мумкин: “географияга оид”,
“баландлик”, “ер юзаси кўриниши”, “баландлиги 400-500 м дан 1000-1500 м гача”, “чўл ва чалачўл
Do'stlaringiz bilan baham: |