Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


Битта дунё: Эйфория ва гармония



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Битта дунё: Эйфория ва гармония. 
Кўп тилга олинган бир парадигма
 
Совуқ урушнинг тугаши дунё сиёсатидаги кенг қамровли зиддиятнинг якунини 
ва нисбатан ҳамжиҳат дунёнинг пайдо бўлишини англатади, фаразга асосланган. 
Ушбу парадигманинг энг кенг муҳокама қилинган таърифи Френсис Фукуяма 
томонидан илгари сурилган “тарихнинг якуни” назарияси эди. “Шунинг гувоҳи 
бўлишимиз мумкинки, - ишора қилади Фукуяма, - тарихнинг якуни – одамзот 
мафкуравий эволюциясининг якуний нуқтаси ва инсоният бошқарувининг 
сўнгги шакли сифатидаги Ғарбий либерал-демократиянинг универсаллашувини 
англатади. Албатта, қаердадир Учинчи дунёда зиддиятли ҳудудлар бўлиши 
мумкин, аммо глобал зиддиятлар ортда қолди ва бу фақатгина Европада ҳам 
эмас. Айнан Европадан ташқари дунёда, энг аввало, Хитой ва Совет Иттифоқида 
улкан ўзаришлар юз берди. Ғоялар уруши ниҳоясига етди. Марксизм-ленинизм 
тарафдорлари ҳали ҳам Манагуа, Пхенян ва Массачусетснинг Кембридж шаҳри 
каби ҳудудларда учраши мумкин, лекин, умуман олганда, либерал-демократия 
зафар қозонди. Келажак ғоялар ортидаги буюк курашларга эмас, балки ҳеч 
кимнинг қизиқишини жалб этмайдиган иқтисодий ва техник муаммоларни ҳал 
қилишга бағишланадиган бўлди ва шубҳасиз, буларнинг бари анчагина 
зерикарли бўлиши мумкин”. 
Ҳамжиҳатлик хомхаёлига берилиш кенг авж олган эди. Сиёсатчилар ва 
зиёли қатлам вакиллари ўхшаш қарашларни ривожлантиришди. Берлин девори 
қулади, коммунистик тузумлар барҳам топди, БМТ янгича аҳамиятга эга бўлган 
ташкилотга айланди, Совуқ урушдаги собиқ рақиблар “ҳамкорлик” ва “буюк 
битим”га жалб этилдилар, тинчликсеварлик ва тинчлик ўрнатиш кун тартибидан 
жой олди. Дунёнинг етакчи мамлакати президенти “янги дунё тартиби”ни 
тантанали равишда эълон қилди. Дунёнинг олди университети президенти 
хавфсизлик бўйича изланиш олиб борадиган профессор хизматидан воз кечди, 
негаки бунга эҳтиёж қолмаган эди. Hallelujah (Ура)!!! Биз ортиқ урушни 
ўрганмаймиз, боиси, бундан буёғига уруш бўлмайди”. 
Совуқ уруш тугалланишидаги эйфория вақти кейинчалик тезда сароб 
эканлиги аён бўлган ҳамжиҳатлик хомхаёлини юзага келтирди. 90-йиллар 
бошида дунё аввалгидан ўзгача бўлди, аммо доимий тинч сақланмади. 


Ўзгаришлар бўлиши муқаррар, ривожланиш эса аксинча. ХХ асрнинг ҳар бир 
йирик зиддияти сўнгидаги ҳамжиҳатликнинг ўхшаш хомхаёли узоққа бормади. 
I жаҳон уруши “урушга якун ясовчи уруш” эди ва у дунёда демократияни 
ўрнатиши керак эди. Франклин Рузвелт ифода этганидек, “Бир томонлама 
ҳаракат тизими, бир-бирини инкор этувчи иттифоқлар, куч-қудратдаги қарама-
қаршиликларни тугаллаши керак бўлган II жаҳон уруши ва бир неча асрлар 
давомида амалга оширилган ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бермади”. Бунинг 
ўрнига биз “тинчликсевар мамлакатлар” нинг “умумжаҳон ташкилоти” ни ва 
“доимий тинчлик тузилмаси”нинг асосини яратишимиз керак. I жаҳон уруши, 
аксинча, коммунизм, фашизмни олиб келди, демократия сари қаратилган юз 
йиллик ҳаракатни тескари томонга буриб юборди. II жаҳон уруши ҳақиқатда 
глобал бўлган Совуқ урушни келтириб чиқарди. Совуқ уруш сўнгидаги 
ҳамжиҳатлик хомхаёли тез орада этник зиддиятлар ва “этник тозалаш” нинг 
ривожланиши, қонун ва интизомнинг бузилиши давлатлар ўртасидаги 
зиддиятлар ва иттифоқларнинг янги намуналари пайдо бўлиши, нео-коммунист 
ва нео-фашист ҳаракатларининг юзага келиши, диний фундаментализмнинг 
чуқурлашиши, 
Россиянинг 
Ғарб 
билан 
муносабатларида 
“табассум 
дипломатияси” ва “Ҳа! сиёсати”нинг барҳам топиши, БМТ ва АҚШ нинг 
маҳаллий қонли зиддиятларни бостришга қобилиятсизлиги, Хитойдан ўзиб 
кетишга бўлган ўз-ўзига ишончнинг ортиши туфайли кўздан ғойиб бўлди. 
Берлин девори қулаганидан 5 йил ўтиб, “генотсид” атамаси Совуқ урушнинг ҳар 
қачонги 5 йиллигидан кўра кўпроқ қулоққа чалинди. Совуқ урушдан кейинги 
фойдали кўрсаткич бўлиши мумкин бўлган ҳамжиҳат дунё парадигмаси 
ҳақиқатдан анча йироқ эди. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish