Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Иқтисодий олам назарияси:
Бу назария атоқли француз 
тарихчиси, социологи ва геосиѐсатчиси 
Фернан Бродел
(1902-
1985) томонидан ўртага қўйилган. У “XV–XVIII асрларда Моддий 
цивилизация, иқтисодиѐт ва капитализм” (уч жилдлик, 1967-1979) 
китобида инсоният иқтисодий тараққиѐтининг барча босқичлари ва 
қонуниятларини кўриб чиқиб шундай илмий хулосага келдики, 
унга кўра, сайѐранинг кейинги беш-олти асрлик иқтисодий ривожи 
жаҳоннинг бир нечта мустақил минтақаси – “иқтисодий 
олами”нинг навбат асосидаги ривожи ҳисобига содир бўлган. 
Муаллиф Ўртаер денгизи минтақаси “иқтисодий олами” намунаси 
асосида ўз назариясини асослаб, қайд қиладики, бу “оламлар” 
башариятнинг 
буюк 
ҳудудий 
интеграциясида, 
иқтисодий 
бирлашмалар, ғайриэтник тарихий жамиятларнинг пайдо бўлишида 
муҳим роль ўйнаган ва ўйнамоқда. 
Тўртинчи дунѐ назарияси: 
Немис олими Б.Нитшманннинг 
тадқиқоти бу назарияга асос қилиб олинган. Олим жаҳонда 1945 
йилдан 1993 йилгача 122 маҳаллий уруш бўлгани, улардан 97таси 
давлатлар ўртасида содир этилгани ѐки давлати бўлмаган халқлар 
ва этник гуруҳларга қарши олиб борилганини махсус тадқиқ этиб, 
катта давлатларнинг кичик халқларни “бостириши” жаҳон бошидан 
ўтказаѐтган урушлар ва конфликтларнинг асосида ѐтади, деган 
хулосага келган.
Жаҳоннинг этномаданий тараққиѐтини таснифлаган Нитшманн 
тахминан 5000та халқ томонидан барпо этилган 200 давлатни 
биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи дунѐлар шаклида гуруҳларга 
ажратди. Унинг фикрича, ҳозирги давлатларнинг кўпи кўп халқ ва 
этник гуруҳларни ўз таркибида бирлаштириб, ўзига хос империя 
сифатида фаолият кўрсатмоқда. 
Муаллиф бу халқлар вақти келиб уларнинг миллий борлиғини 
йўқ қилган мамлакатларнинг гўрковига айланади, деб ҳисоблаган. 
Нитшманнинг фикрича, жаҳоннинг этник ва этномаданий ранг-
баранглигини сақлаш миссиясини айни катта давлатлар ўз 
зиммаларига олишлари лозим.
Ўз миллий давлатига эга бўлмаган халқларни алоҳида “тўртинчи 
дунѐ” сифатида ажратиб кўрсатар экан, Нитшманн жаҳоннинг 


112 
этник, маданий ва биологик ранг-баранглигини асраш ҳозирги 
инсониятнинг асосий вазифаларидан биридир, деб ҳисоблади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish