Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Инглиз-америка классик геосиѐсати



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

2.2.Инглиз-америка классик геосиѐсати: 
 
 пайдо бўлиши, асосий назариялар ва характеристикаси
Тадқиқотчилар инглиз-америка геосиѐсати анъаналари тарихи 
тахминан XIX аср ўрталаридан бошланган дейишади. Бу даврда 
Англия улкан мустамлакачилик давлатига айланди, АҚШда бўлса, 
марказлашган давлат барпо этилган, миллий вазифалар, мақсад ва 
манфаатлар шаклланган, биринчи даражадаги устувор мақсадлар 
аниқланган, Англия билан муносабатлар асосан ҳал этиб бўлинган 
эди. Ҳар иккала мамлакатнинг расмий доиралари ҳам, назариѐтчи 
олимлари ва стратеглари ҳам ўз давлатлари ва улар учун умумий 
бўлган жаҳоний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларни 
амалга оширишнинг йўлларини, зарурий конкрет геосиѐсий ва 
геостратегик қадамларни белгилаб беришар ва бу билан ўз 
мамлакатлари жамоатчилигини бўлғуси жаҳон сиѐсатини қабул 
қилишга тайѐрлаѐтган эдилар. 
Буюк Британия геосиѐсатчилари тарихий адабиѐтда “инглиз-
саксон” геосиѐсати деб ном олган бу мактабнинг илк ижодкорлари 
бўлдилар. Инглиз олими, Лондон университетининг география 
профессори 
Ҳенри Томас Бокль
(1821-1861) улардан бири эди. У 
ўз ўз асарларида географик детерминизм назарияларидан келиб 
чиққан ҳолда давлатнинг пайдо бўлиши, маданий, ижтимоий 
тараққиѐти, халқларнинг сайѐрадаги мавжуд вазияти ва ҳоказолар 
билан боғлиқ кўпдан-кўп геосиѐсий фикр-мулоҳазаларни илгари 
сурган, тахминан Ҳегелнинг “географик ѐндашув схемаси”га 
ўхшаш фикрларни ўртага ташлаган. Бироқ Бокль иқлимнинг 
ижтимоий тузилмага таъсири чегаралари ҳақида Ҳегель томонидан 
1
Қаранг: Желтов В.В., Желтов М.В. Ўша асар, 189-193-бетлар. 


68 
илгари сурилган қоида билан чекланиб қолмади ҳамда “Англияда 
цивилизация тарихи” асарида географик муҳитнинг жамиятга 
таъсири масаласида янги ғояларни илгари сурди. 
Бокль халқлар ва давлатларнинг ривожида 
табиий-географик 
омилларнинг
тўрт гуруҳи: иқлим, озиқ-овқат, тупроқ ва “табиатнинг 
умумий кўриниши” ролини ажратиб кўрсатди. Унинг фикрича, 
цивилизация 
ривожининг 
асосий 
сабаби 
Қадимги 
дунѐ 
мамлакатларида тупроқ унумдорлиги, Европада бўлса, иқлимнинг 
мўътадиллиги билан боғлиқдир. 
У, шунингдек, инсон тафаккурининг тарихий жараѐнларга 
таъсирини асос қилиб олган ҳолда ѐздики, жамиятнинг ривожи ва 
иқтисодий фаровонлиги табиат саховатигагина эмас, балки 
инсонларнинг ғайратига ҳам боғлиқ. Моддий заҳиралар собит ѐки 
нособит, чекланган ѐки кўп бўлиши мумкин. Инсон ғайрат-
шижоатининг эса, улардан фарқли ўлароқ, чеки-чегараси йўқ.
Олимнинг фикрича, аҳоли турмуш даражаси ўзи яшаб турган 
заминнинг сифати, озиқ-овқатининг миқдори, сифати ва қуввати, 
шунингдек инсонларнинг куч-қуввати ва қобилиятларига ҳам
тўғридан-тўғри боғлиқ. 
Инглиз классик геосиѐсати ва 
геостратегиянинг ѐрқин 
намояндаларидан бири Британия Қироллик ҳарбий-денгиз 
кучларининг вице-адмирали 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish