Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Филипп Ҳовард Коломб
(1831-1899) 
эди. 
У 
“Денгиз 
қудрати”
геостратегик 
назариясининг 
асосчиларидан бири сифатида жаҳон геосиѐсат тафаккури тарихига 
кирди. Бу назария кейинчалик атлантизм ғоясига асос қилиб 
олинди. Муаллиф 1891 йилда ѐзган 
“Денгиз уруши: унинг асосий 
тамойиллари ва тажрибаси” 
номли асарида денгиз давлатлари ва 
уларнинг куч-қудрати билан боғлиқ кўпдан-кўп ғоялар берган 
биринчи тадқиқотчи сифатида кўзга ташланган. Бу назарияга 
кейинчалик америка олими Мэҳен мурожаат қилган ва 
ривожлантирган. Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар “денгиз 
қудрати” геосиѐсий концепциясини “Мэҳен-Коломб” назарияси 
сифатида тақдим этишади. 
Атоқли инглиз тарихчиси ва социологи 
Арнольд Жозеф 
Тойнби 
(1889-1975) ўз асарларида тарихга цивилизацион ѐндашув 
концепциясига мувофиқ равишда геосиѐсий муносабатларга 
мурожаат қилиб, қизиқарли фикрларни ўртага ташлади.
Тойнби кўп жилдлик “Тарихни идрок этиш” номли асарида 
“чақириқ – жавоб”
назариясини баѐн этган ҳамда бу назариясида 


69 
цивилизацияларнинг кенг таснифини берган ва халқлар маданий 
тараққиѐтининг ўзига хос концепциясини таклиф этган. 
Тойнби баъзи геосиѐсатчиларнинг инсониятнинг ягона ва бир 
бутун тарихга эгалиги ва цивилизацияларнинг локал-доиравий 
ривожи тўғрисидаги фикрларига қарши чиқиб, цивилизация соҳиби 
бўлган халқлар конкрет тарихий замон ва макон доирасида маданий 
алоқаларга киришиб муайян ижтимоий-психологик вазиятда 
тўқнашадилар, деган ғояни илгари сурди. Бу вазиятни “чақириқ ва 
жавоб” цивилизацион реакцияси сифатида баҳолаган муаллиф бир 
цивилизациянинг бошқа цивилизация билан тўқнашган чоғда 
ўзлигини 
йўқотмаган 
ҳолда, 
янги 
илғор 
қадриятларни 
муваффақиятли ўзлаштира олиш қобилияти унинг яшовчанлиги 
мезонидир, деган хулосага келди. У бу қобилиятни конкрет 
цивилизация соҳиби бўлган инсон (халқ)нинг ижодий куч-ғайрати 
ва маънавий фаолияти билан боғлаган эди.
Тойнби конкрет тарихий мисоллар келтирган ҳолда Ғарбий 
Европа цивилизацияси кейинги 500 йил мобайнида унинг 
ифодачиси бўлган халқлар тимсолида айни мана шундай яратувчи 
куч-ғайрат ва фаолиятни намойиш этиб, жаҳонда маданий 
устунликка эришишга ва бу билан бошқа ҳудудларга ўз маданий 
таъсирини ѐйишга муваффақ бўлди, деган хулоса чиқарди. 
Муаллиф усмоний туркларнинг 1683 йилда Австрия пойтахти
Венани ололмаганини “Ғарб цивилизациясига Шарқнинг таъсирига 
берилган охирги зарба” сифатида баҳолаган эди.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish