Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Учинчи давр
да
 
(1800-1900) Жануби-Шарқий ва Жанубий 
Осиѐ, Ҳиндихитой, Янги Зеландия ва Австралияда ҳукмрон 
бўлиш, Европа ва Осиѐ орасидаги денгиз йўллари ва бошқа 
маконлар учун Европанинг иккита асосий метрополияси – 
Англия ва Франция ўртасида, Америка ва Кариб денгизи 
ҳавзасида – АҚШ ва эски мустамлакачи давлатлар ўртасида, 
Евроосиѐда – Россия, Усмонийлар, Австрия-Венгрия, Пруссия 
(Германия) империялари ўртасида кураш авж олиб кетди. 
-
Тўртинчи давр
да (1900-1945) мустамлакачилик бир нечта 
йирик мустамлакачи давлатлар (Англия, Франция, АҚШ, 
Россия, Япония, Италия, Усмонийлар Туркияси)нинг рақобати 
ва уларнинг кучайган Германия билан зиддиятлари заминида 
шаклланди. 

Баъзи ҳарбий ва сиѐсий омилларни ҳисобга олган мустамлакачи 


давлатлар мустамлака этилаѐтган халқларнинг қаршилигини 


337 
синдириш, уларнинг табиий бойликларини эгаллаш, шунингдек 
бошқа мустамлакачи давлатлар билан муносабатларни йўлга қўйиш 
мақсадида босиб олган ҳудудларига муайян ҳуқуқий статус 
бердилар 
ва 
мустамлакаларни 
бошқаришнинг 
тегишли 
режимларини барпо этдилар. 
Масалан, давлат бошқарувида Индонезия, Малайзия ва Жанубий 
Арабистонда султонлик, Ҳинди-хитойда протекторат, Ҳиндистонда 
рожалик, Бирма ва Нигерияда ярим мустақил режимлар ўрнатилди. 
Бу давлат тузилмаларининг раҳбарлари, асосан, маҳаллий 
бошқарув аҳамиятига эга бўлган масалаларни назорат қилар 
эдилар. Қолган масалалар, айниқса, мустамлакаларга оид аслаҳа-
анжом ва хом ашѐларни қўриқлаш, эксплуатация қилиш ва 
бошқариш, ташқи ташувлар ва бошқа стратегик масалалар 
мустамлакачи тузилмалар қўлида эди. 
Мустамлакачилик сиѐсати мисли кўрилмаган даражада авж 
олган XVI-XIX асрларда ўз ички мустақиллигини сақлаб қолган 
давлатлар ҳам бор эди. Бу асосан мустамлакачи империялар 
ўртасидаги тортишувлар ва зиддиятлар, мазкур мамлакатларни тўла 
босиб олиш учун уларнинг ҳеч бирида етарли даражада куч-қудрат 
йўқлигининг натижаси эди. Аниқроқ айтганда, бирданига бир неча 
мустамлакачи империянинг манфаатлари доирасига тушиб қолган 
бу давлатлар пухта ўйланган маневрлари туфайли ўзларининг 
нисбий мустақилликларини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. 
Аслида бундай мустақиллик ҳам мутлақо расмий характерда бўлиб, 
фақат ички масалаларга оид эди. Бу ерда мустамлака қарамлиги 
шунда намоѐн бўлар эдики, бу мамлакатларнинг ҳудуди, табиий 
бойликлари ва инсон заҳиралари уларга мажбуран қабал 
қилдирилган бир томонлама шартнома ва битимлар воситасида 
мустамлакачи давлатларга очиб қўйилган эди. Бу мамлакатларнинг 
ҳудуди ва бу ерда ўтказиладиган сиѐсат уларни ўз таъсирига олган 
мустамлакачи давлат бошқаруви остида эди. 
Буларнинг 
ҳаммаси 
жаҳон 
геосиѐсати 
ва 
халқаро 
муносабатларнинг Вестфаль даврида фақат Европанинг энг йирик, 
қудратли ва чинакамига мустақил давлатларининг ўзаро 
муносабатларига нисбатангина муайян тартиб барпо этилганидан 
гувоҳлик беради. Мазкур давлатларнинг ташқи дунѐ, бошқа 
қитъалардаги мамлакатлар билан муносабатларида бўлса, тўла 
бошбошдоқлик ҳукм сурар, қандайдир халқаро қоидалар ва ҳуқуқ 
нормалари умуман йўқ эди. 


338 
Капиталистик муносабатларни ривожлантириш, янги меҳнат 
заҳиралари, хом ашѐ ва табиий бойликларга кун сайин ошиб 
бораѐтган эҳтиѐжларини қондириш мақсадида мустамлакачи 
империялар ўз иқтисодий, ҳарбий қудрати ва имкониятларига 
мувофиқ равишда Африка, Осиѐ, Латин Америкасига ва бошқа 
ҳудудларга юриш қилдилар, уларнинг халқлари ва давлатларини 
босиб олдилар, у ерларда ўзларига керакли бошқарув режимини 
ўрнатдилар ѐки бу мамлакатларга асоратга солувчи шартнома ва 
битимларни зўрлаб қабул қилдирдилар. 
Шундай қилиб, империализмнинг тараққийси ва унинг янги-
янги ҳудудлар, хом ашѐ манбалари, мол сотиш бозорлари, ишчи 
кучи ва бошқа соҳаларни эгаллаш эҳтиѐжининг ошиб бориши 
жаҳоннинг бир неча мустамлакачи империялар томонидан бўлиб 
олинишига сабаб бўлди. 1914 йилга келганда жаҳоннинг барча 
ҳудудлари тахминан қуйидагича тақсимлаб олинган эди: 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish