Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

миллий давлат”
(ҳуқуқ субъекти) 
тушунчасининг моҳиятини тўртта асосий тамойил ташкил этади: 
1.Ҳудуд; 2. Мазкур ҳудудда ғуж бўлиб яшайдиган аҳоли; 3. 
Аҳолининг суверен бошқарилиши – легитим ва аҳоли томонидан 
қабул қилинган ҳокимият; 4. Бошқа давлатлар томонидан тан 
олиниши. 
Шундай қилиб, Европанинг Вестфаль сулҳига қўшилган 
давлатлари қитъада янги геосиѐсий системани ва унинг устидан 
назоратнинг миллий давлат моделини тасдиқлашлари билан 
Европада давлатлараро муносабатларнинг мутлақо янги иқтисодий, 
сиѐсий, маданий чегараларини яратдилар. Бу эса, ўз навбатида, ўша 
даврда Европанинг халқаро муносабатлар системаси ва геосиѐсий 
тузилмасининг шаклланиши ва ривожини тезлаштирди. 


330 
Кўриниб турганидек, Вестфаль системаси ва у томонидан 
вужудга келтирилган геосиѐсий модель дастлабки босқичда асосан 
Европа давлатларининг умумий манфаатлари ҳимоясини, улар 
орасидаги алоқаларни тартибга солишни, эҳтимол тутилган 
ҳудудий, миллий ва бошқа муаммоларга барҳам беришни 
таъминлади. 
Бундан ташқари, Вестфаль системаси миллий давлатнинг ўз 
ҳудуди доирасида куч ишлатиш ва суверенлик ҳуқуқини қатъий 
шаклда олий ҳуқуқ сифатида тан олиш билан ўша даврга қадар Рим 
папалик системаси Европада яратган иерархияли диний, миллий, 
ижтимоий ва ҳ.к. акторларни амалда ҳокимият салоҳиятидан 
маҳрум қилди ва бу билан қитъанинг геосиѐсий шаклу шамойилини 
ҳам тубдан ўзгартирди. Бу система, шунингдек, фақат давлатнинг 
ички акторларинигина эмас, “ўз ерларини кенгайтириш орзуси”да 
бўлган кўпдан-кўп кичик миллий давлатлар, ўзига хос маҳаллий ва 
локал бошқарув шаклига эга бўлган кўплаб кичик сиѐсий 
гуруҳларни, 
этник 
жамоаларни 
ҳам 
суверен 
ҳокимият 
ваколатларидан маҳрум қилди. 
Мустамлакачилик сиѐсати кенг қулоч ѐйган сари Вестфаль 
геосиѐсий системаси Европа чегараларидан чиқиб, аста-секин 
бутун жаҳонга тарқалди, империялар орасидаги муносабатларга 
татбиқ этила бошлади, уларнинг ўзаро тўқнашаѐтган ва тобора 
кескинлашиб бораѐтган геосиѐсий манфаатларини тартибга 
солишда фойдаланилди. Бунинг устига, империялараро геосиѐсий 
муносабатлар шу даража мувозанатга солиндики, XIX аср охирига 
келганда Ер куррасида улар назорат қилмайдиган қандайдир 
маҳаллий халқ, ерли миллат ѐки ижтимоий гуруҳнинг ўзи қолмади. 
Ҳатто иш шунга бориб етдики, “ким олдин эгаллаган бўлса, ҳуқуқ 
ҳам ўшаники” деган империялараро муносабат тамойили жаҳон 
геосиѐсий ва халқаро ҳуқуқининг асосий нормасига айланди. 
XVII-XIX асрларда давлат тузилмасининг “миллий-ҳудудий” 
модели турли шаклларда ва ўзига хос хусусиятлари билан бирга Ер 
куррасининг бошқа ҳудудларида ҳам аста-секин қўллана бошлади. 
Ҳукмдорлар босиб олган маконларини ўзлаштириш билан чекланиб 
қолмай, бу ҳудудлардаги маҳаллий заҳираларини талон-торож 
қилдилар, маҳаллий аҳолига ўз турмуш тарзи, тили, дини, 
маданияти ва урф-одатларини мажбуран қабул қилдирдилар. Ҳар 
бир қитъа, ҳар бир минтақада бу жараѐн турли шаклларда олиб 
борилди. Буларнинг баъзилари бошқа ҳудудларни босиб олиши ва 


331 
уларни зўрлик йўли билан “марказлаштириши”га асосланган эди. 
Бошқаларида бўлса, маконларни босиб олиш бу ҳудудларнинг 
тарихий тараққиѐти, капиталистик муносабатлари даражаси, 
миллий онгининг аҳволини ҳисобга олган, маҳаллий миллий 
давлатчиликнинг муайян элементларини сақлаш йўли билан амалга 
оширилди. Ҳатто, муайян ҳудудларда аҳолининг миллий-этник 
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бошқарув ва 
миллий давлат шаклларининг баъзи атрибутлари – князликлар, 
хонликлар, шоҳликлар ва б.лар сақлаб қолинди. Бу ерларда ярим 
қарам режимлар ўрнатилди. Бироқ Вестфаль сулҳи, у томонидан 
белгилаб берилган ва миллий давлат ҳуқуқига суянган тамойиллар 
бу жараѐнларга шак-шубҳасиз таъсир кўрсатаѐтган эди. 
Мазкур даврда Вестфаль битими Европа давлатлари орасидаги 
муносабатларгина эмас, балки уларнинг таъсири остида бўлган 
бошқа давлатлар ва мустамлакаларда ҳам ўзаро муносабатларни 
йўлга қўйишда халқаро ҳуқуқ сифатида қўллана бошлади. Масалан, 
Буюк Британия бошчилигидаги коалиция билан Франция-Испания 
иттифоқи ўртасидаги урушни тўхтатиш ва улар ўртасида 1713 
йилда Утрехт сулҳини тузишда ҳам айни Вестфаль битими 
ҳуқуқидан келиб чиқилди ва унинг қоидаларига амал қилинди. 
Ёки 
ХIX аср бошида Франция императори Наполеон 
Бонапартнинг Европа ва Россия ҳудудида олиб борган босқинчилик 
сиѐсатига қарши туришда ва Наполеон урушлари тугаганидан 
кейин умумевропа сулҳини тузишда ҳам Вестфаль битими асос 
ҳужжат бўлди.
Вестфаль халқаро системаси ва у томонидан шакллантирилган 
жаҳон геосиѐсий тузилмаси Европада тахминан 150 йил – Буюк 
Француз инқилобига қадар ҳукм сурди. 
Бу даврда жаҳон ва Европанинг геосиѐсий тузилмасига жиддий 
таъсир кўрсатган учта катта уруш бўлиб ўтди. Улардан бири “испан 
мероси” деб ном олган ҳудудларни қайта бўлиб олиш учун 1701 
1714 йилларда, иккинчиси – Шимол уруши 1701-1721 йилларда 
бўлди, учинчи уруш “Австрия мулклари” учун 1740-1748 йилларда 
бошланган ва деярли бутун Европани қамраб олган эди. Бу 
урушларнинг якунлари Европанинг сиѐсий системаси ва геосиѐсий 
тузилмасида жиддий ўзгаришлар содир бўлишига олиб келди. 
Ўша даврнинг буюк ва қудратли давлати статусига эга бўлган 
Испания, Португалия, Голландия, Швеция, Дания XVII аср 
охирлари XVIII аср бошларида, Польша XVIII аср охирида анча 


332 
заифлашди, айни чоғда Франция ва Англиянинг мавқеи 
мустаҳкамланди, Пруссия билан Австрия бўлса, кучга тўлиб 
бораѐтган эди. Деярли ўша вақтларда, XIX аср бошларида қитъада 
буюк давлатга ва муҳим геосиѐсий омилга айланган Россия 
Усмонийлар империясини босқичма-босқич Евроосиѐдан сиқиб 
чиқара бошлади. 
Шунингдек, соҳил ва океан орти мустамлакалари, уларнинг сув 
ҳавзалари ва коммуникацияларини, Ер куррасининг бошқа 
қитъалари – Америка, Африка, Осиѐ ва Узоқ Шарқни эгаллаш учун 
янги буюк давлатлар ўртасидаги курашнинг кескинлашуви бу 
даврнинг характерли хусусиятларидан бири бўлди. 
XIV асрдан буѐн Европани қўрқув ва кескинлик остида тутиб 
турган Усмонийлар империяси қўшинларининг илк бора бирлашган 
Европа армияларига қарши Вена остонасида бўлган жангда (1682-
1683) мағлуб бўлиб, ортга чекиниши ва ундан кейинги йилларда 
ички бўҳронга дуч келиб заифлашуви мазкур даврнинг муҳим 
геосиѐсий воқеаларидан бири бўлди. Айни шу ҳодиса Европа 
давлатларининг, хусусан Англия ва Россиянинг кейинги геосиѐсий 
босқинчилик режалари йўналишининг ўзгаришига, Усмонийлар 
империясининг кенг ҳудудларига – Болқон, Кичик Осиѐ, Кавказ, 
Хазар, Қора ва Ўртаер денгизлари атрофига, стратегик бўғозларга, 
ниҳоят турк-мусулмон давлатлари ва халқлари ўрнашган 
маконларга, Миср ва Араб дунѐсига ҳужум бошлаши учун ўзига 
хос ишора бўлди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish