Глобал ѐндашув:
Жаҳон системаси ва геосиѐсий тузилманинг
яна бир таснифига “глобал ѐндашув” номи берилган. Таниқли
сиѐсатшунос ва социолог У.Валлерстайн 1976 йилда геосиѐсий
тузилманинг иккита: жаҳон империялари (бир давлат тузилмасида
сиѐсий бирлашган турли акторлар ва кўпдан-кўп ҳудудлар) ва
жаҳон
иқтисодий
системалари
(ўхшаш
иқтисодиѐтини
ривожлантираѐтган, лекин сиѐсий жиҳатдан бир давлатга
бирлашмаган мамлакатлар) шаклини фарқлашни таклиф қилди.
322
Муаллиф
ҳарбий
ва
сиѐсий
ҳокимият
жиҳатидан
бирлаштирилган катта ҳудудларни “жаҳон империяси”га киритади.
Масалан, у Қадимги дунѐнингДоро I, Александр Македонский
империяларини, кейинги даврларда Наполеон бошқаруви остида
бўлган мамлакатларни ѐки катта ҳудудларни ва маданий,
ижтимоий, иқтисодий, диний тараққиѐти нуқтаи назаридан жуда
турли-туман бўлган халқларни ягона давлат-сиѐсий тузилмаси
таркибида бирлаштирган СССРни шу гуруҳга оид деб билади.
Муаллиф жаҳон иқтисодий системасига мўғул-татарлар
томонидан XIV асрда ѐки Варшава Шартномаси мамлакатлари
томонидан ХХ асрда ташкил этилган системаларни, ҳозирги Европа
Иттифоқи ва ҳ.к.ларни киритган.
“Марказ-вилоят” ѐндашуви:
Бу ѐндашув ҳам америкалик
сиѐсатшунос У.Валлерстайн томонидан таклиф қилинган. У жаҳон
системасини барча мамлакатлар билан биргаликда уч қисм:
ядро,
ярим вилоят, вилоят
га бўлган.
-
Муаллиф ядро гуруҳига жаҳоннинг энг катта ва раҳнамо
мамлакатларини: АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия,
Япония,
Скандинавия
мамлакатларини
киритган.
Бу
мамлакатларнинг капитализмга ўтиши бошқа давлатларга
қараганда эртароқ бошланган ва саноат инқилоби жараѐнида
улар капиталистик система ривожининг чўққисига чиққан.
Айни шу мамлакатлар юксак технология маҳсулотларини
вилоят (периферия) ва ярим вилоятга экспорт қилишади.
-
Саноат жиҳатидан етарлича ривожланган ҳамда ядро ва
вилоят ўртасида жойлашган мамлакатлар бу гуруҳга
киритилган.
-
Валлерстайннинг фикрича, Осиѐ, Африка ва Латин
Америкасининг капиталистик тараққиѐт йўлини танлаган,
лекин суст ривожланган, камбағал давлатлари шу гуруҳга
оиддир.
Муаллифнинг фикрича, жаҳон системаси ва унинг геосиѐсий
тузилмаси юқоридаги учта гуруҳ таркибида содир бўлаѐтган сон ва
сифат ўзгаришларига мувофиқ равишда ўзгаради. Асосий
мамлакатларнинг ривожланиш ѐки заифлашиш оқибатида бир
гуруҳдан иккинчисига ўтиши жаҳон системаси ва унинг геосиѐсий
тузилмасида бевосита акс этади. Муаллиф Иккинчи Жаҳон
урушидан кейин Европадаги Италия ва Испания, Осиѐдаги
Япониянинг “ядро”га ўтганини, Жануби-Шарқий Осиѐ ва Латин
323
Америкасидаги баъзи мамлакатларнинг бу системага яқинлашиб
қолганини далил сифатида кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |