Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Тубжой аҳоли концепцияси 
Халқаро ҳуқуқ нормалари илк бор мустаҳкамлаб берилган 1648 
йилги Вестфаль битимидан бошлаб бугунги кунгача геосиѐсатда ўз 
ечимини кутиб ѐтган муаммолардан бири – “тубжой аҳоли” 
концепциясидир. Бу ҳуқуқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи 
билан чамбарчас боғлиқ ва Ер куррасининг муайян маконларида 
яшаган тубжой аҳоли ҳуқуқларини келгинди гуруҳлардан ҳимоя 
қилишга йўналтирилгандир. Тубжой аҳоли масаласи Европада 
марказлашган давлатлар пайдо бўлганидан ва ўзгаларнинг 
ҳудудларини 
мустамлакага 
айлантириш 
ҳаракатлари 
бошланганидан бери бутун жаҳонда долзарб масалага айланди. Бу 
муаммо Американинг кашф этилиши ва ўзлаштирилиши, 
европаликлар томонидан ҳиндуларнинг қириб ташланиши
келгинди аҳоли томонидан Австралия аборигенларининг сиқиб 
чиқарилиши, Сибирь ва Евроосиѐнинг бошқа ҳудудларини босиб 
олган вақтида русларнинг маҳаллий аҳоли билан зиддиятга 
киришуви ва шунга ўхшаш тарихий ҳодисалар билан боғлиқдир. 
Ҳозирги замонда тубжой аҳоли муаммоси БМТнинг диққат 
марказида турибди ва давр уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этишни 
тақозо этмоқда. Бу соҳадаги ҳаракатлар эҳтимол тутилган этноцид 


306 
ва маданий геноцид ҳолларини аниқлашга, тубжой аҳоли турмуш 
тарзини асраш учун шароитлар яратишга ҳамда уларнинг ўз урф-
одатлари ва анъаналарига риоя этиш ҳуқуқларига ҳурмат билан 
ѐндашувга ва шу каби талабларга амал қилишга йўналтирилгандир. 
Тубжой аҳолини ҳимоя этиш мақсадида “миллатларнинг ўз 
тақдирини 
ўзи 
белгилаш 
ҳуқуқини, 
мухтор 
бошқариш 
имкониятларини яратиш ва компакт ҳудуд доирасида яшаш 
ҳуқуқи”ни татбиқ этиш талаб қилинади.
Жаҳон сиѐсий амалиѐтида “тубжой аҳоли ҳуқуқи” тамойили 
халқаро муносабатларда ҳам, давлатнинг ички сиѐсатида ҳам кенг 
тарзда, ҳатто баъзан сунъий шаклда қўлланади. Бундай ҳолларда
муайян ҳудудларда аслида тарихан тубжой аҳоли бўлмаган, бу 
ҳудудларга кейинчалик кўчиб келган халқлар ва миллий 
озчиликлар тубжой аҳолининг “ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи” 
талаби билан чиқишади. Масалан, косоволик албанлар Сербияда 
серблардан олдин яшаганмиз деб даъво қилишади. Ёки 
Трансильван руминлари венгрлар билан баҳс-мунозараларда 
қадимги дакларни рўкач қилиб, бу ҳудудга ўз даъволарини 
асослашга ҳаракат қиладилар. Яҳудийлар Қуддусга бўлган 
даъвосини қадим замонларда Исроил подшолиги бўлгани билан 
асослашга уринадилар. Арманлар Туркия ва Озарбайжоннинг 
айрим ҳудудлари гўѐ қадимги Арманистонга тегишли бўлганини, 
гўѐ бу ҳудудларда арманлар қадим даврлардан буѐн яшаганини 
исботлашга жон-жаҳди билан уринишади. 
Кўряпмизки, “тубжой аҳоли” деб ҳисобланиш ҳуқуқи қатор 
ҳолларда сиѐсий ва этник даъволар билан чиқиш ва шу билан у ѐки 
бу муаммони ҳал қилишда ундан геосиѐсий омил сифатида 
фойдаланиш имконини беради. Бошқача қилиб айтганда, бу уларга 
ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини асоссиз равишда илгари 
суриш ѐки ҳатто янада каттароқ ҳуқуқларни талаб қилиш имконини 
беради. Бу эса, одатда, этник тозалашларга сабаб бўлади. 
Болқондаги қонли ҳодисалар, озарбайжонларнинг Арманистондан 
ва Тоғли Қорабоғдан қувғин этилиши, озарбайжон ерларининг 
Арманистон томонидан босиб олиниши бунга мисол бўла олади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish