Гердер
(XVIII a.) ва
Фихте
(XIX a.) номи билан боғлиқ. Гердер ҳар
қандай миллатнинг характери табиий муҳит, иқлим ва физик
география билан аниқланади, деган. Унинг фикрича, айни шу
омиллар кишиларнинг ҳаѐт тарзи, меҳнат одатлари, ҳаѐтий
299
қадриятлари ва ижодий майлларини шакллантиради. Гердер тил
омилини ҳаммасидан юқори қўйган ва уни миллатнинг асосий
белгиси
деб
ҳисоблаган.
Унинг
фикрича,
тил
миллат
маданиятининг энг тўла ифодаси ҳисобланиши мумкин.
Бундан ташқари, немис мутафаккирларининг фикрича, ҳар бир
миллат учун қон ва ирқ айнилиги асосий хусусиятлардандир.
Миллат бир гуруҳга мансуб кишиларнинг объектив бирлиги
сифатида майдонга чиқади. Бошқача қилиб айтганда, кишининг
миллий мансублиги туғилган пайтиданоқ маълум бўлади. Шунинг
учун миллий мансубликни йўқотиш ҳам, алмаштириш ҳам, инкор
этиш ҳам мумкин эмас. Масалан, эльзацлар Францияда яшашидан
қатъий назар, барибир немис миллатига мансуб бўлиб қолаверади.
Бу концепция фанда биологик ѐки маданий концепция номини
олди.
Миллат тўғрисидаги французча концепция
Эрнст Ренан
номи
билан боғлиқ. Бу концепцияга мувофиқ, миллат тарихий тараққиѐт
маҳсулидир. Шунинг учун ирқ миллат тушунчасининг асоси бўла
олмайди. Ренаннинг айтишича, биронта миллат этник жиҳатдан бир
хил эмас, балки турли этносларнинг қоришувидан таркиб топади.
Масалан, французлар галл, роман ва герман қабилаларининг
қўшилиб кетиши негизида шаклланган. Тил бирлиги ҳам асос
сифатида олиниши мумкин эмас. Гарчи тил, шак-шубҳасиз,
бирликка даъват қилса-да, лекин бу ишга мажбурлай олмайди.
Масалан, Буюк Британия ва АҚШ аҳолиси айни тилда сўзлашса-да,
улар бошқа-бошқа миллатларга мансубдир. Швейцарияликлар тўрт
тилда сўзлашадилар, лекин улар ягона швейцария миллати
вакилларидир. Ренаннинг айтишича, умумий география (ҳудуд
бирлиги) ҳам миллатнинг шаклланишида ҳал қилувчи омил бўла
олмайди, чунки чегара сиѐсий феномендир ва улар тарихан сиѐсий
марказларнинг рақобати натижасида юзага келган. Унинг
концепциясига мувофиқ, миллат кишиларнинг тарихий тараққиѐти
натижасида, уларнинг ихтиѐрий равишда танлаши асосида вужудга
келадиган маънавий бирликдир. Ренаннинг концепцияси илмда
тарихий танловга асосланган (электив) концепция деб аталади.
Ҳозирги геосиѐсатда миллат деганда геосиѐсий тасаввурлари,
тушунчалари ва манфаатлари билан ажралиб турадиган, ўз
геосиѐсий ривожи лойиҳасини шакллантирган, давлатчилиги
бўлган ѐки давлатчиликка эга бўлишни хоҳлайдиган “халқ”
тушунилади.
300
Do'stlaringiz bilan baham: |