Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Башорат функцияси:
давлатнинг ўз ҳудуди ва атрофида содир 
бўлаѐтган 
ҳодисаларни 
билиб 
олишига 
ѐрдам 
беришга 
йўналтирилган геосиѐсат шу билан бирга эҳтимол тутилган хавф-
хатарларни башорат ҳам қилади ва уларнинг олдини олиш 
юзасидан амалий тавсиялар ҳам беради. 
Башорат функцияси идрок функциясидан келиб чиқади ва у 
билан чамбарчас боғлиқдир. Геосиѐсий башорат геосиѐсий кучлар, 
майдонлар ривожи қандай бўлишини олдиндан айтиб бериш,
уларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаш, мамлакатлар ѐки 
иттифоқларнинг ўрнини, уларнинг халқаро ва этнослараро 
муносабатлар ривожига таъсирини ойдинлаштириш, эҳтимол 
тутилган маҳаллий конфликтларнинг олдини олиш ѐки бу 
зиддиятларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш 
мақсадида амалга оширилади.
Ҳар қандай геосиѐсий башоратнинг қиммати фуқаро, мамлакат, 
минтақа ва умуман башарият манфаатлари йўлида ижобий 
геосиѐсий ўзгаришларни амалга оширишга кўмаклашувчи ранг-
баранг геосиѐсий жараѐнлар тенденцияларини қанчалик асосли ва 
аниқ акс эттиришидадир. 
Минтақавий ва глобал характердаги геосиѐсий ўзгаришлар 
билан боғлиқ қисқа муддатли ва узоққа мўлжалланган 
башоратларни тайѐрлаш турли сўровлар ва мониторинглар 
ўтказишни, юз бераѐтган ҳодисаларни узоқ муддат давомида 
кузатиб боришни талаб қилади. Бу ҳолда қиѐслаш, муқояса ва 
бошқа методларни татбиқ этиш геосиѐсий ҳодисалар тўғрисида 
олдиндан огоҳлантириш имконини беради. 


262 
Мафкуравий функция: 
Геосиѐсат назарий ва амалий илм 
соҳаси бўлиш билан бирга, айни чоғда давлат учун ташқи 
мафкуравий таъсир ўтказиш воситаси вазифасини ҳам бажаради. 
Геосиѐсатнинг мафкуравий функцияси, юқоридаги функциялари 
сингари, кўп қиррали характердадир. 
Тадқиқотчилар мамлакатлар ва блокларнинг ўн йиллаб давом 
этган синфий ва мафкуравий қарама-қаршилиги, халқаро ва 
минтақавий адоватнинг асосида айни геосиѐсий мафкура турган, 
деб ҳисоблайдилар. Ўша даврда синфий лагерлардан бирига 
раҳбарлик қилган СССРда Ғарбнинг классик геосиѐсий назария ва 
таълимотларига 
“империализмнинг 
босқинчилик 
сиѐсати”, 
“фашизм мафкураси”, “юксак ривожланган мамлакатларнинг 
жаҳонга гегемонлик қилишга интилиши”, “тажовузкорлик 
уринишлари” ва ҳоказо ѐрлиқлар ѐпиштирилган, геосиѐсатнинг ўзи 
эса буржуазиянинг сохта фани деб эълон қилинган эди. 
Ўз навбатида, Ғарб геосиѐсатчилари СССРни “сунъий”, 
“мунофиқ”, “табиий тараққиѐтга таянмайдиган” тузум сифатида 
тасвирлаб, унинг барча назарий ва амалий қадамларини шубҳа 
остига олганлар. Бу маънода “Кучлининг олдида кучсиз доим 
гуноҳкордир” деган ибора геосиѐсий мафкурага жуда мос тушади. 
Шунинг учун ҳам ҳамма даврларда халқаро майдонда ва маҳаллий 
ҳамжамиятларда мафкуравий қурол вазифасини бажариб келган 
геосиѐсат амалиѐтда жаҳоннинг кучли давлатларининг вакили 
сифатида чиқмоқда. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish