Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

 Кучлар нисбати:
Геосиѐсатнинг асосий категорияларидан бири 
бўлиб, синфий ѐки бошқа (миллий, диний, ижтимоий, 
цивилизациявий тафовутлар, миссионерлик ва б.) негизда бир-
бирига қарши турган ва жаҳон сиѐсатининг ҳал қилувчи омилига 
айланган (алоҳида давлатлар ѐки давлат бирлашмаларининг)
кучлар мавжудлигини билдиради. 
Сайѐрада кучлар нисбати тарихан ўзгарувчан бўлиб келган. 
Қадимги дунѐ ва ўрта асрлардаги империялар, ХХ асрда синфий 
қарама-қаршилик ѐки бетарафлик асосида вужудга келган давлат 
блокларини (1917-1991 йилларда СССР ва АҚШ, унинг 
иттифоқчилари, бетараф мамлакатлар томонидан яратилган икки 


255 
қутбли кучлар системасини – 
А.Ҳ
.), ҳозирги даврда – НАТО (АҚШ 
ва Европа Иттифоқи), Коллектив Хавфсизлик Шартномасини 
(Россия ва МДҲнинг айрим давлатлари), алоҳида олганда Хитойни 
ва бошқа мамлакатлар бунга мисол бўлиб хизмат қилади.
СССР тарқалгандан кейин жаҳонда кучлар нисбати тубдан 
ўзгарди. Икки қутбли система йўқ бўлди ва юзага келган шароитда 
Ғарб бир қутбли “янги дунѐ тартиботи”ни бунѐд этишга ҳаракат 
қилмоқда. 
Экспансия:
Геосиѐсатда тез-тез қўлланадиган бу категория 
бирон-бир давлат ҳудудининг истило этилиши – қўлга киритилиши 
ѐки ҳарбий-сиѐсир таъсир доирасига олинишини билдиради. 
Тажриба шуни кўрсатадики, моддий бойликларнинг асосий 
манбаи бўлган ҳудудларни босиб олиш ҳамиша ўз долзарблигини 
сақлаб қолишига қарамай, экспания фақат ҳарбий эмас, балки 
иқтисодий (савдо, молиявий), маданий-мафкуравий, ахборот ва ҳ.к. 
тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин. 
XIX – ХХ асрларда янгидан-янги “ҳаѐт маконлари”ни қўлга 
киритиш мақсадида қуруқлик ва денгизларни, хом ашѐ 
манбаларини ҳарбий йўл билан босиб олиш экспансиянинг асосий 
тури бўлган эди. Ҳозирги экспансия инсоний, илмий, технологик, 
инновация, хом ашѐ, ахборот, маданий ва бошқа ресурслар, 
бошқача қилиб айтганда, Ер куррасидаги моддий ва маънавий 
бойликлар учун кураш тарзида олиб борилмоқда. 
Ғарб:
географик маънода ер номи, макон – қутб, ярим курра, 
геосиѐсий маънода – категория ҳисобланади. Геосиѐсий категория 
сифатида “Ғарб” тушунчаси кўпинча демократик қадриятлар, 
яҳудий-христиан урф-одатлари ва қадимги Рим анъаналари асосида 
яшайдиган ва бошқариладиган “энг мукаммал” жамиятни; 
фуқароларнинг ички бирлиги, давлатлараро маданий яшаш 
системаси 
барқарор 
бўлган, 
геостратегик 
куч 
маркази 
ҳисобланадиган Европа Иттифоқи мамлакатларини, АҚШ, Канада, 
Янги Зеландия ва Австралияни назарда тутади. 
Геосиѐсий маънода “Ғарб” атамаси христианларнинг географик 
ва диний бирлиги сифатида биринчи марта XIII – XV асрларда 
мусулмонларга ва Византияга қарши курашга даъватлар бошланган 
вақтдан ишлатила бошлади. “Ғарб” атамаси ўша замондан бери 
“католицизм” ва “христианлик”нинг ягона маркази сифатида 
тушуниладиган бўлди.


256 
 “Шарқ”
: Худди Ғарб сингари, “Шарқ” атамасининг ҳам 
географик, ҳам геосиѐсий маънолари бор. Қадимги дунѐ тарихида 
“Шарқ” деганда Миср, Бобил, Эрон, Хитой ва Ҳиндистон 
тамаддунлари назарда тутилган. Уларнинг ҳаммасини Осиѐга 
мансублиги, ишлаб чиқариш муносабатлари, аҳоли томонидан 
барпо этилган суғорма деҳқончилик тизими ва бир-бирига ўхшаш 
бошқа жиҳатлар бирлаштиради. 
Шарқ 
мамлакатларининг кўпчилигида сиѐсий бошқарув 
мустабидчиликка асосланган, барча ҳокимият бир шахснинг (шоҳ, 
фиръавн, подшоҳ, император ва ҳ.к.) қўлида ва диний характерга 
эга бўлган, чунки бу шахсни “Парвардигорнинг ердаги сояси” деб 
ҳисоблашган. 
Бугунги кунда геосиѐсий маънода Шарқ деганда Осиѐ ва 
Африканинг ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий замонавийлаштириш 
босқичидан ўтган, аммо жамиятни ташкил этиш ва бошқаришда 
ўтмишга хос кўпгина хусусиятларни сақлаб қолган (масалан, Араб 
дунѐси) давлатлари тушунилади. Баъзан Шарқ деганда фақат 
мусулмон 
дунѐси 
тушунилади. 
Бадиий 
ва 
публицистик 
адабиѐтларда Шарқ кўпинча йўқсиллик, ички зиддиятлар, 
терроризм, давлатлараро урушлар макони сифатида тасвирланади. 
Геосиѐсатнинг юқорида таҳлил этилган ва китоб охиридаги 
луғатда берилган бошқа категорияларидан ташқари, геосиѐсий 
тадқиқотларда унга яқин кўпгина фанлар – халқаро муносабатлар 
назарияси, ҳарбий назария кабиларнинг айрим категориялари ҳам 
фаол ишлатилади. Чунончи, “тажовуз”, “ҳарбий куч”, “куч 
воситасида урушдан тийиш”, “ядро мувозанати ва тенглиги”, “ядро 
урушидан тийиш” кабилар шулар жумласидандир. Бу ва шунга 
ўхшаш тушунчаларни китоб охиридаги луғатдан билиб олиш 
мумкин. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish