Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

 Сиѐсий 
макон ва чегаралар: 
Геосиѐсатда қуйидаги 
категориялар энг муҳим ҳисобланади: 
-
сиѐсий макон:
давлатнинг асосий белгиларидан бири бўлиб, 
унинг ташқи оламдан чегаралар билан ажратилган, 
суверенитетини ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширадиган 
ҳудудини англатади. 
-
чегаралар: 
бу соҳа асосан сиѐсий географиянинг тадқиқот 
объекти бўлса-да, айни чоғда геосиѐсий категория 
ҳисобланади. Геосиѐсий категория сифатида чегаралар мазкур 
сиѐсий маконнинг ижтимоий ва ҳарбий хавфсизлигини 
таъминлашда муҳим роль ўйнайди, ташқи дунѐ билан макон 
муносабатлари чегараларини аниқлаб беради ва ҳудудни чет 
эл хуружларидан ҳимоя қилади. 
Чегарларнинг
 
асосий
 геосиѐсий функциялари 
қуйидагилардир:
- миллий суверенитетнинг таъсир доирасини ажратиш; 

давлат мудофааси ва хавфсизлигининг олдинги марраларини
ҳимоя қилиш;
-
чегарадош давлатлар ѐки бошқа чет мамлакатлардан бўладиган 
ноқонуний миграциянинг олдини олиш, номатлуб шахсларнинг 
кириб-чиқишига моне бўлиш; 
-
жиноятчиларни қўлга олиш; 
1
Қаранг: Карло Ж., Савона П.Геоэкономик. М., 1997, с.34-35. 


250 
-
киритилаѐтган ѐки чиқарилаѐтган моллардан солиқ ундириш; 
-
киритилаѐтган молларни назорат қилиш; валюта айланмаси ва
учишлар устидан назоратни амалга ошириш, санитария 
хавфсизлиги ва ҳ.к. 
Давлат чегараси – 
давлат тузуми, мамлакат миллий-маданий 
хусусиятлари, божхона-чегара назорати, ташқи тижорат нормалари 
ва б. меъѐрларга боғлиқ ҳолда мамлакатнинг лимитланган сиѐсий 
ва иқтисодий ҳудуди.
Чегаралар ва чегара минтақалари давлатнинг ташқи олам билан 
алоқа нуқталари бўлиб, алоҳида ҳуқуқий ва геосиѐсий статусга 
эгадир. 
Сиѐсий маконни назорат этиш, қўшиб олиш ва ўзлаштириш учун 
кураш бошланган вақтда доимо чегара геосиѐсий муаммоси келиб 
чиқади. Геосиѐсат классикларидан Ф.Ратцель мана шу хусусиятга 
эътибор қаратган. У чегара давлат – жонли организмнинг вилоят 
органи ҳисоблаб, давлатнинг юксалиши, кучи ва заифлиги, 
шунингдек ўзгаришларидан далолат беради, деб қайд қилган. 
Немис геосиѐсатида чегара масаласини Альберт Ҳаусҳофер 
махсус тадқиқ қилган. У халқда миллий онг ва руҳни 
шакллантиришда геосиѐсий “ҳислар”ни таҳлил қилиш билан бирга, 
давлат чегараларининг халққа кўрсатадиган таъсирини ҳам 
ўрганган. Бунда у чегараларни “қотиб қолган бир борлиқ” деб 
қараш керак эмас, улар “инсон организмининг тери ва бошқа 
мудофаа органлари каби” ташқи олам таъсири остида доим 
ўзгаради (кенгаяди ва тораяди), деб таъкидлаган. 
Британия лорди Ж.Н.Керзон (1859-1925) чегара геосиѐсий 
масаласини биринчи бўлиб тадқиқ этган кишилардан бўлди. 
Англиянинг мустамлакаси Ҳиндистонда вице-қирол бўлган Керзон 
Осиѐнинг кўпгина халқларининг чегара борасидаги тажрибасини 
ўрганган ва бу халқларнинг кўпи чегараларни қатъий белгилашдан 
қочади, бу уларнинг кўчманчилик турмуш тарзи ва тартибга 
солувчи ҳар қандай кўрсатмаларни қабул қилмасликлари 
натижасидир, деб қайд қилган.
Муаллиф “қатъий белгиланган чизиқ” сифатида чегара биринчи 
навбатда ва энг кўп даражада Европада тарқалган, деб ҳисоблаган. 
Керзон давлатлар орасидаги чегара баҳс-мунозаларини ҳал 
этиш учун оралиқ зона яратишни тавсия қилган. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish