Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

некбин версияси
га асос 
солди. 
Жамият тараққиѐтининг асосда пул туради, деб ҳисоблаган 
Аттали ҳозирги вақтда пул асри бошланди, дейди. Унинг фикрича, 
1
Нартов Н.А., Нартов В.А. Геополитика, М., 2007, с.100-101. 


110 
ахборот технологияларининг ривожланиши ва глобаллашувнинг 
тезлашуви жаҳонни ягона бирлик томон етакламоқда, бу ерда 
аввалги геосиѐсий келишмовчиликлар орқага сурилади. 
Атталининг айтишича, ҳозирги жаҳонда пул ҳар қандай 
қадриятнинг универсал эквивалентидир. Бунинг устига бутун 
сайѐрада аллақачон бозор муносабатлари қарор топиб бўлган. Бу 
муносабатлар 
фақат 
пулгагина 
эмас, 
балки 
ахборот 
технологияларининг 
эркин 
ҳаракатига, 
либерал-демократик 
мафкурага таянади ва, моҳиятан, геосиѐсий дуализмни инкор этади, 
жаҳон маконининг ягона, бир миллатдан иборат бўлишини талаб 
қилади. 
Муаллифнинг “янги дунѐ”си геоиқтисодий тамойиллар асосида 
ягона бозор яратиб,глобаллашувни ва трансмиллийлашувни 
муқаррар этади. Глобал дунѐ географик, этник, маънавий ва бошқа 
ажратувчи омилларни эмас, бирлаштирувчи иқтисодий омилни 
биринчи ўринга қўяди. Ҳамма мамлакатлар, уларнинг барча 
минтақалари, Ер курраси, жаҳон биржа ва ахборот марказлари, 
йирик саноат ва бой табиий заҳиралари бўлган давлатлар ва 
шаҳарларнинг ҳаммаси фақат учта марказ атрофида айланади. 
Аттали янги дунѐда янги иқтисодий маконнинг марказига 
айланадиган учта муҳим минтақани ажратиб кўрсатган: 
Биринчидан, Шимолий ва Жанубий Американи ягона молия-
саноат зонасига бирлаштирадиган Америка макони. 
Иккинчидан, Европани иқтисодий бирлаштириш асосида 
вужудга келган Европа макони. 
Учинчидан, 
Тинч океани минтақаси. Бу бир нечта 
рақобатлашувчи марказлар – Токио, Тайвань, Сингапурни 
бирлаштириб, атрофдаги барча ҳудудларни ўзига жалб қилади. 
Унинг фикрича, қолган барча ҳудудлар ва камроқ ривожланган 
минтақалар мана шу марказлар атрофига бирлашадилар ва шу 
тариқа “Ягона дунѐ” вужудга келади. 
Муаллиф келгуси дунѐ сиѐсий системаси савдо тизимининг 
демократик қадриятлари – эркин бозор муносабатлари асосида, 
жамиятнинг қолган барча ҳаракатлантирувчи кучлари – эркин 
фуқаролик бошқаруви асосида амал қилади, деб тасаввур этади. 
Атталининг фикрича, келажакда айни мана шу уч қадрият миллий-
давлатчилик суверенитетини 
ягона 
инсоний 
қадриятларга 
суянадиган жаҳон маданий системасига айлантиради, у ерда ҳамма 
нарсани пул ва эркин иқтисодий муносабатлар ҳал қилади. 


111 
Европанинг 
ҳозирги 
геосиѐсатида, 
айниқса, 
геосиѐсий 
ғояларнинг жиддий ўзгаришидан кейин бир қанча янги ғоя ва 
назарияларни кўриш мумкин. Улар орасида немис ва француз 
олимлари таклиф этган бир неча ѐндашувни кўздан кечирайлик. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish