Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Талассократия (юнонча: talassa – денгиз ва kratos –



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet293/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Талассократия (юнонча: talassa – денгиз ва kratos – 
ҳокимият)
– Ҳарбий-денгиз ва савдо флотига эга давлатларнинг 
денгиз қудрати. 


495 
“Тамаддунлар тўқнашуви”
– Америкалик сиѐсатшунос 
Сэмюэл Ҳантингтоннинг концепцияси. Бу концепцияга кўра, икки 
қутбли дунѐ системаси барҳам топгандан кейин христиан ва ислом 
цивилизациялари тўқнашуви мумкин эмиш. Этномаданий 
минтақавийлик 
тенденциялари 
ва 
этнослараро 
маргинал 
конфликтлар анъанавий ахлоқ, тарих ва маданиятда мавжуд 
тафовутларга боғлиқ. Ҳантингтоннинг айтишича, Ғарбнинг 
ҳукмронлиги поѐнига етади. Ғарб маданияти ва қадриятлари бутун 
дунѐ учун универсал бўлиши мумкин эмас. Бунга уринишлар жуда 
оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. 
 Тарихий тараққиѐт концепцияси
– Тарихий тафаккур 
назариясида 
тарихий 
тараққиѐтнинг 
иккита 
концепцияси 
шаклланган. Жаҳон тарихий концепцияси (И.Гердер, К.Ясперс ва 
б.) ягона умуминсоний маданиятни шакллантиришни асослаб 
берган. Маданий тарихий концепция (Г.Рюккерт, И.Данилевский, 
К.Леонтев, О.Шпенглер, А.Тойнби, П.Сорокин, Л.Гумилев) ягона 
умуминсоний маданиятни инкор қилади. Бу назария этносферани 
ѐши чекланган маданиятлар (цивилизациялар) мажмуи сифатида 
тақдим этади.
 Тарихнинг географик ўқи (ѐки Ҳартланд)
– Х.Макиндернинг 
атамаси бўлиб, жаҳон геосиѐсий маконида марказий ўрин 
тутадиган Евроосиѐнинг қитъа ичи ўқ майдонини билдиради. 
Макиндернинг фикрича, ўрта ўқни эгаллаш жаҳон ҳукмронлигига 
йўл очади. Турли даврларда Шарқий Европа ва Совет Иттифоқини 
Ҳартланд деб аташган. 
 “Тарихнинг ўлими”
– Америка сиѐсатшуноси Ф.Фукуяманинг 
концепцияси. Концепция икки қутбли дунѐ тартиботининг 
ҳалокатидан кейин давлатнинг энг оқилона шакли сифатида Ғарб 
типидаги либерал демократиянинг “тўла ва узил-кесил” ғалабаси 
ғоясига суянади. Бу концепция “совуқ уруш” тугаганидан кейин 
неолиберал романтизми тўлқинида пайдо бўлди, лекин замон 
синовига бардош бера олмади. Ф.Фукуяма “Тарихнинг ниҳояси ва 
охирги инсон” китобида (1992) жаҳон тарихида содир бўлган 
фундаментал ўзгаришларни тилга олган. ХХ аср мафкуравий 
зўравонлик билан ўтди. Аср мобайнида либерализм мутлақ 
монархия, жаҳонни ядро уруши жаҳаннами қаърига улоқтириш 
билан таҳдид этаѐтган большевизм, фашизм ва янги марксизм 
билан курашишга мажбур бўлди. Фақат аср охирига келиб 
капитализм ва социализмнинг конвергенцияси (яқинлашиш, 


496 
бирлашиш) ўрнига яна ғарб либерал демократияси тантанаси даври 
бошланди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish