Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Олтин миллиард” 
– Постиндустриал мамлакатлар (АҚШ, 
Ғарбий Европа, Канада, Япония). 2000 йилда уларнинг ҳиссаси 
Ер аҳолисининг тахминан 15% ва ЯИМнинг 80% ни ташкил этди. 
“Олтин миллиард” назарияси
– Ер юзасида имтиѐзли яшаши 
кафолатланган 
“танланган 
халқлар” 
тўғрисидаги 
ҳозирги 
евромарказчи назария. Бу назарияга мувофиқ, постиндустриал 
мамлакатларнинг бир миллиардлик аҳолисига трансмиллий капитал 
манфаатларига хизмат қиладиган қолган барча инсоният қарши 
туради. 
Очиқ денгиз
– Халқаро ҳуқуқда давлатнинг денгиз ҳудудидан 
ташқаридаги денгиз макони. Бу макондан барча давлатлар умумий 
тарзда фойдаланадилар. 
“Очиқ жамият”
– Авторитар “ѐпиқ” жамиятнинг тескариси, 
либерал-демократик жамият. Бу тушунча файласуф Карл Поппер 
томонидан таклиф этилган. 
“Очиқ эшиклар” доктринаси 
– АҚШнинг Узоқ Шарқдаги 
геоиқтисодий стратегияси. Доктрина Хитойда америка бизнеси 
манфаатларини сақлашга йўналтирилган эди. 1899 йилда АҚШ 


484 
Хитойда таъсир доираларини тан олиш ва иқтисодий 
преференциялар 
ўрнатиш 
тўғрисида 
Европанинг 
буюк 
давлатларига мурожаат қилди. Доктрина 1921-1922 йилларда 
Вашингтонда 
ўтказилган 
конференцияда 
буюк 
давлатлар 
томонидан расман тан олинди. Кейинчалик “очиқ эшиклар” 
сиѐсатидан АҚШ жаҳоннинг бошқа минтақаларида ҳам 
фойдаланди. 
Панисломчилик
– Барча мусулмонларни халифа раҳбарлиги 
остида бирлаштиришни кўзда тутган диний-сиѐсий мафкура. 
Панминтақачилик
– “Катта маконлар” концепцияси асосида 
яратилган жаҳон геосиѐсий модели. Карл Ҳаусҳофер меридиан 
панминтақаларини – ягона ижтимоий-сиѐсий панғоя асосида 
бирлашган глобал иқтисодий блокларни ажратиб кўрсатган. Булар: 
ўзаги АҚШ бўлган Панамерика, ўзаги Германия бўлган 
Евроафрика, ўзаги Япония бўлган Паносиѐ ва Эрон, Афғонистон ва 
Ҳиндистон таъсир зонасини ўз ичига олган Россия эди.
Паносиѐчилик
– Япониянинг “Буюк Жанубий Осиѐ 
фаровонлик доираси”ни барпо этиш ғояси. Бу ғоя Япониянинг 
расмий давлат сиѐсатига асос қилиб олинди. Бу доктринага 
мувофиқ, Иккинчи Жаҳон уруши даврида Япония Хитойнинг бир 
қисмини, Жануби-Шарқий Осиѐ ва Жанубий денгиз орасидаги 
мамлакатлар ва ҳудудларни босиб олди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish