Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Жаҳон геосиѐсий тузилмаси шаклланишининг



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Жаҳон геосиѐсий тузилмаси шаклланишининг 
 
 
 
 
 
тарихи
Энг аввало шуни қайд қилиш керакки, жаҳон геосиѐсий 
тузилмасини шакллантиришнинг тарихий ҳадлари, моҳият 
эътибори билан, геосиѐсий ва халқаро муносабатларни тарихий 
даврлаштиришга мос келади. Ғарб тадқиқотчилари инсоният 
геосиѐсий тузилмаси (жаҳон системаси) шаклланишини ѐки, 
бошқача қилиб айтганда, “жаҳон ҳамжамиятининг пайдо бўлиши ва 
унинг устидан назорат ўрнатишни учта даврга бўлишади
1

Биринчи давр:
Европада миллий давлатларнинг вужудга 
келиши ва жаҳонда мустамлакачилик ҳаракатининг бошланиши, Ер 
курраси маконлари устидан империя назорати ўрнатиш 
системасининг қарор топиши (бу геосиѐсий даврлаштиришнинг 
1648 йилги Вестфаль ва 1919 йилги Версаль босқичларини, яъни 
1648 йилдан 1945 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади). 
Иккинчи давр:
Икки қутбли сайѐравий кучга таянган жаҳон 
системаси ва геосиѐсий назоратнинг татбиқи (биполяр система) 
1
Gilpin R. War and Change in World Politics. Cambridge. N.Y, 1983. 


326 
даври – геосиѐсий даврлаштиришнинг Потсдам босқичидан (1945-
1991) бошланиб, СССРнинг қулаши ва “янги дунѐ тартиботи” 
ўрнатилишига қадар давом этди. 
 Учинчи давр:
Кучлар мувозанати ва ўзаро назоратга 
асосланган жаҳон системасининг ташкил топиши даври (“янги дунѐ 
тартиботи” деб аталган давр). Бу давр Беловеж (1991) геосиѐсий 
даврига мос келади. 
Тадқиқотчилар жаҳон геосиѐсий тузилмасининг шаклланиши ва 
унга асосланган юқоридаги учта модел кўпгина объектив 
қонуниятлар ва табиий омилларга боғлиқ, деб ҳисоблашади. Булар 
қуйидагилардан иборат: 
-
ўз геосиѐсий мақсадларини таъминлаш учун давлатлар ва 
давлатларнинг бирлашмалари халқаро майдонда бошқа 
акторлар устидан ҳар томонлама назорат ўрнатишга интилди. 
Бунда улар ўз мақсадларига эришиш учун барча воситалардан 
(ҳарбий, 
сиѐсий, 
ижтимоий-иқтисодий 
ва 
ҳ.к.) 
фойдаландилар; 
-
давлатлар ва давлатларнинг бирлашмалари, етакчи куч 
марказлари ўз мақсадларини амалга ошириш учун жаҳон 
миқѐсида мустамлакачилик, истило ва бошқа акторларни 
назорат остида тутиш ҳамда мустамлака халқларини 
бошқаришнинг ўзига хос, муайян маънода келишилган 
илмий-амалий системасини яратиб, сайѐра устидан назорат 
ўрнатдилар;
-
халқаро геосиѐсий тузилмани шакллантириш, фаолияти ва 
унинг устидан назорат қилиш моделлари куч марказлари ва 
асосий акторлар орасида ички кучларни келишиш ва 
заҳираларни бўлиб олиш системасига мувофиқ равишда 
амалга оширилди, ички иқтисодий, сиѐсий ва ҳ.к. таъсир 
воситалари фаолиятининг асосий қоидалари, нормалари ва 
функциялари биргаликда бошқарилди.
Чунончи, масалан, Наполеон I нинг босқинчилик сиѐсатига 
қарши туриш, Францияни Вестфаль “тартиботи”га бўйсундириш, 
Европада шаклланган геосиѐсий тузилмани сақлаш, кучлар ва ўзаро 
назорат мувозанатини сақлаш юзасидан ўтказилган Вена конгресси 
(1814-1815) юқорида айтилганларнинг ишончли далили бўлиб 
хизмат қила олади. 


327 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish