Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

ва характерли хусусиятлари 
Геосиѐсий даврлаштириш ва жаҳон геосиѐсий тузилмасини 
шакллантириш жараѐни геосиѐсат фани яратилишидан анча олдин 
бошланган.


324 
Жаҳон мамлакатларининг сайѐрадаги геосиѐсий маконларининг 
аниқлаш амалиѐти илк бора тахминан беш аср муқаддам Испания 
ва Португалия ўртасида “жаҳонни бўлишиб олиш тўғрисидаги” – 
1494 йилда Тордесильяс ва 1529 йилда Сарагоса шартномалари 
асосида амалга оширилган. Бу жараѐн у ѐки бу шаклда 1991 
йилдаги Беловеж битимига қадар давом этди. Ўшанда Россия, 
Украина ва Белоруссия раҳбарлари СССРни тарқатиш ҳақида 
келишиб олган эдилар. 
Кўряпмизки, 
жаҳон 
геосиѐсий 
харитасида 
айрим 
мамлакатларнинг ўрнини аниқлаб олиш учун башариятга тахминан 
беш юз йил керак бўлди. 
Умуман, жаҳон геосиѐсий тузилмасининг бутун босқичлари 
Европадаги давлатлараро муносабатлар динамикаси билан ҳам 
боғлиқдир. Бутун Европани ўз таъсири остида тутиб турган Ғарбий 
Рим ва Византия (Шарқий Рим) империяларининг аста-секин 
заифлашуви ва шунга мувофиқ равишда мутлақ ҳокимиятга 
интилаѐтган қироллик ҳокимиятларининг кучайиши кўп ўтмай 
сайѐранинг бу қисмида миллатлар ва миллий манфаатларнинг 
биринчи тўқнашувларига сабаб бўлди.
Кучайиб бораѐтган қироллик ҳокимиятлари энди католик Рим 
ва тамоман заифлашган Византия ҳукмронлари қўл остида яшашни 
хоҳламай қолган эди. XV – XVII асрларда етарлича куч тўплаган 
қироллар диний империялар бўйинтуруғи остидан чиқдилар ва 
Испания ва Португалиядан сўнг, мустамлакаларни босиб олиш 
ҳисобига ўз “миллий ҳудудлари”ни кенгайтиришга киришдилар. 
Уларнинг бу қадамлари кўп ўтмай Европанинг ҳамма халқлари кўп 
йиллар давом этган миллатлараро урушларга тортилишига сабаб 
бўлди. Бу Вестфаль сулҳига ва Европада давлатлараро 
муносабатларнинг муайян системаси ўрнатилгунга қадар давом 
этди.
Бу урушлар Европадаги ерларни, қулай географик маконларни 
эгаллаш 
учунгина 
эмас, 
бошқа 
қитъаларни, 
янги-янги 
мустамлакаларни босиб олиш учун ҳам олиб борилди. 
Россияда 1917 йилда содир бўлган октябрь социалистик 
тўнтариши, сўнгроқ СССРнинг ташкил этилиши, жаҳоннинг бир-
бирига қарама-қарши синфий-мафкуравий лагерларга бўлиниб 
кетиши янги геосиѐсий воқеликни майдонга келтирди. 
Шаклланган янги шароит асосий геосиѐсий акторларнинг 
(давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларнинг) кураш методларини 


325 
жаҳон миқѐсида такомиллаштиришга йўналтирилган назарий ва 
амалий тадқиқотлар ўтказиш заруриятини тақозо қилди. Ҳодисалар 
жараѐни аста-секин ХХ асрнинг биринчи ярмидан бошлаб халқаро 
муносабатлар ва давлатлараро алоқаларда сиѐсий, географик ва 
геостратегик омилларни кенг қўлланишга олиб келди. 
Европада марказлашган давлат қурилишининг бошланиши 
билан бир вақтга тўғри келган ва капитализм ривожига йўл очган 
мустамлакачилик ҳаракати тез орада жаҳонга ѐйилди ва сайѐранинг 
янги геосиѐсий тузилмасини шакллантиришга туртки берди. Бу 
жараѐн Биринчи Жаҳон урушининг охирига қадар давом этди ва 
жаҳонни янгидан бўлиб олишни талаб қилган Германиянинг 
мағлубиятини 1919 йилги Версаль конференциясида расман 
мустаҳкамлаш билан ниҳоясига етди. 
Версаль конференциясида ғолиб мамлакатлар Германияни 
олдинги “тартибот”га бўйсунишга мажбур қилишди, уни 
“анъанавий чегарлари” доирасига қайтаришди, Усмонийлар 
империясини тугатишди, унинг мустамлакаларини бўлиб олишди 
ва Россия империясининг ворисига айланган Совет ҳокимиятига 
қарши узоқ курашни бошлаб юборишди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish