Давлат-миллат
Ҳар бир миллатнинг ўз олий мақсадлари учун тарихий кураши
мустақил давлат барпо этиш билан якунланади.
Маълумки, миллий давлатларнинг (давлат-миллат) шаклланиши
кўп жиҳатдан ҳозирги дунѐ қиѐфасини, унинг сиѐсий харитасини ва
сайѐрада янги геосиѐсий муносабатлар характерини белгилаб
берди. Чунончи, Европанинг сиѐсий харитаси бу қитъада XVII -
XIX асрларда содир бўлган миллий ҳаракатлар ва давлатларнинг
рақобати натижасида шаклланди. Африка қитъасида бўлса,
давлатларнинг аксарияти ҳали мустамлака қарамлиги вақтларида
шаклланган халқлар ва қабилаларни тасодифий ва сунъий равишда
бирлаштириш натижасида ташкил топди.
Давлат-миллат
тушунчасини
прагматик
аниқлашни
геосиѐсатда биринчи бўлиб Ив Лакоста таклиф қилди. Унинг
фикрича, давлат-миллат деганда аҳолисининг аксарияти айни
миллатга мансуб бўлган давлатлар тушунилади. Бундай давлат-
миллатларнинг кўпчилиги Европада жойлашган. Жаҳоннинг қолган
қисми халқлари учун давлат-миллат – эришилиши керак бўлган
орзудан иборат холос.
Халқларнинг ҳуқуқлари ва ўз тақдирини
ўзи белгилаш тамойили
Ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг асосий
тамойилларидан бири бўлиб, ҳар бир халқ (миллат)нинг ўз ҳаѐтини
эркин қуриш ҳуқуқи ва истагидан келиб чиқади. Бу тамойил
тарихан кишиларнинг катта гуруҳлари ўртасида этник тафовутлар
мавжудлиги ва шу негизда уларда ўз миллий давлатини яратиш
истаги пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқдир.
Халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқининг илдизлари
жаҳон сиѐсатининг тамойили сифатида Буюк Француз инқилоби
вақтларига бориб тақалади. Ўша вақтда француз инқилобчилари
“Европа халқларининг ўзлари мансуб бўлишни хоҳлаган сиѐсий
жамиятни қуриш ва ўз тақдирини ўзи белгилаш” ҳуқуқи
тўғрисидаги қоидаларни ишлаб чиқдилар. Бу халқлар ўз тақдирига
ўзи масъул бўлиши учун сиѐсий қарорлар қабул қилишга ҳақли ва
301
миллий иродани намойиш қилиб, олий геосиѐсий актор – давлатга
айландилар, деган маънони англатар эди.
Бунинг орқасидан 1896 йилда Лондонда II Интернационал
миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олди. Бу
қоидадан фойдаланган В.И.Ленин 1916 йилда “Социалистик
инқилоб ва миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи”
асарида миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилини
фалсафий-мантиқий томондан изоҳлаб берди.
Лениннинг ѐндашувига кўра, ҳар бир халқ, миллат, этник ѐки
миллий гуруҳ ўз сиѐсий тақдирини, идора типини, у ѐки бу давлат
таркибига киришни танлашда эркин бўлмоғи лозим. Бироқ Ленин
бу ҳуқуқни мазкур мамлакатларнинг пролетариатигагина бериш
лозим, деб эълон қилди. Унинг фикрича, бундай ҳолда мамлакатлар
аҳолиси бу ҳуқуқдан мамлакатни бошқалардан ажралган миллий
лагерларга бўлиш ниятида фойдаланмайди, аксинча, “эркин
халқлар” ҳамда уларнинг етакчи ва онгли қисми бўлган ишчилар
синфи “эксплуататорларга қарши курашда” бирлашиб, узоқ
истиқболда “ягона жаҳон пролетар давлатини” барпо этади.
АҚШ президенти В.Вильсон ҳам халқларнинг ўз тақдирини ўзи
белгилаш ҳуқуқини 1916 йилда шарҳлаб берди. У ҳар бир халқнинг
ким билан, кимнинг таркибида ѐки суверен яшаш ҳуқуқини ўзи
белгилашини таклиф қилди. Лекин бу ҳуқуқни, Лениндан фарқли
ўлароқ, фақат пролетариатга эмас, балки асос сиѐсий ҳуқуқ (гап
демократия ва сайлов ҳуқуқи устида борган эди) сифатида бутун
аҳолига беришни таклиф қилди. Вильсоннинг бу тамойили Париж
сулҳ конференцияси 1919 йилда қабул қилган Баѐнномада расман
тан олинди.
Иккинчи Жаҳон уруши арафасида ўз тақдирини ўзи белгилаш
тамойили “халқларнинг ҳуқуқлари ва жаҳонни янгидан бўлиб
олиш” контекстида яна жаҳон геосиѐсати кун тартибига қўйилди ва
янада кўпроқ этник (миллий) манфаат мазмунига эга бўлди. Бу
даврда гап халқларнинг асос ҳуқуқларидан ташқари, ирредентист
лойиҳаларни амалга ошириш (бир давлатдан чиқиш ва иккинчисига
кириш ѐки мустақил давлат барпо этиш мақсадида ундан ажралиш)
ҳуқуқи устида борди.
Иккинчи Жаҳон уруши вақтида миллатларнинг ўз тақдирини
ўзи белгилаш тамойили кўпроқ миллатларни ўзини ҳимоя этиш ва
фашизмга қарши курашга сафарбар этиш вазифасини ўтади.
302
Урушдан кейинги мафкуравий қарама-қаршилик йилларида ўз
тақдирини ўзи белгилаш тамойилидан жаҳонда авж олган
геосиѐсий
курашда
асосий
шиорлардан
бири
сифатида
фойдаланилди. Бу тамойил “совуқ уруш” ва жаҳонда миллий-
озодлик ҳаракатлари юксалган ХХ асрнинг 50-60-йилларида,
айниқса, кенг ишлатилди. Ўшанда АҚШ ва НАТО ҳам, СССР ва
социалистик блок ҳам бу тамойил воситасида учинчи дунѐ
давлатлари ва халқларини ўз томонига тортишга фаол ҳаракат
қилган эди.
Ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилидан 1919 – 1920 йилларда
Европада Германия, Австрия-Венгрия ва Усмонийлар империялари
қулаб, қатор миллий давлатлар барпо этилиши, Иккинчи Жаҳон
урушидан кейин Осиѐ ва Африкада мустамлака системасининг
таназзули ва халқларнинг озод этилиши ва, ниҳоят, 1991 йилда
СССР ва социалистик система аъзоси бўлган баъзи давлатларнинг
тарқалиши жараѐнида кенг фойдаланилди.
Жаҳон тарихида сўнгги икки асрда халқларнинг ўз тақдирини
ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга ошириш жараѐнида уни ҳал
этишнинг уч варианти қайд қилинган. Биринчидан, халқ ўз ҳудуди
доирасида қачондир йўқотилган мустақиллигини турли воситалар
билан тиклайди ѐки мустақилликка эришади. Иккинчидан, халқ бир
давлат таркибидан чиқади ва бошқа давлат таркибига киради.
Учинчидан, кенг мухторият (ўзини ўзи бошқариш) ҳуқуқини
қозонгандан кейин халқ давлат таркибида қолади.
Ҳозирги вақтда БМТ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга
бўлган 12та номухтор ҳудудни рўйхатга олган. Бунда, БМТда
шаклланган ѐндашувга мувофиқ, бу ҳуқуқдан фақат мамлакатнинг
асосий аҳолисидан миллий томондан фарқ қиладиган ва тарихий
сабабларга кўра олдинлари ўз тақдирини ўзи белгилай олмаган
халқгина (яъни миллий озчилик) фойдалана олади.
Баъзан қайсидир бир давлат ҳудудида яшайдиган қандайдир
миллий озчилик (гуруҳ) ўзи жам бўлиб яшайдиган минтақада ѐки
районда давлатнинг асосий аҳолисидан сон жиҳатидан кўп
бўлганига кўра, сиѐсий даъволар билан чиқиб, ўз тақдирини ўзи
белгилаш ҳуқуқини ўзига қурол қилиб олади ва сепарат геосиѐсий
мақсадларни илгари сура бошлайди.
БМТ ташкил этилган ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи
белгилаш ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойили сифатида
эълон этилган вақтдан бошлаб бу тамойил халқаро ҳуқуқнинг янада
303
муҳимроқ элементи – давлатнинг ҳуқуқий бутунлиги тамойили
(чунки халқаро ҳуқуқ ижодкорлари ва субъектлари миллатлар эмас,
давлатлардир) билан жиддий зиддиятда бўлиб келмоқда. Гап
шундаки, жаҳонда мавжуд 2 минг социомаданий бирлик
(миллатлар, халқлар, этнослар) тахминан 205 давлат таркибида
яшайди. Агар бу этнослардан ҳар бири ѐки улардан бир қисми ўз
тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга ошириш учун кураш
бошлайдиган бўлса, ҳозирги жаҳон тартиботи бутунлай ағдар-
тўнтар бўлиб кетади. Агар жуда кам сонли миллий озчиликлар ҳам
шундай даъволар билан чиқадиган бўлса, ҳозирги жаҳон геосиѐсий
муносабатлари фалокатли оқибатларга дучор бўлишини тасаввур
этиш қийин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |