Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

 Миллатчилик:
Геосиѐсий маънода миллатнинг ўзини ўзи 
англаши миллатчилик билан чамбарчас боғлиқдир. Миллатчилик 
миллий ҳиссиѐтни уйғотишнинг ифодаси бўлиб, давлат ичида ва 
ундан ташқарида муайян бир миллатнинг устунликка эга бўлиш 
тамойилига ва жидду жаҳдига асосланган сиѐсий доктринадир. 
Миллатчилик, одатда, ҳудуд ва макон муаммоси ўртага чиққан 
геосиѐсий жараѐнларда янада яққолроқ намоѐн бўлади ва 
ҳодисаларнинг боришига таъсир ўтказади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, миллатчиликка ҳар доим ҳам 
жаҳонда фақат беқарорликка сабаб бўладиган салбий ҳиссиѐт ва 
фаолият деб қараш керак эмас. Баъзан унинг ѐрдамида ҳаѐтий 
муҳим ижтимоий, миллий ва муҳим геосиѐсий масалаларни ҳал 
қилиш учун бутун мамлакатнинг аҳолисини бирдамлаштириш ва 
жипслаштириш мумкин. 
Озчиликлар 
“Озчилик” тушунчаси давлатнинг асосий аҳолиси таркибида 
турли ижтимоий, миллий ва диний гуруҳлар мавжудлигини 
билдиради. Бу атама ҳозирги сиѐсат фанига ХХ аср бошида кирди 
ва кейинроқ “этник озчилик” шаклида ишлатила бошлади. 
Халқаро ҳуқуқда озчилик деганда “асосий аҳолидан этник, тил 
ва диний аломатлари билан фарқ қиладиган ва бу тафовутни 
давомли суратда ҳимоя қилишга интиладиган аҳоли гуруҳлари” 
тушунилади
1

1
Желтов В.В., Желтов М.В. Ўша асар, 389-бет. 


304 
Шуни айтиш керакки, БМТ Уставида ҳам, 1949 йилги Инсон 
ҳуқуқлари умумий Баѐнномасида ҳам озчилик билан боғлиқ 
қандайдир алоҳида моддалар йўқ. БМТнинг ѐндашувига кўра, 
халқаро ҳамжамият томонидан давлатлар ва фуқаролар сиѐсий 
ҳаѐтнинг ягона акторлари сифатида тан олинган. Айни чоғда, 
БМТнинг асосий тамойилларидан бири бўлган “камситмаслик” 
тамойили бевосита озчиликларга ҳам татбиқ этилади ва шу билан 
уларни бавосита реал акторлар сифатида тан олади. Инсон 
ҳуқуқлари умумий Баѐнномасининг 2-моддасида қандайдир 
тафовутларидан, хусусан ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, 
дини, сиѐсий ѐки бошқа тур қарашлари, ижтимоий ва миллий 
мансублиги, моддий даражаси, қаерда туғилганлиги каби 
фарқларидан қатъий назар, барча шахсларнинг ҳуқуқи ва 
эркинликлари тенг экани тамойили таърифлаб берилган.
Озчиликларни ҳимоя этиш масаласида халқаро ташкилотлар 
орасида Европа Кенгаши жуда фаол. Чунончи, Европа Кенгаши 
1991 йил 4 мартда “Озчиликларни ҳимоя этиш бўйича Европа 
конвенцияси”ни, 
1992 
йилда 
“Минтақавий 
тиллар 
ва 
озчиликларнинг тилларига доир Европа хартияси”ни қабул қилди. 
Бу ҳужжатлар Европада миллий ва ижтимоий озчиликларни ҳимоя 
қилиш ва уларни янада тараққий эттириш учун ҳуқуқий асос бўлиб 
хизмат қилади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish