Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Суверенитет ва “аралашмаслик”:
Давлат ўз ҳудудида мутлақ 
ва чексиз суверенитетга эга бўлган ягона актордир. Ўз чегаралари 
доирасида у бошқа ҳеч қандай ҳокимиятга бўйсунмайди. Бироқ 
ҳозирги глобал ва трансмиллий жаҳонда давлат суверенитети анча 
чеклангандир. 
Сиѐсат 
фани 
намояндаларининг 
чекланган 
суверенитет тўғрисида гапиришаѐтгани бежиз эмас
1

1
Желтов В.В., Желтов М.В. Глобализация. Кемерово, 2007, с.61-66. 


278 
Моҳият 
эътибори билан, суверенитет бошқа ҳуқуқий 
ҳодисалардан олдин пайдо бўлади ва халқаро ҳамжамият 
томонидан 
тан 
олинган 
юридик 
принципдир. 
БМТ 
Низомномасининг 2-моддаси бу ташкилот аъзоси бўлган барча 
давлатларнинг тенг суверенитетини ва уларнинг ички ишига 
аралашмасликни кафолатлайди. Халқаро майдонда давлатларнинг 
миллий суверен ҳуқуқларига бундай ѐндашув биринчи марта 1648 
йилги Вестфаль сулҳ шартномаси асосида шаклланди, сўнгра 
Миллатлар Лигаси ва БМТ доирасида ривожлантирилди. 
Бироқ суверенитет фақат мазкур давлатнинг ички бошқаруви 
билан боғлиқ юридик масала бўлиб қолмай, айни чоғда жаҳонда бу 
давлатнинг геосиѐсий имкониятлари кўрсаткичини ҳам муайян 
даражада тавсифлайди. Баъзи давлатлар халқаро муносабатлар 
майдонида ҳаракат қилиш борасида бошқаларига қараганда анча
каттароқ таъсир кучига ва кўпроқ имкониятларга эгадир. Бу нуқтаи 
назардан АҚШ бошчилигидаги етакчи жаҳон давлатлари кўпгина 
давлатларнинг сиѐсатига тўғридан-тўғри ѐки бавосита таъсир 
қилиш, уларнинг ички ишларига аралашиш салоҳиятига эга. 
Давлатларнинг кўпчилиги фақат ўз ҳудудида суверенитетни 
таъминлашга қодир холос. Бундай давлатларнинг халқаро майдонда 
мустақил сиѐсат юргизиши учун реал имконият йўқ. Шунинг учун 
кўпгина сиѐсатшунослар халқаро ҳаѐт акторларини “бирламчи” ва 
“иккиламчи”ларга бўлишади. Реал суверенитетга эга бўлганларни 
биринчилар қаторига, бундай суверенитети бўлмаганларни 
иккинчилар қаторига қўшишади
1

Суверенитет халқаро ҳуқуқнинг “ички ишларга аралашмаслик” 
тушунчаси билан аниқланадиган концепциясида ўз ифодасини 
топгандир. Бу концепцияга мувофиқ, биронта давлатнинг бошқа 
давлатнинг ички ишларига аралашишга ҳаққи йўқ. Аммо ҳозирги 
шароитда бу тамоийлга сўзсиз риоя этилаѐтгани кузатилмаѐтир. 
Кучли давлатлар ва бошқа геосиѐсий акторлар (диний муассасалар, 
халқаро ташкилотлар, ОАВ, трансмиллий корпорациялар, 
ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотлар, чегарасиз экологик, 
тиббий ва б. тузилмалар) давлатнинг ички сиѐстига таъсир 
кўрсатиши, ҳатто қаршилик қилиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси 
давлатлар, ҳеч шубҳсиз, энг асосий геосиѐсий акторлар бўлсалар-
да, халқаро майдонда уларнинг монопол суверенитети қисман 
1
Jackson R. Quasi-States: Sovereignty, International Relations and the Third World. Cambridge University Press, 
1990, p.436. 


279 
чекланганини кўрсатади. Бу факт ҳозирги геосиѐсатнинг очиқ 
кўриниб турган ва ѐзилмаган амалий талабларидан бирига айланди. 
Ҳокимият макони:
Назарий жиҳатдан қараганда, давлат 
суверенитети муайян географик ҳудудда, яъни ўзи жойлашган 
макон чегаралари доирасида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам 
чегаралар ва улар воситасида ажратилган ҳокимият макони жаҳон 
ҳуқуқ системасининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. 
Бироқ бу давлат ўз ҳудудида мутлақ таъсир кучига эга, чегарасидан 
ташқарида бўлса, ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас, деган гапни 
англатмайди. Кўп ҳолларда давлат ўз чегарларидан ташқарида 
қонуний асосда ҳаракат қилиши, у ерларда қандайдир вазифаларни 
амалга ошириши мумкин. Бундай фаолиятга тегишли давлатлараро 
ва ҳукуматлараро шартномалар, битимлар асосида йўл қўйилади. 
Масалан, Россия Федерацияси хавфсизлик масаласида тегишли 
шартномалар тузганидан кейин МДҲнинг айрим мамлакатлари 
ҳудудида 
ўз 
ҳарбий 
базаларини 
сақламоқда, 
баъзи 
мамлакатларнинг ташқи чегараларини қўриқламоқда. АҚШ, Буюк 
Британия ва Франция каби ядро қуролига эга давлатлар НАТО 
блокига кирувчи иттифоқчиларини ҳимоя этишни таъминламоқда. 
Давлат ўз таъсирини БМТ орқали амалга оширса, бу таъсир 
жаҳон характерига эга бўлади. Ҳеч шубҳасизки, БМТ Хавфсизлик 
Кенгашининг аъзолари, айниқса, доимий аъзолари жаҳон сиѐсатига 
ана шундай таъсир ўтказмоқдалар. 
У ѐки бу давлат ѐки давлатлар гуруҳининг бошқа давлат 
ҳудудида суверен фаолиятни амалга ошириши, уларнинг мустақил 
таъсир қудратига эга бўлиши йирик халқаро иқтисодий ва 
молиявий институтлар, шу жумладан Жаҳон Банки, Халқаро 
Валюта Жамғармаси, Жаҳон Савдо Ташкилоти имкониятларига 
таяниши мумкин. 
Бир давлатнинг иккинчисига таъсир кучи унинг сиѐсий 
системасининг барқарорлигига, иқтисодий ва ҳарбий қудратига 
боғлиқдир. Бу маънода геосиѐсатда кучли ва кучсиз, барқарор ва 
беқарор давлатлар, жаҳонга ва минтақавий таъсир кўрсатиш 
имкониятига эга давлатлар тушунчаси фаол ишлатилади. 
Армия 
Назарий томондан армия мустақил геосиѐсий актор эмас, лекин 
амалда у геосиѐсатнинг классик акторларидан бири дея эътироф 


280 
этилади. Маълумки, армия мамлакатнинг сиѐсий ҳокимиятига 
бўйсунади. У куч тузилмаси сифатида керак бўлиб қолган 
вақтларда “легитим жисмоний куч”ни ишлатади. Одатда, бу қоида 
халқаро ҳуқуқ томонидан тан олинади. 
Демократик мамлакатларда армия давлат хавфсизлигини 
таъминлайди ва давлатнинг олий ҳокимиятига бўйсунади. Бироқ 
баъзи истиснолар ҳам бўлиши мумкин. Чунончи, ҳозирги Туркияда 
армия сиѐсатга аралашмайди, лекин давлатнинг дунѐвий характери 
ва демократик асосларига хавф-хатар туғиладиган бўлса, бунинг 
олдини олиш учун армия сиѐсий жараѐнларга аралашиб, ўз сўзини 
ўтказади. 
Умуман, мамлакат сиѐсий ҳаѐтида армиянинг алоҳида роль 
ўйнаши, ундан мақсадга мувофиқ фойдаланмаслик ҳоллари 
нодемократик мамлакатларга хосдир. Бундай мамлакатларда армия 
фуқаролик институтлари билан рақобатга киришиб, автоном 
фаолият кўрсатади. Айрим мамлкатларда армия бутунлай ҳокимият 
назорати остидан чиқиб кетиб, фаол, баъзан етакчи геосиѐсий 
акторга айланиши мумкин. Асосан Африка, Осиѐ ва Латин 
Америкаси мамлакатларида ана шундай ҳоллар юз бериб туради. 
Баъзи 
ривожланаѐтган 
мамлакатларда 
армиядан 
чиққан 
кишиларнинг давлат бошлиғи этиб сайланиши ва ҳукуматнинг 
ҳарбий шахслардан ташкил этилиши сиѐсий жараѐнлар ривожида 
армиянинг роли ошишига олиб келади. Сиѐсат фанида бундай 
бошқарув шаклига хунта дейилади
1

Сиѐсий ҳокимиятда ҳарбийлар ҳукмрон бўлган давлатларда, 
одатда, демократик бошқарув анъаналари ривожланмаган, 
фуқаролик жамияти ожиз, халқнинг ҳокимиятга ишончи жуда заиф 
бўлади.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish