Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Дин ва давлат орасидаги ҳуқуқий ва конституцион алоқалар:
Ўрта асрларда, айтиш мумкинки, ҳамма жойда дин билан давлат 
ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган. Бу давлат бошқаруви асосини 
илоҳиѐт ҳуқуқи ташкил этишида ўз ифодасини топган. 
Бошқарувнинг 
монархия 
ѐки 
клерикал 
режимлари 
ана 
шундайлардан бўлиб, уларда у ѐки бу дин давлат ѐки расмий дин 
деб эълон қилинган. 
Клерикал режимларда ҳокимият ѐки давлат мазкур диннинг 
ҳукмрон бўлишини конституциявий йўл билан таъминлаган, унга 
мувофиқ равишда давлат бошлиғи ва маъмурлар айни давлат 
динига эътиқод қилиши шарт бўлган. Шу сабабли диний 
ташкилотлар ҳокимият билан халқ ўртасида воситачи ролини 
ўйнаган. Баъзи ҳолларда мамлакатда тарқалган динлардан биттаси 
расмий деб эълон этилади. “Расмий дин” тушунчаси шундан 
далолат берадики, давлат бу динни тан олади ва мамлакатда эркин 


283 
фаолият кўрсатишини кафолатлайди. Иккинчи ҳолат кўпгина 
дунѐвий давлатларда мавжуд бўлиб, уларда расмий дин ҳокимият 
томонидан тан олинибгина қолмай, айни чоғда, қонуний асосда 
ҳаракат қилади. 
Жаҳонда клерикал давлатлар кўп. Уларни уч гуруҳга бўлиш 
мумкин: 
-
Христиан клерикал давлатлари биринчи гуруҳга киради. 
Улар, ўз навбатида, католик динига эътиқод қилувчилар ( 
Ватикан, шунингдек Аргентина, Бельгия, Боливия, Чили, 
Колумбия, Коста-Рика, Ирландия, Эквадор, Испания, 
Гватемала, Италия, Никарагуа, Панама, Перу, Сальвадор ва 
Венесуэла), православия (Греция), лютеранчилик (Дания, 
Финляндия, 
Исландия 
ва 
Норвегия), 
англикан 
ва 
пресвитерианчилик (Буюк Британия). 
-
Иккинчи гуруҳга ислом клерикал давлатлари киради. Уларда 
аҳолининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этади ва ислом 
давлат дини деб тан олинади. Баъзи ислом давлатлари 
ўзларини расмий равишда “ислом давлати” деб эълон қилган. 
Афғонистон, Эрон, Покистон, Судан ва Саудия Арабистони 
шулардандир. 
-
Учинчи гуруҳга бошқа конфессияларга оид клерикал 
давлатлар: Исроил (яҳудийлик), Непал (ҳиндуизм), Мьянма, 
Бутан ва Таиланд (буддавийлик) киради. 
Дунѐвийлик:
Жаҳон давлатларининг кўпчилиги дунѐвийдир. 
Бундай давлатларда дин давлатдан ажратилган ҳамда сиѐсат ва 
давлат бошқарувига аралашмайди. Диний эътиқод ва ибодат билан 
боғлиқ 
масалалар 
фуқароларнинг 
хусусий 
ҳайтига 
оид 
ҳисобланади. Диний жамоалар ва ташкилотларнинг фаолияти, 
диндорлар орасида жамоатчилик ишларини олиб бориш қонунлар 
билан тартибга солинади. 
Баъзи 
давлатларнинг 
дунѐвий 
характери 
мамлакат 
конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Бу ўринда Озарбайжон, 
Франция, 
Австрия, 
Ҳиндистон, 
Ўзбекистон 
ва 
бошқа 
мамлакатларни мисол қиоиб кўрсатса бўлади. 
Агиография:
1
Кишиларнинг диний тасаввурлари баъзан ҳудуд 
номлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Муқаддас ѐзувлар, диний 
афсоналарда конкрет ҳудудлар, сув ҳавзалари, шаҳарларнинг 
1
Агиография (юнонча hagios – муқаддас, grapho – ѐзаман) - авлиѐларнинг ҳаѐти тасвирланган диний 
адабиѐт; шиширилган, ҳақиқатдан узоқ турмуш тасвири.


284 
номлари тилга олинган. Буларнинг бир қисми кейинчалик диний 
арбоблар томонидан муқаддас жой сифатида тарғиб қилинган. 
Бундай жойлар ўз диний ва геосиѐсий салмоғига кўра диндорлар ва 
улар яшайдиган давлатлар учун катта аҳамият касб этади. Бундай 
муқаддас ҳудудлар ва жойлар социомаданий аҳамият касб этибгина 
қолмай, айни чоғда муҳим геосиѐсий манба ҳам ҳисобланади. 
“Муқаддас” жойлар, ҳудудлар, дин асосчилари ва атоқли дин 
арбобларининг ҳаѐтига оид маълумотлар тасвирига илмда 
агиография дейилади. Кишиларнинг у ѐки бу конкрет ҳудудга ѐки 
муқаддас жойларга муносабати айни ана шундай маълумотлар 
асосида шаклланади. 
Ҳарбий ва клерикал доиралар: 
Диний ташкилотларнинг бутун 
геосиѐсий фаолияти ва лойиҳалари уларнинг муқаддас китоблари 
ва бошқа диний ѐзувлари талаблари доирасида олиб борилган деб 
бўлмайди, бу иш баъзи ҳолларда сиѐсий таъсир остида амалга 
оширилган. Тарихдан яхши маълумки, узоқ вақтлар давомида дин 
ва давлат бошқаруви бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган.
Ўтмишнинг салб юришлари, Европа мустамлакачилиги, ислом 
тажовузлари каби кўпгина геосиѐсий ҳодисаларда давлат ва дин 
фаолияти уйғун олиб борилганини кўриш мумкин Клерикал 
турдаги давлатларнинг кўпчилигида диний ташкилотлар вақт-вақти 
билан ўзларининг муқаддас миссиясига раҳна етказиб, ўз 
давлатининг босқинчилик урушларини қўллаб-қувватлаган, ҳатто 
бунинг устига мамлакат ҳудудларини кенгайтиришни муқаддас 
диний вазифа деб эълон этган. Баъзан улар миллатчилик мавқеидан 
чиқиш қилиб, ўз давлатларининг империалистик босқинчилик 
лойиҳаларини қўллаб-қувватлаган.
Ёки турли диний оқимлар ва конфессиялар орасида тез-тез 
содир бўлиб турган диний тўқнашувлар вақтида динлар, моҳият 
эътибори билан, геосиѐсий омилга айланиб, бошқа халқлар ва 
давлатлар устига босқинчилик юришларини, ғайриинсоний хатти-
ҳаракатларни қўллаган. Аммо бунда давлатлар билан келишган 
ҳолда фаолият юритган диний ташкилотлар, давлатларга ўхшаб, 
тобора янги ҳудудларни бевосита эгаллаб олишни кўзламаган, 
балки бошқа мамлакатлар аҳолисига маънавий (диний) таъсир 
ўтказиш, уни ўз диний таъсири доирасига олишни ўз олдига мақсад 
қилиб қўйган.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish