Александр Порфирьевич Бородин



Download 245,5 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi245,5 Kb.
#128128
1   2   3
Bog'liq
Borodin

.”Князь Игорь” операси.

  • Бородиннинг энг катта аҳамиятга эга мусиқаси, миллий қаҳрамонона эпосга тегишли бўлган асари “Князь Игорь.” операсидир. XII аср маданиятининг қадимий рус ҳайкали “Слово о полку Игореве” опера сюжетини Бородинга Стасов таклиф этган. Бу воқеада ерга эга бўлган рус халқи ва ўтроқ Шарқ халқи ўртасидаги ёрқин фожеали аср кураши акс этган. Бородин бу воқеа даврининг тарихий материалини ўрганиб чиқиб, бир пайтнинг ўзида “Князь Игорь” операсига либретто ёзади. “Князь Игорь” операси 4 саҳна ва прологдан иборат. Бу операда, тарихий халқ мусиқа драмаси, эпос-достон кўринишлари ёритилган. Опера 18 йил ёзилсада ниҳоясига етказилмаган эди. Бородин хотирасига бағишлаб А.К.Глазунов автор хомаки нусхаси ва дастлабки намуналаридан асосланиб етишмаётган эпизодларни тамомлаб қўйгач, Н.А. Римский-Корсаков катта қисмини чолғулаштирди.” Игорев қўшини хақида сўз” Шимолий Новгород князи Игорь Святославичнинг қипчоқларга юрган қўшини хақидадир.

“Князь Игорь”операси мавзуси:

  • Қадим рус Путивле шаҳри ҳокими князь Игорь ўз қўшини билан қипчоқларга юриш қилишга тайёргарлик кўра бошлайди. Халқ тантана билан князни шарафламоқда.Тўсатдан ерни қоронғулик қоплаб, қуёш тутилади. Буни ёмонлик нишонасига йўйган халқ ва боёнлар (боярлар) князга сафарни қолдириш керак эканлигини айтиб, кўндирмоқчилар. Князь рафиқаси Ярославна ҳам унга қолиши керак эканлигини уқтириб, ялинмоқда. Игорь ўз сўзидан қайтмоқчи эмас. Рафиқасини, унинг акаси Владимир Галицкий қарамоғига топшириб, душман билан жанг қилиш учун қўшин тортиб кетади. Галицкий Игорь кетганидан фойдаланиб, қарол, чўри, малайлар билан арақхўрлик қилиб, ўзбошимчалик қила бошлайди.
  • Зиёфат тепасида Игорь қўшинидан қочиб келган Скула ва Ерошкалар туради. Анчадан бери Путивле ҳокимлигини қўлга киритиш орзусида бўлган Галицкий сарой ичида яшовчи халқга зулм қилиб, жабрлашни бошлайди. Қўрслик билан бир қизни ўғирлаб олиб келади. Қизни қўйиб юборишини илтимос қилиб келган дугоналарини ҳайдаб юборади. Уларни хафа қилган сурбет, дилозордан ҳимоя қилишни Ярославнадан илтимос қилишади. Ярославна акасининг қилмишларини қоралаган тақдирда ҳам унга кучи етмаслигини тушунар эди. Боёнлар ёмон хабар олиб келишади. Игорь қўшини енгилиб, ўзи яраланган ва ўғли билан бирга асрликка олинган эди. Путивлега эса қипчоқлар қўшин тортиб келаётган эдилар. Хавф хатар бонглари эшитилмоқда.
  • Қипчоқлар қароргоҳида оқшом. Қипчоқ қизлари ўз қўшиқ-рақслари билан қипчоқ хони Кончаков қизи кўнглини олмоқдалар. Аммо у Игорь ўғли Владимирни севиб қолган. Игорь оғир ўйга толган. Содиқ Овлур унга қочишни таклиф қилмоқда.
  • Игорь асрликдан қутулишни орзу қилсада, сирли равишда қочиб кетишни ўзига эп кўрмай иккиланмоқда. Унинг олижаноблилиги ва жасоратига қойил қолган Кончаков хони Игорьни фахрли меҳмони деб билади. Хон уни меҳмони сифатида озод қилмоқчи, фақат Игорь қипчоқларга бошқа қилич кўтармасликка сўз бериши керак. Игорь агар озодликка эришса, қипчоқларга яна қўшин тортиб келишини дадил айтади. Князнинг ўй фикрларини тарқатиш мақсадида хон қизларга қўшиқ айтишларини амр қилади.
  • Қипчоқ хони қўшини Путивле шаҳридан бой ўлжа билан қайтиб келаётганини эшитган Игорь қочишга аҳд қилади.Овлур билан келишган ҳолда соқчилар уйқуга кетганида қочишни режалаштирадилар. Бу суҳбатдан хабар топган хон қизи Владимирдан уни ташлаб кетмаслигини ялиниб ёлворади. Қизга бефарқ бўлмаган Владимирни Ватан олдидаги вазифаси бурчи ҳисси қийнайди ва қочишга аҳд қилади. Хон қизи ухлаётган соқчиларни уйғотиб, қочаётган Владимирни олиб қолади. Ғазабланган қипчоқлар хондан Владимирни қатл этишларини талаб қилади, аммо Хон Владимирни ўзининг куёви деб эълон қилади.
  • Путивле эрта тонгида, шаҳар девори олдида Ярославна аччиқ алам билан йиғламоқда. У шамолга, қуёшга ва Днепр дарёсига мурожаат қилиб, севимли Игорни қайтариб беришларини сўрамоқда. Узоқдан отлиқлар пайдо бўлади. Улар Игорь ва Овлурдир. Уларни эсанкираб қолган Скула ва Ерошкалар кўради. Муғомбир, зийрак Скула қўнғироқ бонгларини уриб, биринчи бўлиб Князь қайтиб келаётгани хақида халқга хабар бериш лозимлигини таклиф қилади. Унинг бу муғомбирлик таклифи қўл келиб, хурсандчилик хабарини олиб келганлари учун кечириладилар. Халқ билан бирга улар Игорни шарафлайдилар.
  • ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!

Download 245,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish