Александр Порфирьевич Бородин



Download 245,5 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi245,5 Kb.
#128128
  1   2   3
Bog'liq
Borodin

Александр Порфирьевич Бородин

  • Александр Порфирьевич Бородин--композитор ,йирик олим – химик, жамоат арбоби ва мусиқий танқидчидир.
  • Александр Порфирьевич Бородин 1833-йил 11 ноябрь Петербург шаҳрида туғилган. Александр Порфирьевич Бородиннинг асл отаси грузин миллатига мансуб князь Лука Степанович Гедеанов бўлиб, онаси эса оддий майда савдогар-аскар оиласидан бўлган Авдотья Константиновна Антонова эди. Бородин ўз фамилиясини князь хизматкори Порфирий Ионович Бородиндан мерос қилиб олган, унинг онаси оддий оиладан бўлганлиги учун князь болага ўз фамилиясини бериши мумкин эмас эди.
  • Илк болалигидан бошлаб унинг мусиқага қизиқиши ва характерида мақсадга интилувчанлик хислатлари пайдо бўла бошлади. Ўқитувчиларининг раҳнамолиги остида фортепиано ва флейта мусиқа чолғуларида ва виолончель чолғусида мустақил чалишни ўргана бошлади. Бородинда композиторлик қобилияти эрта бошланди. Болалигида фортепиано учун полька, флейта учун концерт, иккита скрипка ва виолончель учун трио асарларини яратган. Ўзининг дўсти билан Бетховен, Гайдн ва Мендельсон асарларини фортепианода 4 қўлда ижро этишар эди.
  • 1850-йилда Бородин Петербургдаги Тиббий хирургик академиясига ўқишга киради. Бу ерда у химияни чуқур ўзлаштира бошлади. У ўқитувчиси, дўсти ва раҳбари бўлган профессор Н.Зининнинг севимли ўқувчиларидан бири эди. Н.Зининнинг лабораториясида кўп йиллар мобайнида ўтказган ташвиқотлари мобайнида М.Бутлеров билан дўстлашади ва тез орада Бородин олим бўлиб етишади.
  • 1855-йилда Бородинга имтиёзли табиб дипломи топширилади. Кейинги йилда Бородин ҳарбий госпиталь шифохонасининг иккинчи ординатори бўлиб тайинланади. Шундай қилиб унинг ҳаётида учинчи йўл, тиббиётга бўлган йўл очилади. Бу госпиталда у кейинчалик энг яқин дўсти бўлиб қоладиган офицер Модест Петрович Мусоргский билан танишади.
  • Бородиннинг докторлик диссертациясига танлаган мавзуси тиббиётдан кўра химияга яқинроқ эди. 1858-йилда диссертацияни омадли ҳимоя қилиб, “Тиббиёт фанлари доктори” номига сазовор бўлди ва шу даврдан бошлаб химия кафедрасида ассистент лавозимида ишлай бошлади. Ёш мутахассис сифатида уни хориж сафарига, командировкага жўнатишади 1859-йилда Бородин, Европанинг илмий маркази ҳисобланмиш Германиянинг Гейдельбург шаҳридаги энг қадимий университетига келади. Бу ерда, келажакда машҳур бўлган физиолог И.М.Сеченов, врач С.П.Боткин, химик Дмитрий Иванович Менделеев каби ёш мутахассислар билан дўстлашади. Командировка ниҳоясида Бородин кўплаб илмий ишларни яратди.
  • Гейдельберг шаҳрида кейинчалик унинг рафиқаси бўлган истеъдодли рус пианиночиси Екатерина Сергеевна Протопова билан танишади. Бу аёл Бетховен, Шуман, Лист каби композиторларнинг фортепиано учун яратган асарларини жуда яхши билар эди. Айнан шу аёл, Бородиннинг мусиқа оламига кириб келишига ёрдам берди. Бородин Шуман ва Шопен каби композиторлар ижодининг ихлосмандига айланди
  • Бородиннинг Балакирев билан бўлган танишуви унинг ҳаётида кескин ўзгаришлар бўлишига туртки бўлди. Бородиннинг Балакирев, Стасов ва “Қудратли Тўда”нинг қолган аъзолари таъсири остида композиторлик фаолияти бошланди. Бородинда Глинка каби мусиқий эстетик дунёқарашлари пайдо бўлди. Унинг илк асарларида “миллий эпик” ,“мардлилик” тематикасидаги кўринишлар пайдо бўла бошлади. “Қудрат Тўда” тўгарагига аъзо бўлганидан бошлаб рус халқ миллий мактабининг мустақил етук композиторлик хусусияти пайдо бўла бошлади .
  • 1862-69 йилларда, Бородин ўзининг “Богатыри” (Паҳлавонлар) номли биринчи симфониясини яратади. « Спящая княжна»( Ухлаётган князь қизи), «Морская царевна”(Денгиз маликаси), “Песня темного леса”( Зулматли ўрмон қўшиғи) романслари, “Море”(Денгиз) драматик балладаси, “Отравой полны песни мои” (Қўшиқларим заҳарга тўла), “Фальшивая нота” каби лирик романслари унинг асарларидир.
  • Ҳаётининг сўнгги 10 йиллигида биз Бородинни композитор сифатида кўрамиз. 1877-йилда венгер композитори ва пианиночиси Ференц Лист билан танишуви натижасида Баден-Баден шаҳрида унинг биринчи симфонияси намойиш этилган. 1879-81 йилларда Бородин “Князь Игорь”операсига бир қанча саҳналарни, биринчи камонли квартетини, “В средней Азии” (Ўрта Осиёда) деб номланган симфониясини, бир талай романсларни яратган бўлиб, учинчи симфонияси устида ишлай бошлайди. 1882-йилда “Рус мусиқа жамияти” Москва концертида унинг иккинчи камонли квартетининг 3 чи қисми (“Ноктюрн”) омадли ижро этилади, бу асарни рус лирик қўшиғининг марвариди десак адашмаймиз. Бу квартет Петербургда ҳам ижро этилган.
  • 1877-йилда Бородиннинг хорижга бўлган сафари бошланади у ерда композиторнинг асарлари ижро этилади. Бородин хорижда кўплаб француз, немец, бельгия музикантлари билан танишади. Бородиннинг симфониялари ва квартетлари Европа ва Америка каби хориж мамлакатларида жуда машҳур бўлган. 1886-йилда Антверпен шаҳрида унинг асарлари жуда тантанали қабул қилинган.

Download 245,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish