60
Хулосалар
1. Мамлакатимизда малакали кадрларни тайёрлаш
муаммосига катта
аҳамият берилади, чунки ватанимизнинг келажаги кўп жиҳатдан
шунга
боғлиқдир. Ўқув жараёнининг ва кейинги касбий фаолиятнинг муваффақияти
кўп жиҳатдан талабаларнинг педагогик амалиёт даврида бўлажак касбий-
педагогик фаолиятига қандай тайёрланишига боғлиқдир.
Илмий-услубий
адабиётни тахлилий кўздан кечириш хозирги вақтда адабий манбаларда ушбу
масала етарли даражада ўрганилмаганлигини кўрсатди. Шу
муносабат билан
тадқиқот мавзуси долзарбдир.
2. Тўртинчи курс талабаларининг касбий тайёргарлигини педагогик
амалиётни тахлил қилганимизда олинган маълумотлар бўйича тадқиқ қилиш
талабаларнинг педагогик амалиётга етарлича касбий тайёргарликка эга бўлмай
бораётганликларини кўрсатди. Анкета сўровларининг натижаларига кўра
бунинг бош сабабларидан бири 60 фоиздан ортиқ талабалар ўзларининг
бўлажак касбларига бефарқ муносабатда эканликларидадир.
Анкета сўрови ёрдамида шунингдек талабаларнинг 85 фоиздан ортиғи
амалий машғулотларга кўпроқ эътибор бериши ва
назарий билимларни
ўрганишга мутлақо оз вақт ажратишлари аниқланди.
3. Талабаларнинг мактабдаги педагогик амалиётга тайёрланиш ва уни
ўтказиш давридаги педагогик фаолиятларга янги
педагогик ва инновацион
технологиялар ёрдамида педагогик билим ва малакаларини ошириш модели
ишлаб чиқилди.
4. Педагогик билим ва малакалар бўйича касбий тайёргарлик
кўрсаткичларининг қиёсий тахлили педагогик тажрибанинг бошида тажриба ва
назорат гуруҳлари ўртасида педагогик малакаларнинг 5 гуруҳи бўйича
статистик фарқланишлар кузатилмаслигини аниқлаш имконини берди. Бу
тажриба ва назорат гуруҳи талабаларининг педагогик тажриба бошида бир хил
даражадаги касбий тайёргарликка эга бўлганлигидан гувоҳлик беради.
5. Педагогик тажриба педагогик билим ва малакаларни 5 гуруҳи бўйича
61
ўз-ўзини такомиллаштириш технологияси ишлаб чиқилган.
Асосий устунлиги
касбий кўникмаларни тўғрилаш учун «тўғридан тўғри ахборотни» ва албатта
«қайта
алоқа»
ахборотини
ишлатишда
ифодаланадиган
услубнинг
самарадорлигини
аниқлади.
Ўрганилаётган
педагогик
йўналтирилган
материалнинг ҳажми ва эслаб қолиниш мустаҳкамлиги ошди.
6. Тадқиқотлар ниҳоясига етгач, тахлилллар шуни кўрсатадики
тажриба
гуруҳида бошланғич ва якуний маълумотлар ўртасидаги фарқ фақат педагогик
амалиётдан олдинги даврни эмас, шунингдек ундан ўтиш вақтини ҳам
тавсифлайди.
7. Педагогик тажрибанинг натижалари ишлаб чиқилган услубнинг
самарадорлигини тасдиқлади. Бу услубнинг устунлиги талабаларда касбий-
педагогик малака ва кўникмаларни шакллантиришни тўғрилаш
учун жорий
бўлганидек якуний назорат шаклида ҳам доимий фойдаланиш оқибатида
жисмоний
маданият
йўналиши
талабаларнинг
касбий
фаолиятини
бошқаришнинг
самарадорлигини
кўтариш
имкониятидадир,
бу
эса
талабаларнинг фаолиятининг ҳар бир машғулотда фаоллашиб боришига ёрдам
берди.
9. Ўтказилган педагогик тажриба натижасида ўқув амалиётнинг ҳажми ва
ўқув жараёнида унинг (солиштирма) салмоғини ошириш зарурлиги аниқланди.
Бу шубҳасизки талабаларда касбий билим маҳорат ва кўникмаларни
шакллантиришда ўқитиш самарадорлигида ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: