INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
93
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
молиявий иқтисодий менежмент тизими. бу тизим молиявий ташхислаш билан
боғлиқ.
ташкилий-бошқарув тадбирлари тизими.
Ушбу тизимлар ичида персонални бошқариш тизими алоҳида
хусусиятларини акс эттиради.
Бинобарин, кадрлар сиёсати инқирозга қарши
бошқарувда муҳим аҳамият касб этади. Унинг асосий мақсади корхонанинг
инқироз жараёнида ва ундан чиқишида,
фаолият юритишида кадрлар
потенциалини сақлашдир.
Хорижий олимлар инқироз ҳолатларида кадрлар сиёсатида қуйидаги
йўналишларни ажратиб кўрсатганлар:
1. Фаол – корхона раҳбарияти инқироз пайдо бўлиш ҳолатларини
диагностика қилган ҳолда унга таъсир этиш чоралари, воситаларини тайёрлайди.
2. Нофаол – корхонада инқироз ҳолатларида персонал ўртасидаги
муносабатларга оид хатти-ҳаракатлар дастури мавжуд бўлмайди. Инқироз
шароитида кадрлар билан ишлаш салбий оқибатларни йўқотишга қаратилади.
3. Реактив – корхона раҳбарияти инқироз ҳолатлари
симптомларини
назорат қилади ва инқирозни локализация қилиш чораларини кўради.
4. Превентив – жараён ривожланишини прогнозлаштириш амалга
оширилади, бироқ корхонада инқироз ҳолатларига қарши
воситалар етарли
эмаслиги сезилади.
Бу борада россиялик иқтисодчи олим Н.А.Львова самарасиз менежмент –
корхонани инқироз ҳолатига олиб келади [4], деб таъкидлаган.
Шунингдек, Чарльз Кастонинг фикрича, етакчиларнинг инқирозни
бошқариш қобилияти бошқарувнинг муваффақиятида муҳим ўрин тутади [1].
Н.В.Бакшанинг фикрича, персонални бошқариш қуйида кўрсатилган
йўналишлардаги хатти- ҳаракатларда ифодаланади:
персоналдаги эҳтиёжларни аниқлаш;
ходимларни
ишга олиш, танлаш, саралаш ва ишдан бўшатиш;
ходимларни ротация қилиш, бошқарув тизимидаги ҳаракатлар;
персонални ривожлантириш,
малакасини, компетенциясини ошириш,
тажриба орттиришига ёрдам бериш;
самарали фаолият юритиши учун мақбул
шароит яратиш, ходимларни
мотивация қилиш [3].
Инқироз шароитида персонални мотивация қилиш
хусусиятлари
персоналга тизимли ишлаш ҳолатларида мукофотлар билан тақдирлаш, ижодий
муҳит яратиш, инқирозни баратарф этиш бўйича қилинган аниқ таклиф
берганларни рағбатлантириш усулларида кўринади
Ходимларни бошқаришда инновацияларни қўллаш қуйидаги
омилларга
боғлиқ:
корхона ходимлари ўртасидаги меҳнат муносабатларини таҳлил қилиш.