INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
301
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Жаҳон амалиётидан ҳам маълумки, тадбиркорлик тузилмаларини
ривожлантириш ялпи ички маҳсулотни барқарор ўсишига, ресурслардан энг
мақбул равишда фойдаланишга, аҳолининг иш билан бандлиги ортишига
натижада эса аҳолининг турмуш даражасини юксалишига, ўзининг муносиб
ҳиссасини қўшади.
Тадбиркорлик назарияси доирасида иқтисодиёт тармоғида банд жами
инсонларфаолиятини иккига, яъни ёлланма меҳнат эвазига ҳамда бевосита
тадбиркорнинг ўзи томонидан амалга ошириладиган фаолиятга ажратиш
мумкин. Ёлланма меҳнатга асосланган тадбиркорлик жараёнида уч йўналишдаги
хавф-хатарлар кузатилади. Биринчиси
тўғридан-тўғри тадбиркорликка
тааллуқли бўлиб, ишлаб чиқаришдаги узилишларга, ҳамкорлар билан тузилган
шартномаларбажарилмаслигига, бозор конъюнктурасидаги ўзгаришларга, мулк
йўқотилиши ёки зарар кўришга боғлиқ ва бошқа хатарларни қамраб олади.
Иккинчисига ёлланма ишчиларнинг, учинчисига тадбиркорнинг ҳаёти ва
соғлиғига дахлдор хатарлар киради.
Тадбиркорлик фаолиятининг иккала кўринишида ҳам вужудга келадиган
хатарларни суғурта воситасида кафолатлаш тадбиркор фаолияти бир маромда
барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги
кунда
Ўзбекистон
Республикасида
макроиқтисодий
барқарорликни ва иқтисодий ўсиш барарорлигини таъминлаш, иқтисодиёт
тармоқларининг рақобатбардошлигини, инвестицион ва экспорт салоҳиятини
ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, аҳоли
даромадлари ўсиши ва кам таъминланганликни қисқартириш вазифаларининг
аҳамияти кескин ўсган ҳозирги шароитда тадбиркорлик тузилмалари
фаолиятидаги таваккалчилик турлари ва уларни бошқариш тизимини
такомиллаштириш йўналишлари тадқиқида қуйидаги масалаларга алоҳида
эътибор қаратилиши лозим:
-Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тузилмалари тараққиёти
жараёнида таваккалчиликларни самарали бошқариш методологиясини яратиш
зарурлигини белгиловчи омилларни илмий таҳлил қилиш ва уларни самарали
бошқариш тадбирларини илмий асослаш;
-тадбиркорлик тузилмалари фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари
ва уларни ҳисоблаш амалиётини таҳлил қилиш;
-тадбиркорлик тузилмалари тараққиёти жараёнида таваккалчиликларни
бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид илмий концепциялар моҳиятини
очиб бериш ва илмий тавсифлаш;
-жаҳон
амалиёти асосида тадбиркорлик тузилмалари тараққиёти
жараёнида юзага келувчи таваккалчиликлар даражасини баҳолаш мезонларини
Do'stlaringiz bilan baham: |