INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
239
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Спинҳемланд қонуннинг асосий мақсади “камбағал” яъни оддий аҳолини
иш билан таъминлаш ва камбағалликдан қайсидир маънода қутқариш учун
белгиланган эди.
Ушбу қонун Буюк Британияда бозор муносабатларининг шаклланиши
тарихида муҳим рол ўйнади. Биз учун муҳим нарса шундаки, Спинҳемланд
қонунининг мақсади камбағалларни минимал даромад билан таъминлаш эди.
Спинҳемланд қонунининг қабул қилинишига асосий сабабларидан бири
XVII-XVIII асрнинг ўрталарида меҳнат қонунчилигининг заиф томонлари
боқимандаликнинг ҳаддан ташқари кучайишига олиб келди, бу ўзгарувчан
иқтисодий вазиятнинг ортиб бораётган тенгсизлигини кўрсатди [4].
Спинҳемланд қонуни дастлаб уйсиз ва камбағалларга ёрдам беришга
қаратилган қонунлардан бири бўлиб, ушбу қонун ҳужжатларида бир қатор чора-
тадбирлар кўзда тутилган масалан – черковларда камбағалларни ушлаб туриш
учун иш уйлари ва жамоат фондларини ташкил этилиши. Шу билан бирга, яшаш
жойини таъминлаш учун рўйхатга олувчи институт жорий этилди. 40 кун
давомида яшаган ҳар қандай шахс черковга тегишли деб тан олинган. Худди шу
ҳужжат юқорида кўрсатилган муддат ичида доимий яшаш жойини чиқариб
юбориш имкониятини ҳам тақдим этган. Шунингдек, ушбу қонуннинг қабул
қилиниши турли хил ҳуқуқбузарликларга олиб келди: амалдорлари порахўрлик
ёрдамида камбағалларни яширинча бошқа жамоаларга кўчиб ўтишга ва 40 кун
ичида яшириниб, у ерда яшаш жойини сотиб олишга ундади. Бу борада XVIII
асрларда фаолият юритган шотландиялик иқтисодчи, Адам Смит “ушбу қонун
доирасида шахснинг эркинлиги ва адолатнинг бузилишини англатишини, ҳеч
қандай жиноят ёки нотўғри ҳатти-харакатни содир этмаган шаҳсни кўчириб
ўтиш мумкин эмас” – дея фикр юритади.
1601 йилда қабул қилинган қонунга қўра соғлом, аммо камбағал
одамларга (яъни, жисмноий мехатга лаёқатли бўлган шахслар) ишлашга мажбур
эканлиги қайд этилди, шундан келиб чиқиб “камбағалларга ойлик тўлов тўлаш
орқали улар ишлаб топаётган маблағнинг маълум қисмини солиқ сифатида олиб
қолиниши белгиланди”.
1795 йилда қабул қилинган Спинҳемланд қонуни ижтимоий бўлинишни
камайтириш мақсадида мумкин бўлган инқилобий ҳаракатларнининг олдини
олиш учун ишлаб чиқилган эди. Айнан шу йўналиш билан мазкур қонун
муваффақиятга эришди, бу борада Адам Смитнинг фикри қуйидагича эди –
“Ҳали ҳеч қандай куч ёки қонун бундай тез таъсир қилмаган эди. Эндиликда
ота-она ўз фарзандига ғамҳўрлик қилишда, уларни моддий таъминлашда бир
қатор енгилликка эришди, чунки жисмоний соғлом бўлган ҳар бир фуқаро
иложи борича ишга жойлаштирилган”.
Қонун қабул қилинганидан бир қанча вақт ўтгач, баъзи ўрта ва юқори
қатлам эгалари мазкур қонундан ўз билганича фойдаланишни, яъни камбағал
Do'stlaringiz bilan baham: |