INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
240
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
қатламни ўз ишидан ҳам камроқ нарҳга баҳолайдиган, ўз фойдасини
кўзлайдиган бўлишди. Бу эса инглиз жамиятини, оддий ҳалқни юқори ва ўрта
қатламга қарам ва боқиманда қилишга олиб келди.
Спинҳемланд қонунининг қабул қилинишидан бир неча йил ўтиб унинг
ҳалокатли оқибатлари юзага кела бошлади, жумладан, оддий ҳалқнинг меҳнати
эвазига иш ҳақи кўтарилмаслиги, аксинча баъзи холларда туширилиши меҳнат
унумдорлиги тушиб кетишига олиб келди.
Шундай қилиб, боқимандаликнинг олдини олиш учун қабул қилинган
Спинхемланд қонуни Буюк Британиянинг кейинги 40 йил давомида бошдан
кечирган энг оғир ижтимоий оқибатларга олиб келди. Фақатгина 1834 йилга
келиб сайлов тизими парламент Спинҳемланд қонунини бекор қилди. Янги
қонунга кўра, жисмоний соғлом ва ишсиз фуқароларга нафақа тўланмайди.
Қонун умуммиллий даражада амалга оширилди, шу нуқтаи назардан, мазкур
қонун аввалги қонундан кескин фарқ қилади, шунингдек шу йиллари
киритилган касаба уюшмаси бунга ёрқин мисол бўла олади.
Йигирманчи аср арафисада сиёсатчиларни ижтимоий сиёсатга бўлган
қизиқиши яънада ортди, бу эса ижтимоий ва ички сиёсий ўзгаришларга олиб
келди. Бу даврдан бошлаб янги саноат даври бошланади. Жумладан либерализм
ва эгалитаризм ижтимоий дастурлари бунга ёрқин мисол бўла олади.
Либерализм – икки асрдан ортиқ вақт мобайнида кўплаб мазмунли
ўзгариш ва талқинларни бошдан кечирди. Бироқ ижтимоий сиёсат учун либерал
атамалар давлат аралашувидан тўлиқ воз кечмаса унинг максимал қисқариши
эвазига шаҳснинг ижтимоий ва иқтисодий мустақиллигига эришиладиган сиёсат
рамзига айланади.
Эгалитаризмга келсак, бу ижтимоий қурилма дастури инсоният тариҳида
катта роль ўйнади. Жамиятни тенглик асосларига айлантириш эвазига
марксистик фалсафада ўз йўналишини топа олган эгалитаризм капиталистик
ишлаб чиқариш усулини ўзига хос дея билди.
XX асрда ижтимоий боқимандалик давлат сиёсатининг салбий
оқибатларидан бири ҳисобланади. Буюк Британия ва АҚШ каби илғор
мамлакатлардаги фаровонлик сиёсати, унинг барча ижобий томонлари билан,
асосан, жамиятни пассив ва қарам қилиб қўйиши учун танқид қилинди. Бу
борада муҳим йўналишлар адабиёт, сиёсий ва иқтисодий форумларда ижтимоий
қарамлик муаммоси жиддий муҳокама қилинади. Тадқиқотчиларнинг
таъкидлашича, ижтимоий ёрдам олувчилар борган сари масъулиятсиз ва кучсиз
бўлиб, улар давлатини ислоҳ қилиш билан шуғулланмагунча ишлашни
хоҳламайдилар. АҚШда «Welfare» ислоҳоти «давлат қарамоғидаги оилаларга
ёрдам бериш» деб номланган дастурни «муҳтож оилаларга вақтинчалик ёрдам
бериш» га ўзгартирди, бу эса чекловлар вақтини ва ижтимоий ёрдам олувчилар
учун ишга жойлашиш зарурлигини таъкидлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |