INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
179
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
347,0 млн. АҚШ доллари ва чорвачиликни ривожлантириш учун 150,0 млн.
АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари эвазига шакллантирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
29 июлдаги ПҚ-4406 сон қарори 2-5-иловалари бўйича қуйидаги хорижий
давлатлардан инвестиция маблағларини жалб қилиш кўзда тутилган: Ўзбекистон
Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма инвестиция компанияси
маблағлари, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг мева-сабзавотчиликни
ривожлантириш учун 200,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари,
Франция ривожланиш агентлигининг чорвачиликни ривожлантириш учун 170,0
млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари, халқаро қишлоқ
хўжалигини
ривожлантириш
жамғармасининг
қишлоқ
хўжалигини
диверсификация ва модернизация қилиш учун 46,6 млн. АҚШ доллари
миқдоридаги кредит маблағлари [4].
Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати мустақилликнинг
дастлабки йиллариданоқ дон мустақиллигини таъминлаш, озиқ-овқат товарлари
экспорт салоҳиятини ошириш ва импорт ўрнини босувчи товар ишлаб
чиқаришни кўпайтиришда устувор соҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун хорижий сармояларни озиқ-овқат саноати
тармоқларига кўпроқ жалб қилиш зарур. Бунинг учун инвестиция сиёсатини
юритишда солиқ имтиёзларини тақдим этиш йўли билан қуйидаги ҳолатларга
эътибор қаратиш лозим:
-хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш хусусиятлари ва
стратегик мақсадларини инобатга олиб, давлат томонидан озиқ – овқат
саноатига сармоя киритадиган тадбиркорларга солиқ юкини енгиллатиш
функциясини кенгайтириш;
-хусусий секторда ишлаб чиқариш шаклидаги инвестициялар, мулкий
бойликлар мулк солиғига тортилишида имтиёзлар бериш, қўшимча солиқ юкини
ноишлаб чиқариш характеридаги асосий воситаларга қаратиш;
-озиқ-овқат
саноати корхоналарида тезлаштирилган амортизация
сиёсатини қўллаш;
-инвестицияларни
молиялаштиришнинг
давлат
механизмини
такомиллаштириб бориш билан биргаликда, молиялаштиришнинг бозор
механизмларини жадаллаштириш;
-агросаноат мажмуи маҳсулотлари ва минерал хом-ашё ресурсларини
қайта ишлаш ва уларни ташқи бозорда рақобатбардош бўладиган даражага олиб
чиқишга йўналтирилган инвестицион лойиҳалардан фойдаланиш;
-аҳолининг озиқ-овқат ва истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжларини
қондиришга мўлжалланган инвестициялар билан устуворлик тамойили асосида
ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |