INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
45
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
позицияларини мустаҳкамлаш учун чоралар кўрди. Рақамли платформалар
томонидан Micrоsоftнинг LinkеdInни эгаллаши ва Fаcеbооkнинг WhаtsАppни
сотиб олишидир. Alphabet (Gооglе) ва Micrоsоft тегишли равишда Моtоrоlа ва
Nоkiа компанияларини сотиб олиб, телекоммуникация ускуналарига сармоя
киритдилар. Йирик платформалар, шунингдек, чакана савдо, реклама ва
маркетинг саноатида ҳамда нотурар кўчмас мулк соҳаларида бошқа йирик
ҳаридларни амалга оширди.
Рақамли иқтисодиёт ишлаши учун сиёсат кўплаб мамлакатларнинг
биргаликдаги харакатларига боғлиқ. Бу мавжуд сиёсат, қонунлар ва меъёрий
ҳужжатларни мослаштириш, кўплаб соҳаларда янгиларини қабул қилишни талаб
қиладиган катта вазифадир. Кўплаб мамлакатлар учун рақамли иқтисодиёт ва
унинг узоқ муддатли оқибатлари мавхум бўлиб қолмоқда.
Айрим муаммолар миллий сиёсат ва стратегиялар орқали ҳал қилиниши
мумкин бўлсада, рақамли иқтисодиётнинг глобал табиати кўпроқ даражадаги
мулоқот, конценсус ва халқаро миқёсда сиёсат олиб боришни талаб қилади.
Маълумотлар махфийлиги ва маълумотлар хавфсизлиги алоҳида эътибор
талаб қилади. Шахсий маълумотлар ўғирланишига қарши курашиш, шахсий
маълумотларнинг қандай тўпланиши, ишлатилиши, узатилиши ёки олиб
ташланиши бўйича қоидалар ўрнатилиши ва рақамли иқтисодиётга асосланган
бизнес моделлари бутун жамиятга даромад келтириши учун қонунлар ва
қоидалар зарур. 2018 йил май ойида кучга кирган Европа Иттифоқининг
“Маълумотни ҳимоялашнинг умумий қоидалари”(General Data Protection
Regulation) бугунги кунда глобал аҳамиятга эга маълумотларни ҳимоя
қилишнинг энг кенг қамровли ёндашувидир.
Рақамлаштириш турли мамлакатларга ҳар хил таъсир қилади ва
индивидуал ҳукуматлар турли хил қонуний давлат сиёсатининг мақсадларини
бажариш учун рақамли иқтисодиётни тартибга солиш учун сиёсий майдонни
талаб қилади. Рақамли маълумотларга ишлов бериш ва тартибга солиш
мураккаб, чунки улар инсон ҳуқуқлари, савдо, иқтисодий қийматни яратиш ва
эгаллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва миллий хавфсизликка тегишли. Ушбу
турли ўлчовларни ҳисобга оладиган сиёсатни шакллантириш қийин, аммо шунга
қарамай зарурдир. Бундан ташқари, даромадларнинг самарали тақсимланиши ва
рақамли узилишлар билан курашиш кўпроқ ижтимоий ҳимоя чораларини ва
ишчиларни қутқариш учун ҳаракатларни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |