Таҳлил ва натижалар. Рақамли иқтисодиётнинг қуйидаги афзалликлари
ажратилади [6]:
меҳнат унумдорлигини 40 %гача ошириши тахмин қилинади;
рақамли иқтисодиёт жуда катта миқдордаги машина ўқиши мумкин
бўлган маълумотларни (рақамли маълумотлар) тўплаш, фойдаланиш ва таҳлил
қилиш қобилиятига эга;
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
40
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
онлайн платформалар орқали сотиладиган янги иш шаклларининг юзага
келиши;
рақамли
трансформация
махсус
хизматлар
учун
савдо
инфраструктурасининг ўзгариши;
саноат маҳсулотлари экспорти эндиликда АКТ маҳсулотлари ва
хизматларига боғлиқ бўлиб қолмоқда;
рақамли иқтисодиёт жуда қисқа вақт ичида улкан бойликларни келтириб
чиқарди, аммо бу бойлик оз сонли шахс, компания ва мамлакатлар атрофида
тўпланган. Амалдаги сиёсат ва қоидалар асосида ушбу траектория давом этиши
мумкин, лекин бу тенгсизликнинг кучайишига олиб келади.
Шу билан бирга ушбу иқтисодиётнинг айрим зиддиятли томонлари ҳам
мавжуд. Улар қуйидагилар:
янги технологиялар, айниқса сунъий интеллект, муқаррар равишда
меҳнат бозорида катта ўзгаришларга олиб келади, жумладан, баъзи тармоқларда
иш ўринларининг йўқолиб кетиши ва бошқаларида кенг миқёсда имкониятлар
яратилишига олиб келади;
рақамли иқтисодиёт бир қатор янги ва турли хил кўникмалар, ижтимоий
ҳимоя сиёсатининг янги авлоди, иш ва бўш вақт ўртасидаги янги
муносабатларни талаб қилади;
рақамли иқтисодиёт, шунингдек, киберхавфсизлик бузилишларидан
тортиб ноқонуний иқтисодий фаолиятга кўмаклашиш ва шахсий ҳаётнинг
махфий тушунчаларига қадар янги хавфларни келтириб чиқаради.
Рақамли иқтисодиёт деярли ҳамма нарсага оид жуда катта миқдордаги
машина ўқиши мумкин бўлган маълумотларни (рақамли маълумотлар) тўплаш,
фойдаланиш ва таҳлил қилиш қобилиятига асосланган ҳолда катта тезликда
ривожланишда давом этмоқда [7]. Масалан, Глобал Интернет Протокол (ИП)
трафиги, маълумотлар оқими учун прокси 1992 йилда кунига 100 гигабайтдан
(ГБ) 2017 йилда секундига 45000 Гб дан ошди ва дунё фақат маълумотларга
асосланган иқтисодиётнинг дастлабки кунларидадир. Шу йўсинда 2022 йилга
келиб глобал ИП-трафик секундига 150,700 Гбайтга этказилиши прогноз
қилинмоқда(1-расм).
Маълумот тўплаш ва ундан фойдаланишнинг ривожланиши ва сиёсати
оқибатлари маълумотлар турига боғлиқ:
шахсий ёки шахсий бўлмаган;
хусусий ёки жамоавий;
тижорат ёки давлат мақсадларида;
кўнгилли, кузатилган ёки тахмин қилинган;
таъсирчан ёки таъсирчан бўлмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |