INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
39
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Сўнгги йилларда бизнес ва ижтимоий соҳа фаолиятида ривожланишнинг
янги тўлқини рақамли технологияларнинг янги авлоди, яъни сунъий онг,
робототехника, симсиз алоқа технологиялари ёрдамида рўй бермоқда. Янги
технологиялар Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга катта
ҳисса қўшиши мумкин, аммо биз кутилган ижобий натижаларни
ололмаслигимиз мумкин. Агар биз рақамли технологияларнинг тўлиқ ижтимоий
ва иқтисодий потенциалига эришмоқчи бўлсак, кутилмаган оқибатларга йўл
қўймаган
ҳолда
давлатлар
ўртасидаги
ҳамкорликни
зудлик
билан
ривожлантириш зарур. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳани ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратила бошланди. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев 2018 йил
28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2030 йилгача “Рақамли
Ўзбекистон – 2030” дастурини амалга оширишни таклиф этди [2].
Адабиётлар шарҳи. Рақамли иқтисодиёт тушунчаси илк бор 1990
йилларда Япония инқирози даврида япон профессори томонидан қўлланилган.
1995 йил Европада Дон Тапскотнинг “Цифровая экономика: обещание и
опасность в эпоху сетевой разведки” асари ва 1995 йил Николас Негропонте
(Масачусетс, АҚШ) нинг тадқиқот ишида қўлланилган [1].
Aввало шуни таъкидлаш керакки, рaқaмли иқтисодиёт ўзаро боғлиқ
бўлган ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларининг занжиридан иборат бўлиб,
унинг ажралмас элементи занжирлараро (инсонлараро, мaшинaлaрaрo, булутлaр
oрқaли, дaтa мaркaзлaрaрo) рaқaмли тexнoлoгиялaр ёрдамида aмaлгa
oширилaдигaн мaълумoт aлмaшинишдир [3].
Рақамли иқтисодиёт дастурининг асосий мақсадлари ёритиб берилган [4].
Рақамли иқтисодиёт - бу хўжалик фаолиятини юритиш бўлиб, бунда ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги асосий омил рақамлар кўриншидаги
маълумотлар бўлиб, катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш ва шу қайта
ишлаш натижасини анализ қилиш ёрдамида ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш, технологиялар, қурилмалар, сақлаш, маҳсулотларни етказиб
беришда олдинги тизимдан самаралироқ ечимлар тадбиқ қилишдир. Бошқача
қилиб айтганча, рақамли иқтисодиёт бу онлайн хизматлар кўрсатиш, электрон
туловлар амалга ошириш, интернет савдо, краудфандинг ва бошқа турдаги
соҳаларни рақамли компютер технологияларини ривожланиши билан боғланган
фаолиятдир [5].
Do'stlaringiz bilan baham: