INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
309
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
сабабларидан бири бўлиб умуман самарасиз ва норентабелли фаолият ёки
ишлашнинг склад схемасидан кенг фойдаланиш ҳисобланади. Иккинчи ўринда
эса – асосий воситаларни янгилаш зарурлиги муаммоси туради. Бунинг
сабаблари корхонанинг етарли даражада самарали ишламаслиги ва
инвестициялар йўқлигидир. Учинчи ўринда - маҳсулотни сотиш муаммоси
туради. Бу муаммонинг сабаблари, биринчи галда корхонада маркетинг
тизимига боғлиқ. Корхоналар ўзларининг инновацион фаолиятида бозор сиғими,
бозор сегментацияси, харидорларнинг итеъмол хусусиятлари каби турли
омилларни ҳар доим ҳам ҳисобга олмайдилар. Бундан келиб чиқадики,
замонавий шароитда ишлаб чиқариш фаолиятига нопрофессионал ёндашув,
корхона фаолияти бошқарувида эса раҳбарликнинг эскирган усулларининг
қўлланилиши ҳақида хулоса қилиш мумкин. Демак, раҳбарлар томонидан бозор
ҳақидаги маълумотлар тўғри баҳоланмайди, мижозлар билан ишлаш йўлга
қўйилмаган. Фаолиятнинг баъзи соҳаларида малакали ходимларнинг йўқлиги,
тўпланиб қолган кредиторлик қарзи ва бошқа муаммолар бундай вазиятнинг
асосий сабаблари ҳисобланади. Пойафзал саноати соҳасининг муаммоларидан
бири - молиялаштиришнинг етишмаслигидир.
Хулоса ва таклифлар. Бизнинг фикримизча, бунинг учун, корхоналар
ҳолатини яхшилашнинг учта йўналишини белгилаш мумкин ва улардан
фойдаланиш мумкин:
1. Тадқиқот натижаларига кўра шундай хулоса қилиш мумкин: баъзи бир
корхоналар ёпиқ АЖ бўлиб қолишни афзал кўрадилар ва бу билан ўзлари
инвестициялар оқимига тўсқинлик қиладилар. АЖга айлантирилишни истаган
корхоналарга юридик ёрдамни ташкил қилиш, молиявий ресурсларни катта
миқдорда жалб қилиш ҳамда уларни корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳиятини
оширишга йўналиштириш мумкин.
2.Корхоналарни
ривожлантиришнинг
бизнес
—
лойиҳаларини
тайёрлашда, истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини аниқлаш учун қўшимча
маркетинг тадқиқотларини ўтказишда кўмаклашиш, лойиҳаларни ўрганиш ва
таҳлил қилиш (даромадлилик, қопланиш муддатларининг экспертизаси) ҳамда
уларни мақсадли молиялаштириш лозим. Маблағлардан мақсадли фойдаланиш
устидан назорат ва лойиҳаларни вақти-вақти билан ҳақиқатдаги ва режадаги
натижаларни солиштириш тавсия этилади.
3. Қарзларни қайта кўриб чиқиш. Мазкур муаммони ҳал қилмасдан туриб
ҳатто мавжуд бўлган кўчмас мулк гарови билан ҳам ссуда ва қарзларни олиш
мумкин эмас.
Ўтказилган
таҳлиллар
шуни
кўрсатадики,
пойафзал
саноати
товарларининг гуруҳлари бўйича қониқмаслик фоизи анча юқори бўлиб,
маҳаллий корхоналар учун бозорга янги товарлар билан чиқиш ёки ишлаб
Do'stlaringiz bilan baham: |