INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
307
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
товарларини ўрганадилар, ўзларининг стендларига мақсадли харидорларни жалб
қиладилар,
воситачиларни
қизиқтирадилар.
Ярмаркада
мақсадли
истеъмолчиларни ҳар томонлама ўрганиш, улар билан муносабатни яхшилаш,
янги товарларни тақдим этиш, харидорга бир турдаги маҳсулотларни сифат,
нарх ва бошқа кўрсаткичларга кўра таққослаш имкониятини бериш мумкин.
Тақдим этилаётган товар ассортименти ҳақида
маълумотни олиш, янги
товарларни излаш, товарларни нархлари ҳамда рақобатчи-корхоналар
битимлари шартлари ҳақида маълумот йиғиш, ярмарка меҳмонларининг асосий
мақсадлари бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга корхона вакиллари ҳам,
меҳмонлар ҳам ярмаркага олдиндан кўзланган мақсад аниқ бир корхона
тўғрисида маълумот олиш учун келадилар. Меҳмонларни товарларнинг турли
гуруҳлари қизиқтиради ва улар ярмаркаларда
бевосита шартномалар тузиш
орқали товарларни воситачиларсиз сотиб олишни истайдилар. Ишлаб
чиқарувчилар учун ярмарканинг асосий мақсади - бу нафақат битимни имзолаш,
балки рақобатчилар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ҳамдир. Ярмаркада тақдим
этилган товарлар ассортименти оммавий истеъмолчига мўлжалланган бўлиб,
унга сифатли янги товарлар тақдим этилади. Ярмаркада мақсадли
истеъмолчининг манфаатларини улгуржи ва чакана савдо корхоналари
ифодалайди. Улар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг
товарларидан манфаатдор
бўлиб, бу товарларни воситачиларсиз, ўзлари излашни маъқул кўрадилар.
Буларнинг ҳаммаси чакана савдо нархларини истеъмолчилар учун қулай
бўлишига ёрдам беради.
Ахборот манбаси сифатида Интернет хориждаги бозорлар каби муҳим рол
ўйнамайди, бироқ унинг истиқболдаги таъсири юқори ҳисабланади. Шунингдек
корхона ишлаб чиқарувчилар ҳақида маълумот манбаси бўлган бўлган реклама
буклетларидан ва оммавий ахборот воситаларидан фаол фойдаланиш
лозимлигига ҳам эътиборни қаратиш керак.
Умуман олганда, ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
пойафзал
саноати товарларининг бозори ташкил топиш босқичида турибди. Шу билан
бирга, пойафзал саноат маҳсулотларининг сифати қониқарли эмаслигига
алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Яъни, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун
импорт маҳсулотлар биринчи галда сифат бўйича рақобат қилишини
тавсия
этиш мумкин.
Маҳаллий бозорда паст ривожланаётган товарлар гуруҳи — бу ёшлар
пойафзали бозоридир. Биринчи ўринда, корхоналар учун пойафзал
маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг сифати, ассортименти ва дизайнини
яхшилаш борасида катта имкониятлар мавжуд. Мазкур йўналишда товарларнинг
янги турлари сифатида трикотаж ички кийимларни ҳамда эркаклар
трикотажининг янги турларини ишлаб чиқишни тавсия этиш мумкин.