«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
бўлиб, у аҳоли даромадларининг ўсишига катта ёрдам беради [2].
Саноат миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларини ишлаб чиқариш
воситалари, меҳнат қуроллари билан таъминлайди. Миллий иқтисодиёт, фан,
маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва бошқа соҳалар ривожи
саноатнинг тараққиёт даражасига боғлиқ [6].
“Саноатни
ривожлантиришнинг
долзарблиги
ва
иқтисодиётни
такомиллаштиришда тутган ўрнининг ниҳоят даражада кенглиги билан
мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг ҳам доимий диққат марказида бўлган.
Хусусан, А.Ортиқов “Ўзбекистонда саноатни ривожлантиришнинг қатор
имкониятлари, географик ва иқтисодий омиллари”га, М.Нарзиқулов “Саноатни
ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида асосий эътибор таркибий
ўзгаришларга
қаратилганлиги”га,
Э.Махмудов
“Саноат
тармоқлари
ривожланишига шароит яратишнинг стратегик йўналишлари, биринчи навбатда
бюджет, солиқ, пул кредит, нарх ва валюта сиёсати каби воситаларни қамраб
олган қулай макроиқтисодий муҳитни яратиш”га, боғлиқликларига алоҳида
тўхталиб ўтишган”[5].
Саноатнинг барқарор ривожланишини таъминловчи омилларни белгилаб
олишдан
даставвал,
“барқарорлик”
тушунчасининг
туб
моҳиятини
аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқдир.
“Барқарорлик тушунчаси хорижлик олимлар ва мутахасислар томонидан
кенг ўрганилган ва тегишли таърифлар берилган. Инглиз олимлари чоп этган
нашрларида “барқарорлик” - бу доимий жойлашув, маълум бир объектнинг
тенглик ҳолатини таъминлаш, маълум бир алмашув натижасида олдинги
ҳолатига қайтиши. Француз олимлари томонидан чоп этилган нашрларда
“барқарорлик” - бу ҳамма вақт бир хил ҳолатда амалга ошириш мумкин бўлган
нарсанинг тавсифидир. Немис олимлари томонидан чоп этилган нашрларда эса,
“барқарорлик” тебранмаслик ҳолати сифатида талқин этилади. Рус олимлари
чоп этган энциклопедик нашрларда “барқарорлик” - бардош бермоқ, қарши
турмоқ, қилт этмаслик, кучга қарши қаттиқ туриш, кучга қарши маҳкам туриш,
йўл бермаслик, пухта, чидамли, маҳкам, қаттиқ маъноларини, шу билан бирга
“барқарорлик”: 1) мустаҳкам ушлаб турмоқ, тушиб кетмаслик, қилт этмаслик; 2)
доимий, маҳкам, силкинишга йўл қўймаслик, қад ростлаб турмоқ мазмунларида
келади. О.Лаврушин таҳрири остида чоп этилган монографияда “...барқарорлик -
бу ҳаракатнинг элементларидан биридир.
Россиялик иқтисодчи олим Г.Фетисов ҳам ўз илмий ишларида
“барқарорлик” фақат прогрессга, яъни ривожланишга қараб интилиш деб
таъкидлайди.
“Барқарорлик” хусусида билдирилган фикрлар ўртасида сезиларли
даражада фарқланиш мавжуд бўлиб, унда икки хил ҳолат кўзга ташланди.
Биринчи ҳолатда, “барқарорлик” деганда - тебранмас, турғун ҳолат кўзда
Do'stlaringiz bilan baham: |