Калит сўзлар. саноат тармоқлари инвестицион жозибадорлиги, худуд,
барқарор инвестиция, инвестиция муҳити
Бугунги кунда мамлакатда ҳудудларни кўплекс ва мутаносиб
ривожлантиришга қаратилган эътибор кескин ошиб бормоқда. Чунки, ҳудудлар
ўртасидаги номутаносибликларни юмшатишга қаратиладиган чора-тадбирлар
натижасида мамлакатда барқарор ва мутаносиб ўсиш суръатларига эришилади.
Бунда эса биринчи навбатда ҳудудларга фаол инвестицияларни жалб қилиш ва
INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
224
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
саноат тармоқларига йўналтириладиган инвестициялар асосий ўринни
эгаллайди. Негаки, саноат тармоқлари миллий ишлаб чиқаришни ўзагини
ташкил этиб мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигини таъминлайди.
Ҳудудларда қулай инвестиция муҳитини таъминлаш стратегик аҳамиятга
эга бўлиб, уни амалга ошириш иқтисодиётдаги инқироз ҳодисаларини бартараф
этиш, минтақа ривожланишининг иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларининг
барқарор ўсишини тиклаш, минтақавий ресурсларнинг барча турларидан
самарали фойдаланиш ва миллий иқтисодиётни модернизация қилиш билан
боғлиқ [1]. Ҳудудларда барқарор инвестиция жараёнини таъминлаш ишлаб
чиқариш омилларидан (капитал ва инвестициялар) самарали фойдаланиш
зарурати ва инновацияларни саноатга кенг жорий этилиши туфайли ҳудудларда
саноат иқтисодиётини таркибий модернизациялашнинг долзарблиги билан
боғлиқ. Бундан ташқари, давлатнинг иқтисодий тизимини барқарор ва динамик
ривожланишини таъминлашнинг асосий муаммоларидан бири бу алоҳида
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг мутаносиб ривожланишини таъминлаш
зарурати. Шунинг учун алоҳида ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишидаги
номутаносибликлар
муаммоси
бизнинг
давримизнинг
энг
долзарб
муаммоларидан биридир.
Ҳудудлар саноатида инвестициялар ҳажми ва интенсивлигига таъсир
кўрсатадиган энг муҳим омиллардан бири бу инвестицион муҳит бўлса,
иккинчиси, маълум бир мамлакатда (минтақа, соҳа) ҳақиқий потенциал
инвесторларнинг инвестицион фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатадиган
сиёсий, қонуний, ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва жуғрофий омилларнинг
комбинацияси. Инвестиция муҳити қанчалик ёмон бўлса, инвестор ўзининг
тадбиркорлик хавфини қанчалик юқори баҳоласа, инвестициялар эҳтимоли
шунчалик паст бўлади. Қуйидаги 1-расмда ҳудудларда саноат ишлаб
чиқаришининг маълум бир фаолият турига инвестиция киритиш шартларининг
умумийлиги акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |