INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
146
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
кўрсаткичларини кўрсатиш орқали мижозларнинг ишончини орттиришга
эришилади. Бу эса суғуртанинг ривожланишига бир мунча таъсир кўрсатади.
4. Ходимлар ва корпоратив маданиятга эътиборсизлик. Суғурта
компаниясининг минтақавий бўлинмаси самарадорлигини оширишга қаратилган
мотивация тизимларининг йўқлиги. Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини
пасайтирган ҳолда суғурта мукофотларини тўплашнинг секинлашиши суғурта
компаниянинг обрўсининг пасайиши.
5. Меҳнат ресурсларидан нооқилона фойдаланиш: баъзи бўлинмаларнинг
ҳаддан ташқари иш билан юкланганлиги, бошқалари эса ҳаддан ташқари
бекорчи. Суғурта компания бошқаруви иккиламчи вазифалар билан юкланиши
ва натижада керакли қарорларни жуда секин қабул қилиш.
6. Раҳбариятнинг бўлинмалар ва умуман компания фаолиятининг
натижалари тўғрисида объектив маълумот йўқлиги. Компаниянинг ўзгарувчан
бозор шароитларига тезкор жавоб бериш қобилиятининг пасайиши. Филиаллар
ва агентлар тармоғи фаолияти устидан назорат камайиши.
7. Суғурта компанияларининг худудлардаги бўлинмаларида янги ахборот
технологиялари, хусусан интернет тармоғидан фойдаланишни сустлиги.
Малакали кадрлар етишмаслиги суғурта бозори инфратузилмаси, умуман
Ўзбекистон суғурта бозорига хос бўлган ҳолат[2]. Бу масалани ҳам, яъни,
кадрларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини бугунги кунда
қайсидир маънода айнан суғурта компанияларини ўзлари ҳал этмоқдалар.
Ўзбекистон суғурта бозори инфратузилмаси мавжуд бўлсада, уларнинг
барча субъектлари тўлиқ мавжуд эмаслигини, суғурта бозори инфратузилмаси
энди шаклланаётганлигидан далолатдир. Бу ҳолат уларнинг ҳуқуқий асослари
яратилганлигига энди бир ярим йил бўлганлиги, қолаверса уларнинг иш юритиш
тартиби (фаолияти жараёнида расмийлаштириладиган хужжатлар намуналари,
хужжатлар айланиши механизми ва х.к.) белгиланмаганлиги билан изоҳланади.
Юқорида, суғурта компаниясининг худудий бўлинмаларини бошқаришда
дуч келадиган муаммоларнинг бир нечтаси тасвирланган. Ушбу муаммоларни
ҳал қилиш оғриқли бўлиб, кўпинча ишлайдиган ходимларнинг бир қисмини
йўқотишга ва қўшимча молиявий харажатларга олиб келади. Шунинг учун
компания раҳбарияти бундай вазиятларни олдиндан билиши керак (бу стратегик
режалаштириш тизимининг вазифаларидан биридир) ва муаммоларни улар
пайдо бўлишидан олдин ҳал қилишга ҳаракат қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |