INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
159
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
а) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан мазкур
фаолиятни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали жорий этиш
ва ривожлантириш, бунда крипто-активларни маҳаллий ва халқаро крипто-
биржаларда реализация қилиш имкониятини назарда тутишни;
б) 2021 йил 1 январдан бошлаб "блокчейн" технологияларини:
давлат органлари фаолиятига, жумладан бошқа давлат органлари ва
ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда, давлат харидларини амалга
оширишда,
давлат
хизматларини
кўрсатишда,
шахс
тўғрисидаги
маълумотларни верификациялашда татбиқ этишни;
давлат реестрлари, классификаторлари ва бошқа маълумотлар базаларини
юритишда, жумладан уларга киритилган ахборотни янгилаш ва ундан
фойдаланишда жорий этишни;
устав фондида давлатнинг иштироки устувор бўлган йирик тижорат
ташкилотларининг корпоратив бошқаруви тизимига, жумладан бизнес-
жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, маъмурий ва операцион
жараёнларни мақбуллашириш, шунингдек, замонавий менежментни татбиқ
этиш ва ресурсларни бошқариш учун татбиқ этишни;
клиринг операцияларида, тўловларни амалга оширишда, савдога оид
молиялашда (аккредитив), шунингдек, лойиҳаларга кредит беришда жорий
этишни.
Қарорда 2018 йил 1 октябрдан шундай тартиб жорий этилсинки, унга
мувофиқ:
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги, жумладан крипто-активлар
савдоси бўйича крипто-биржалар яратиш фаолияти лицензияланиши лозим;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви
миллий агентлиги крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни
лицензиялаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Хужжатда
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Тошкент
шаҳридаги Инха университетининг "Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш
ва жорий қилишни кўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center"
инновация маркази дирекцияси" МЧЖ устав фондидаги университетнинг
улушини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви
миллий агентлигига бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.
Қарорда "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбектидроэнерго" АЖ уч ой муддатда
рақамли иқтисодиёт элементлари ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги
фаолият негизида тажриба лойиҳасини ишга тушириш бўйича таклифларни
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий
агентлигига киритилиши топширилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |