INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE «ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE» ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020 158
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба» «
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт »
"блокчейн' технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш
соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган
холда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш;
крипто-активлар бўйича фаолият ва "блокчейн" технологиялари соҳасида
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама
ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга
ошириш учун "блокчейн" технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият
кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш;
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда
"блокчейн" технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш;
рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар,
технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва
тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш.
Хужжатда
белгилаб қўйилганки:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви
миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш
соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади;
"блокчейн" технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари
манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
томонидан белгиланади;
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни ва "блокчейн" технологияларини
жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий
агентлигида мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим;
крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан
тартибга солинади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан
боғлик
операциялари,
жумладан
норезидентлар
томонидан
амалга
ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур
операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун
белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган
крипто-активлар айланмаси билан боғлик валюта операцияларига валютани
тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди.
Хужжатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа
бошқаруви
миллий
агентлиги
ҳамда
Ахборот
технологиялари
ва
коммуникацияларини
ривожлантириш
вазирлиги
2018-2020
йилларда
қуйидагиларни
назарда
тутадиган
"Блокчейн"
технологияларини
ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишини ва амалга оширишини
топширилган: