32
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Ижтимоий тадбиркорлик кўп давлатларда ривожланган. Улардан илғор
халқаро тажриба сифатида Банкладешнинг ижтимоий тадбиркорлиги барчага
ибрат ва таҳсинга лойиқ деб, ҳисоблаймиз. Гап шундаки, Бангладеш иқтисодчи-
олими ва банкири Муҳаммад Юнус “пастдан иқтисодий ва ижтимоий
ривожлантириш ташаббускорлик саъй-ҳаракатлари ва ўзи яратган “Grameen
Bank”нинг микрокредитлари кўмагида камбағалликка қарши курашишда
қўшилган ҳиссаси” учун 2006 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати
бўлган. Унинг ижтимоий тадбиркорлик фаолияти халқаро даражада илғор
тажриба сифатида тан олинади.
Олимнинг фикрича, айнан микрокредит модели қашшоқликни бартараф
қилиш имконини яратади. Муҳаммад Юнус микрокредитлаш концепциясини
ишлаб чиқиб, унинг моҳиятини кичик, одатда, оилавий бизнесни
ривожлантириш учун гаровсиз унчалик катта бўлмаган кредитларни жуда ҳам
паст фоизлар билан аҳолига бериш ташкил этади. 1974 йилда Муҳаммад Юнус
қишлоқ аҳолиси билан ҳамкорликка асосланган маҳаллий бошқариш шакли
сифатида
“Grameen Bank
” (“
Grameen”
бенгал тилидан ўзбек тилида “қишлоқ
ҳокимияти”ни билдиради)ни ташкил этиш ташаббуси билан чиқади.
“Grameen
Bank
” (Қишлоқ банки) концепцияси пул шаклида олинган кредитларини
товарларни яратишга сарфлаб, уларни сотишидан тушган даромадларининг бир
қисми, ўз навбатида, кредитни қайтаришда фойдаланилади, деган ғояга
асосланади.
Муҳаммад Юнус ўз ижтимоий банк тадбиркорлигини қуйидаги тарзда
бошланган. У 1976 йилда 27 АҚШ доллардан бамбукдан мебель ясайдиган
аёлга ва яна бир нечта ҳунармандларга қарз берган. Юнус уйма-уй юриб,
одамлар билан сўҳбат ўтказиш натижасида уларнинг эҳтиёжларини аниқланган
ва ўзи учун бирта ачиқ ҳақиқатни - учрашган кўпчилик одамларга бизнес
режаларини амалга ошириш учун жуда ҳам кам миқдорда пул кераклиги ошкор
қилинган. Бундай пулга эҳтиёжмандларнинг рўйхатини ҳам тузиб чиқган,
уларнинг сони 42 кишини ташкил этиб, ҳар бирининг талаби 27 доллардан
ошмас эди. Юнуснинг ижтимоий тадбиркорликдаги кейинги қадами
Бангладешда камбағалларга паст фоиз билан кичик суммада кредитни
берадиган банкларни топиб, ўз кафиллигида уларга кредитларни олиб беришга
эришган. У қисқа муддатда ишончсизликка мойил банкирларга камбағаллар
ҳам қарзни қайтаришга қодир бўлган қарз олувчилар тоифасига мансуб
бўлишини исботлаб бера олди
Муҳаммад Юнус “дунёда 1,2 млрд. дан ортиқ киши ўзининг асосий
эҳтиёжларини қондириш имкони мавжуд бўлмаслиги”га таянган ҳолда
“микрокредитлар уларни умидсизликларини бошлаб олиб кетадиган ёлғизоёқ
йўл бўлиши мумкин” деган хулосага келган. Унинг “Микрокредитлаш модели”
(2-расм) Жанубий Осиёда тадбиқ этилиб, кенг ривожланиб кетди. Ҳозирги
вақтда
“Grameen Bank
” 6,1 млн.қарз олувчиларга хизмат кўрсатади. Банк
бутундунё тармоғини ташкил этиб, 22 та давлатда 52 та шериги мавжуд бўлиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |