«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
107
-
Болаларда ичкиликбозликка нафратни тарбиялаш.
4.
Педагогик амалиѐт:
Юқоридагига ўхшаш ҳолатлар ҳақида оналар билан суҳбат.
Оталар билан олиб борилган суҳбатдан сўнг, бола учун энг яқин эркак-
ота ҳисобланишини кўрсатиш лозим. У болани дунѐга келишига, унинг ҳар бир
қадамига ва ҳатти-ҳаракатига жавобгар шахс ҳисобланади.
Оталикда асосий
бурчлардан бири, авлодининг давомчисини қолдириш, янги маънавий
камолотга етадиган, ота ва она томонидан шахсни яратишдир. Оила аъзолари
ўртасидаги ўзаро тўғри муносабатлар, кўпроқ отага боғлик, чунки болаларнинг
хулқ-атворига қатталарнинг талаблари таъсири мухим ўрин тутади.
Барча оталар қуйидаги тушунчаларга эга бўлишлари шарт:
оталик
масъулияти, ўғил болани отага бўйсуниши чегараси, қулоқ солиш,
тартиб-
интизом чоралари орқали аниқланади.
Тақдим этиладиган материални ота-оналарнинг қабул қилишини
фаоллаштириш мақсадида, уларга бериладиган саволлар орқали ота-оналар
фикрини ва таклиф этиладиган ҳаракатларни ҳосил қилиш, алоҳида ҳаѐтий
вазиятлар ҳақида ўйлашга ундайди.
Ота-оналар билан олиб бориладиган гуруҳий суҳбатларда пухта
ўйланган саволларни тайѐрлаш, тақдим этиладиган вазиятларни тўғри кўрсата
олиш зарур. Керакли даражада олиб борилган суҳбатлар, педагогик қаровсиз
қолган болаларнинг ота-оналари учун яхши мактаб бўлади. Ота-оналар билан
суҳбатларда биринчи даражадаги диққатни ажратиб, таълим тарбия борасида
орқада қолган болаларнинг ота-оналарининг кўпчилиги эътиборсиз бўлганлиги
учун, бир вақтни ўзида уларни умумсинфий тадбирларга жалб этишга уриниб
кўрдик, улар билан индивидуал суҳбатлар
олиб бордик, бу суҳбатларга
ҳуқуқшунос,
шифокор,
психологлар,
вояга
етмаганлар
инспекцияси
хизматчилари ва ижтимоий таъминот ташкилотларини жалб қилишга ҳаракат
қилдик.
Муваффакиятсиз оилалардаги ота-оналар билан олиб бориладиган
суҳбатлар ва индивидуал маслаҳатлар, улар учун бир мунча енгилроқ ва
қулайроқ эканлиги тажрибада ўз исботини топди. Аммо таълим тарбия
борасида қаровсиз қолган ўсмирларни мактаб ва оилада қайта
тарбиялашни
кучайтириш, биргаликдаги бериладиган тарбия натижасида самарали бўлади.
Мактаб ва оиланинг ҳамкорликдаги фаолияти қуйидагиларни талаб
қилади:
Ўқитувчиларнинг ота-оналар билан доимий алоқада бўлиши;
Ўсмирлар билан доимий ва сабр-тоқат билан ишлаш;
Ишлаб-чиқариш ва жамоа ташкилотларини бу ишларга ўз вақтида
жалб қилиш;
Маориф
ва
ҳуқуқ-тартибот
органларининг
ҳамкорликдаги
фаолиятлари;
Ўсмирни қайта тарбиялашда барча масъулиятни зарурий ҳолатларда
ўз зиммасига олишга тайѐрлиги.
Ушбу талаблар виждонан бажарилса, белгиланган мақсадга
эришиш
мумкин. Зероки, келажак авлодни баркамол, давлат ва жамиятимиз учун
керакли шахслар қилиб тарбиялаш барчамизнинг
асосий вазифамиз ва
бурчимиздир.